Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби ҳамда улар фаолиятига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом (ЎзР АВ 23.06.2006 й. 1587-сон билан рўйхатга олинган ЎзР КСХВ 22.05.2006 й. 106-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 23 июнда 1587-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2006 йил 22 майдаги

106-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Наслчилик хўжаликлари мақомини

бериш тартиби ҳамда улар фаолиятига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Наслчилик тўғрисида"ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-308-сон қарорига мувофиқ, хўжалик юритувчи субъектларга наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартибини ҳамда улар фаолиятига қўйиладиган талабларни белгилайди.



I. УМУМУИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Низом талаблари мулкчилик шаклидан қатъий назар барча юридик ва жисмоний шахсларга татбиқ этилади.

Наслчилик субъектига наслчилик хўжалиги мақомини бериш Ўзбекистон Республикасининг "Наслчилик тўғрисида"ги Қонуни ҳамда мазкур Низомга мувофиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.



II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бонитировка - ҳайвонларнинг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини баҳолаш;


идентификация - ҳайвоннинг келиб чиқишини аниқлаш имконини берадиган тамғаланган ёки бирор йўсинда қўйилган белги;


наслчилик - селекция мақсадида наслдор ҳайвонларни урчитиш, наслли маҳсулот етиштириш ва ундан фойдаланиш;


наслдор ҳайвон - келиб чиқиши ҳужжатлар билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;


наслли маҳсулот (материал) - наслдор ҳайвон, унинг уруғи ва эмбрионлари, наслдор тухум, ипак қурти уруғи;


наслчилик объектлари - наслдор ҳайвонлар - қорамоллар, қўйлар, эчкилар, отлар, туялар, чўчқалар, шунингдек паррандалар, балиқлар, асаларилар, ипак қурти, ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг наслли маҳсулотлари ҳисобланади;


наслчилик субъектлари - наслчилик иши билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот муассасалари, корхоналар ва хўжаликлар, селекция марказлари, ипподромлар, иммуногенетик назорат лабораториялари, назорат синов станциялари, эмбрионларни кўчириб ўтказиш (трансплантация) марказлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар - наслли маҳсулот эгалари ҳисобланади;


талабгор субъект - наслчилик хўжалиги мақомини олиш учун ариза билан мурожаат қилган юридик ва жисмоний шахс.



III. КОМИССИЯ ТАРКИБИ ВА КОМИССИЯ

МАЖЛИСЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


1. Наслчилик субъектига наслчилик хўжалиги мақомини бериш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири буйруғи асосида тузиладиган доимий аттестацион комиссия (кейинги ўринларда - комиссия) хулосасига мувофиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.


2. Комиссия ўз фаолиятини мазкур Низом талабларига мувофиқ амалга оширади.


3. Комиссия таркиби 9 кишидан иборат таркибда тузилиб, унинг таркибига вазирлик ва унинг тизимида чорвачилик билан шуғулланувчи ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари киритилади.


4. Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси бошлиғи (лавозимига кўра) комиссия раиси ҳисобланади.


5. Комиссия ишини Раис ташкил қилади, комиссия иш тартибини тасдиқлайди ва мажлис ўтказиладиган санани белгилайди.


6. Комиссия раиси комиссия мажлисини олиб боради, далолатнома ва комиссиянинг бошқа ҳужжатларини имзолайди. Раис вақтинча ўз ўрнида бўлмаган ҳолларда комиссия аъзоларидан бири комиссия раиси вазифасини бажариб турувчи этиб тайинланади.


7. Комиссиянинг барча ҳужжатлари комиссия аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


8. Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекциясининг ҳудудий наслчилик инспекциялари комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.


9. Комиссия раиси ишчи орган ишини ташкил этади ва унинг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.



IV. НАСЛЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ

МАҚОМИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


10. Наслчилик хўжалиги мақомини беришда комиссия талабгор субъектнинг ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда наслли маҳсулотнинг сон ва сифат кўрсаткичларини мазкур Низомнинг 1-23-иловаларида белгиланган энг кам талабларга мос келиши ёки мос келмаслигини таҳлил қилади.


11. Талабгор субъект наслчилик хўжалиги мақомини олиш учун ҳудудий наслчилик инсцекцияларига тегишли иловаларни тўлдириб, комиссия раиси номига ёзилган ариза билан мурожаат қилади.


12. Ҳудудий наслчилик инспекциялари бир ҳафталик муддатда ариза билан мурожаат қилган талабгорнинг ҳужжатлари ҳамда жойлардаги холатини кўриб чиқиб, талабга жавоб берадиган талабгорнинг ҳужжатларини уч кунлик муддатда комиссияга тақдим қилади.

Мазкур Низомда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ҳужжатлари рад этилган талабгорга уч кун ичида асослантирилган ёзма жавоб берилади.


13. Аризаси рад этилган талабгор жойлардаги наслчилик инспекциялари томонидан кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этган тақдирда, белгиланган тартибда қайта мурожаат этиши мумкин.


14. Комиссия аттестация давомида талабгор субъектнинг қуйидаги умумий аҳволни ўрганиб чиқади ҳамда таҳлил қилади:

наслчилик ҳисоб-китоби ва ҳужжатларини юритилишини;

ҳайвонларнинг келиб чиқиши генетик экспертиза қилинганлигини;

ҳайвонларни ўз маҳсулдорлиги ва авлодининг сифати бўйича баҳоланишини;

бонитировка тадбирининг мунтазам ўтказиб боришини;

уруғ олишда фақат такрор кўпайтиришга рухсат этилган наслдор эркак ҳайвонлардан фойдаланишини;

уруғ ва эмбирионларни технологик ва ветеринария-санитария талаблари шароитида тайёрлашини;

наслдор ҳайвонларни идентификациялаш ва сақлашини;

наслли маҳсулот сифатини кафолатлашини, сунъий уруғлантириш ишларини режалаштирилган зот бўйича олиб борилишини.


15. Комиссия мазкур Низомда белгиланган энг кам талабларга мос келиши ёки мос келмаслиги ҳақидаги далолатнома тузади (24-илова).


16. Комиссия далолатномасига асосан талабгор субъектга Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан наслчилик хўжалиги мақоми берилади.


17. Наслчилик хўжалиги мақомини олган субъектлар Наслчилик хўжаликлари ва подаларини рўйхатга олиш давлат реестрига (кейинги ўринларда - реестр) киритилади.


18. Реестрга киритилган наслчилик субъектларига наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади (25-илова).


19. Наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беш йил муддатга берилади.


20. Наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги ҳақидаги гувоҳнома муддати тугагандан сўнг наслчилик субъекти қайта аттестациядан ўтказилади.

Қайта аттестация мазкур Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади ва белгиланган тартибда гувоҳнома берилади.


21. Қайта аттестациядан ўтказилувчи наслчилик субъекти ариза билан бирга наслдор ҳайвонларнинг асосий сон ва сифат кўрсаткичлари бўйича сўнгги беш йиллик маълумотларни ҳам тақдим этадилар.


22. Комиссия томонидан қайта аттестация ўтказилаётганда наслчилик объектида юқумсиз касалликлар қайд этилса, наслчилик субъектини карантин тугагунга қадар наслли моллар сотиш ҳуқуқисиз ушбу тоифада қолдиради.



V. НАСЛЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИ

ФАОЛИЯТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


23. Ўзбекистон Республикасининг "Наслчилик тўғрисидаги" Қонунига мувофиқ, наслчилик субъектларига қуйидаги талаблар қўйилади:

наслчилик субъекти урчитилаётган ҳайвонларнинг наслчилик-ҳисоб китоблари ва ҳужжатларини юритилишини таъминлаши;

наслчилик ресурслари яхшиланиши, сақланиши, такрор кўпайтирилиши ва улардан оқилона фойдаланишини таъминлаши;

ҳайвонлар маҳсулдорлиги бўйича ҳисоб-китобини юритиш, ҳайвонлар типини таснифлаш, келиб чиқишини генетик экспертиза қилиш ва уларни ўз маҳсулдорлиги ҳамда авлодининг сифати бўйича баҳолаш талабларини бажариши;

наслчилик субъектини ҳар беш йилда аттестациядан ўтказиш, наслдор эркак ҳайвонларни апробация қилиш ва такрор кўпайтириш мақсадида улардан фойдаланишга рухсатнома олиш учун ҳужжатларни Чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекциясига тақдим этишлари;

наслчилик субъектлари уруғ олиш учун фақат такрор кўпайтиришга рухсат этилган наслдор эркак ҳайвонлардан фойдаланишлари, уруғ ва эмбрионларни технологик ва ветеринария-санитария талабномаларида белгиланган шарт-шароитда тайёрлашлари, идентификация қилиши ва сақлашлари;

наслчилик субъекти наслли маҳсулотнинг (материалнинг) сифатини кафолатлашлари;

наслчилик субъекти истиқболли селекция-наслчилик иши режаси асосида сунъий уруғлантириш ишларини йўлга қўйган бўлиши керак.


24. Наслчилик субъекти сотиладиган ҳар бир бош наслли маҳсулотининг сифатини кафолатловчи ҳужжат тўлдириши шарт.



VI. НАСЛЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ

МАҚОМИНИ БЕКОР БЎЛИШ ТАРТИБИ


25. Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси барча тоифадаги наслчилик хўжаликларида наслчилик ишларини юритилишини назорат қилади.


26. Наслчилик хўжаликларида наслчилик ишларини назорат қилиш жараёнида, уларга қўйилган талаблар, наслчилик қоида ва нормалари бузилганлиги ёки наслчилик субъектида сурункали юқумли касалликлар аниқлаган тақдирда, ишчи орган бу ҳақда комиссияга аниқланган ҳолатларни кўрсатган ҳолда ёзма хулоса беради.


27. Комиссия наслчилик хўжалигидаги камчиликларни ўрганиб чиқиб, аниқланган ҳолатларни асосли деб топган тақдирда, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекциясига наслчилик хўжалиги мақомини бекор қилиш бўйича далолатнома тақдим этади.


28. Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси бошлиғи далолатнома асосида буйруқ чиқаради. Ушбу буйруқ наслчилик хўжалигини реестрдан чиқаришга ҳамда наслчилик мақоми берилганлиги ҳақида гувоҳномани бекор қилишга асос бўлади.


29. Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ судга шикоят қилиниши мумкин.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


30. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси билан келишилган.





Низомга

1-ИЛОВА


Сут-гўшт, гўшт-сут йўналишидаги қорамолчилик

хўжаликлари фаолиятига наслчилик мақомини

беришда қўйиладиган

ТАЛАБЛАР

КЎРСАТКИЧЛАР

Ўлчов бирлиги

Энг кам талаб

Сигирлар

бош

30

Соф зотли ва IV бўғин дуругай сигирларнинг подадаги салмоғи

%

100

Подадаги сигирларнинг синфлар бўйича таркиби

%


Элита рекорд ва элита


60

1-синф


40

Сигирлар сут маҳсулдорлиги:

қора-ола зотлар

қизил зотлар

қўнғир зотлар

бушуев зоти

кг

кг

кг

кг

3100

2700

2800

2600

Сигирларнинг 3 ва етук ёшдаги сут бериш даврида сут ёғи миқдори (зот андоза ва 1-синф талабига нисбатан)

%

100

Ҳар 100 бош сигирдан бузоқ олиш

бош

85

Сотилган ёш наслли молларни синфи:

%


Буқачалар

Элита-рекорд ва элита

таналар

лита-рекорд ва элита

1-синф


100

80


20

Маҳсулдорлиги 6000 кг ва ундан юқори бўлган сигирлар салмоғи

%

10

Маҳсулдорлиги 6000 кг ва ундан юқори бўлган сигирлар салмоғи

%

5

Изоҳ: Пода таркибида сигирлар 100 ва ундан кўп бўлганда соф зотли ва 4-бўғин дурагай сигирларнинг салмоғи 60 фоизни ташкил этганда ҳам наслчилик тоифасига ўтказишга рухсат этилади.

Наслдор буқачалар тайёрлаб сотишда онасининг сут маҳсулдориги:

қора-ола зотларда - 10000 кг, қизил зотларда - 9000 кг, қўнғир зотларда - 8000 кг, бушуев зотида - 7000 килограммдан кам бўлмаганда рухсат этилади.




Низомга

2-ИЛОВА


Сут-гўшт, гўшт-сут йўналишига ихтсослашган хўжаликнинг

асосий ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда сон ва сифат

КЎРСАТКИЧЛАРИ


зоти ______________

КЎРСАТКИЧЛАР

Охирги беш йилда

200

200

200

200

200

1

2

3

4

5

6

Жами қорамоллар, бош

Ш.ж. сигирлар

Соф зотли ва IV бўғин дуругай, бош

Сигирларни ўртача тирик вазни, кг

1-туғишдаги

3-туғиш ва ундан юқори

Сигирларни ўртача сут маҳсулдорлиги, кг

йиллик ҳисобот бўйича

бонитировка бўйича

Ёғ чиқими:

1-сут бериш даврида, кг

зот андоза талабига нисбатан, %

3-сут бериш даври ва ундан юқори, кг

зот андоза талабига нисбатан, %

Сут маҳсулдорлиги 6000 кг ва ундан

юқори бўлган сигирлар, бош

Сут маҳсулдорлиги 7000 кг ва ундан

юқори бўлган сигирлар, бош

Сут маҳсулдорлиги 8000 кг ва ундан

юқори бўлган сигирлар, бош

Сигирларни бонитировка натижалари

буйича тақсимланиши, бош

Ш.ж., элита-рекорд ва элита, бош

%

1-синф

ДНҲКга ёзилган сигирлар, бош

18-ойлик таналарнинг тирик вазни, кг

Таналарни 1-қочиришдаги ёши, ой

ва 18-ойгача ўртача кунлик ўсиши, г

Наслли буқачаларнинг 12-ойгача

ўртача кунлик ўсиши, г

Сунъий уруғлантириш кўлами,%

сигирларни

таналарни

Авлодининг сифати бўйича баҳоланган

наслли буқа уруғи билан уруғлантирилган

сигир ва таналар, бош

"яхшиловчи"лар билан, бош

Ҳар 100 сигирдан бузоқ олиш, бош

Ш.ж. буқачалар, бош

Сотилган ёш наслли моллар, бош

Ш.ж. Элита-рекорд ва элита

Таналар:

Элита-рекорд ва элита

1-синф

Озуқа таъминоти (1 шартли.молга) ц.о.б.

Озуқа сарфи:1 ц сут ишлаб чиқаришга

Ш.ж. омухта емлар

Ёш молларни 1 ц ўсишига

фойда (Қ), зарар (-) минг сўм

Сут сотишдан, минг сўм

Ёш наслли молларни сотишдан

Сутбоп қорамолчиликнинг

Самарадорлиги, %

Хўжаликнинг ветеринария-санитария

ҳолати

(туман ветеринария хизмати маълумотномаси)









Низомга

3-ИЛОВА


Гўшт йўналишидаги қорамолчилик хўжаликлари

фаолиятига наслчилик хўжалиги мақомини

беришда қўйиладиган энг кам

ТАЛАБЛАР

КЎРСАТКИЧЛАР

Ўлчов бирлиги

Энг кам талаб

Сигирлар сони бош 30

Соф зотли ва IV бўғин моллар салмоғи %

наслли буқалар 100

сигирлар 100

Бонитировка натижалари бўйича:

Элита-рекорд ва элита синфли моллар %

наслли буқалар 100

сигирлар 50

Тирик вазни бўйича:

Элита-рекорд ва элита синфли

ёш қорамоллар сони %

Буқачалар: 8 ойлигида 40

15 ойлигида 40

таналар: 8 ойлигида 40

15 ойлигида 40

Ҳар 100 бош сигирдан бузоқ олиш, бош 85

Сотилган ёш моллар синфи %

Элита-рекорд ва элита

Буқачалар 95

Таналар 50



Изоҳ: Пода таркибида сигирлар 100 ва ундан кўп бўлганда соф зотли ва 4-бўғин дурагай сигирларнинг салмоғи 60 фоизни ташкил этганда ҳам наслчилик тоифасига ўтказишга рухсат этилади.





Низомга

4-ИЛОВА


Гўшт йўналишига ихтсослашган хўжаликнинг

асосий ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда сон ва сифат

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАР

Охирги 5 йилда

200

200

200

200

200

1

2

3

4

5

6

СИГИРЛАР

Йил бошидаги жами, бош

Шундан: соф зотли ва IV-бўғин:

подадаги салмоғи,%

III-бўғин

II-бўғин

Сигирларни ўртача тирик вазни, кг

Ш. ж. 1-туғишдаги

2-туғишдаги

3-туғишдаги

Сигирларни баҳолаш натижалари бўйича

синфларга тақсимланиши, бош

Ш.ж. элита-рекорд ва элита:

подадаги салмоғи,%

1-синф

2-синф

Сигирларни сут маҳсулдорлиги бўйича

(8 ойлик бузоқнинг тирик вазни), кг

Ҳар 100 бош сигирдан бузоқ олиш, бош

Ғунажинларни подага киритиш, %

Сунъий уруғлантириш кўлами, %

сигирлар

таналар

НАСЛЛИ БУҚАЛАР

Йил бошидаги сони, бош

Ш.ж. соф зотли ва IV-бўғин дуругайлар

Баҳолаш натижалари бўйича

синфларга тақсимланиши, бош

Элита-рекорд

Элита

Авлодининг сифати бўйича баҳолан

ганлари, жами бош

Шундан: яхшиловчи

бетараф

ёмонлаштирувчи

Ўз маҳсулдорлиги бўйича баҳоланган, бош

Ш.ж. 100 ва ундан кўп индекси

билан баҳоланган

Синов даврида ўртача кунлик ўсиши, г

Наслли буқалардан фойдаланиш, бош

Шундан: Сунъий қочиришда

қўлда қочиришда

эркин қочиришда

Жами қочирилган моллар, бош

Ш.ж. индекси 100 ва ундан юқори

бўлган яхшиловчи буқалар билан

Жами қочирилиши керак бўлган

урғочи моллардан қочирилгани, %

Жами олинган бузоқ, бош

Ш.ж. индекси 100 ва ундан кўп

яхшиловчи буқалардан, бош

Бир наслли буқага тўғри келган

урғочи моллар сони,бош

сунъий қочиришда

қўлда қочиришда

эркин қочиришда

Наслли буқадан ўртача фойдаланиш

муддати, йил, ой

Ёш қорамоллар ривожланиши:

ш.ж. 8 ойлик буқачалар, бош

элита-рекорд ва элита синфли, %

15 ойлик буқачалар, бош

элита-рекорд ва элита синфли, %

18 ойлик буқачалар, бош

элита-рекорд ва элита синфли, %

8 ойлик таналар, бош

элита-рекорд ва элита синфли, %

15 ойлик таналар, бош

элита-рекорд ва элита синфли, %

ш.ж. 18 ойлик таналар, бош

элита-рекорд ва элита синфли, %

Таналарни биринчи қочириш

ёшидаги тирик вазни, кг

Буқачалар, бош

Элита рекорд

Элита

1-класс

Озуқа билан таъминланганлиги

(1 бош сигирга сарфланган), ц. о. б.

Ёш молларнинг 1 ц. тирик

вазнини ўсишига сарфланган, о. б.

ш.ж. омухта ем

фойда (), зарар (-), минг сўм

шундан наслли ёш мол сотишдан

Гўштбоп қорамолчиликни

самарадорлиги, %

Хўжаликнинг ветеринария-санитария

ҳолати

(туман ветеринария хизмати маълумотномаси)









Низомга

5-ИЛОВА


Қўйчилик ва эчкичилик хўжаликларига наслчилик

хўжалиги мақомини беришда қўйиладиган

ТАЛАБЛАР


Дағал ва ярим дағал жунли қўй зотларининг

жунига қўйилган энг кам талаблар, кг

Қўй зоти

Н А С Л Ч И Л И К   Х Ў Ж А Л И Г И

Наслли қўчқор

Совлиқлар

Қўчқорчалар

Урғочи қўзилар

Хисори

Тожик

Эдилбой

Жайдари

Саража

3,0

3,4

3,1

2,6

3,5

1,8

2,3

1,9

1,9

2,4

1,5

2,7

2,4

2,0

2,9

1,2

2,3

1,4

1,3

2,9


Дағал ва ярим дағал жунли қўй зотларининг

тирик вазнига қўйилган энг кам талаблар, кг

Қўй зоти

Н А С Л Ч И Л И К   Х Ў Ж А Л И Г И

Наслли қўчқор

Совлиқлар

Қўчқорчалар

Урғочи қўзилар

Хисори

Тожик

Эдилбой

Жайдари

Саража

112

102

87

71

70

74

62

62

46

47

73

66

71

51

46

58

53

53

38

38

Изоҳ: думбали ярим дағал ва дағал жунли қўй зотларининг қўчқорчалари ва урғочи қўзилари учун тирик вазнига қўйилган энг кам талаб 18 ойлигида белгиланган.



Тивит ва жун берадиган эчки зотларини

тивит тарамига энг кам талаб, г

З о т л а р

Т А Л А Б Л А Р

Такалар

Она эчкилар

Ўртача хўжалик

бўйича

Оренбург

Олтой-тоғ

Придон

Совет жундор

550

700

1000

3000

330

500

600

2000

310

450

550

1200

Изоҳ: Наслли такаларнинг тирик вазни кўрсаткичлари элита синф талабидан, она эчкиларники эса 1-синфникидан кам бўлмаслиги керак.





Низомга

6-ИЛОВА


Қўйчилик хўжалигининг маҳсулдорлик ҳамда

хўжалик ишлаб чиқариш фаолиятидаги сон ва сифат

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАР

Сўнгги беш йиллик

200

200

200

200

200

1

2

3

4

5

6

Жами қўйлар сони, бош

Ш.ж., наслли қўчқорлар, бош

Шундан: элита синфли, бош

%

Совлиқ ва 1 ёшдан катта тусоқлар, бош

Шундан: элита синфли

1-синф

Селекцион гуруҳдаги совлиқлар ва

тусоқлар, бош

%

Подани тўлдирадиган қўчқорлар, бош

шу жумладан,элита синфли, бош

%

Сотиладиган қўчқорлар, бош

шундан элита синфли, бош

%

Бир бош қўйнинг тирик вазни, кг

наслли қўчқорларни

совлиқларни

тусоқни

Ш.ж., селекцион гуруҳдаги қўйларни

совлиқларни

тусоқларни

подани тўлдирадиган қўчқорчаларни

сотиладиган қўчқорчаларни

онасидан ажратиш пайтидаги:

қўчқорчаларни

урғочи қўзиларни

Жун мақсулдорлиги: физик вазнда

бир бош қўйдан жун олиш, кг

наслли қўчқордан

совлиқдан

Ш.ж., селекцияон гурухдаги қўйлардан:

совлиқдан

тусоқдан

подани тўлдирадиган қўчқордан

сотиладиган қўчқорлардан

онасидан ажратиш пайтида:

қўчқорчалардан

урғочи қўзилардан

Соф тола ҳисобида бир бош қўйдан

жун олиш,кг: наслли қўчқордан

совлиқдан

Ш.ж., селекцион гуруҳдаги қўйлардан:

совлиқдан

тусоқдан

подани тўлдирадиган қўчқорчалардан

сотиладиган қўчқорчалардан

онасидан ажратиш пайтида:

қўчқорчалардан

урғочи қўзилардан

Хўжаликдаги қўйларни маҳсулдорлиги, кг

бир бош қўйдан қирқилган жун, кг

физик вазнда

соф толада

Йил бошида мавжуд бўлган қўйларни

ҳар бир бошидан қирқиб олинган жун:

физик вазнда

соф толада

соф тола чиқиши, %

Йил бошида мавжуд бўлган совлиқларни

ҳар 100 бошидан қўзи ажратими даврида

олинган қўзи, бош

Авлодининг сифати бўйича текширилган

қўчқорлар, бош

Шундан: яхшиловчилари

Яхшиловчи қўчқорлар билан қочирилган

совлиқлар, бош %

Гўштга топширилган жами қўйлар, бош

Ш.ж: катта ёшдагилар

1 ёшгача бўлган моллар

Бир бош қўйни ўртача тирик вазни, кг

Наслли қўйларни тирик вазни, кг

Ш.ж., қўчқорлар, %

урғочи қўзилар, %

шундан элита синфли

1-синф

Озуқа билан таъминланиши (йил давомида

1 бошга едирилган), центнер озуқа бирлиги

Маҳсулотларни сотишдан келган фойда ( ),

зарар (-), минг сўм

Ш.ж., наслли ёш мол сотиш бўйича

Қўйчиликни самарадорлиги, %

Хўжаликни ветеринария-санитария

ҳолати бўйича маълумотнома









Низомга

7-ИЛОВА


Эчкичилик хўжаликларини маҳсулдорлик ҳамда

хўжалик ишлаб чиқариш фаолиятини сон ва сифат

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАР

Охирги беш йилда

200

200

200

200

200

1

2

3

4

5

6

Йил бошидаги эчкилар сони, бош

Шу жумладан, наслли такалар

шундан, элита синфли

Она эчки ва 1 ёшдан катта эчкилар

шундан, элита синфли, бош

1 синфли, бош

Подани тўлдирадиган такалар, бош

Ш.ж., элита синфли сотиладиган

такачалар, бош

жумладан элита синфли, бош

1 синфли, бош

Маҳсулдорлиги: эчкиларники, кг

ўртача тивит тарами йил бошидаги

мавжуд бир бош эчки ҳисобига:

физик вазнда

соф толада

асосий наслли такаларники:

ўртача тирик вазни, кг

ўртача тивит тарами, кг

физик вазнда

соф толада

она эчки ва 1 ёшдан катта урғочи эчкилар-

ники: (элита ва 1-синфли)

ўртача тирик вазни

ўртача тивит тарами, кг

физик вазнда

соф толада

насл учун сотиладиган такачалар, кг

ўртача тирик вазни

ўртача тивит тарами, физик вазнда

соф толада

Йил бошида мавжуд бўлган ҳар 100 бош она

Эчкидан ажратиш даврига олинган улоқ

Авлодининг сифати бўйича баҳоланган

такалар, бош

Шундан, яхшиловчи

Яхшиловчи такалар билан қочирилган она

эчкилар, бош

Ишлаб чиқариш фаолияти:

таралган тивит (қирқилган жун)

физик вазнда, ц

Сотилган тоза тивит (тоза жун), ц

такачалар

шундан, элита синфли

бош

урғочи эчкилар

шундан, элита синфли

бош

1-синфли

бош

Озуқа билан таъминланиши, ц. о. б.

Эчкичилик маҳсулотини сотишдан

олинган фойда, зарар ( ;-), минг сўм

Шу жумладан, наслли мол сотишдан

Эчкичиликни самарадорлиги, %

Хўжаликни ветеринария-санитария ҳолати

(туман ветеринария хизмати маълумотномаси)









Низомга

8-ИЛОВА


Қоракўл қўйларига наслчилик хўжалиги

мақоми беришда қўйиладиган энг кам

ТАЛАБЛАР

К Ў Р С А Т К И Ч Л А Р

Т А Л А Б Л А Р

Совлиқлар ва 1 ёшдан катта урғочи қўзилар салмоғи, %

90

Шундан: элита синфли

20

Рангига кўра ихтисослашган хўжаликларда совлиқлар ва 1 ёшдан катта урғочи қўзилар, салмоғи, %


кўк

100

сур

100

Оқ

100

Гулигаз

100

Наслли қўчқорлар салмоғи, %

2

Шундан: элита синфли

40

Сунъий қочиришда текширилаётган бир қўчқорга тўғри келган совлиқлар, бош

150

Сунъий қочиришда яхшиловчи қўчқорга тўғри келган совлиқлар, бош

300

Ш.ж. элита синфли қўчқорчалар

15

элита синфли урғочи қўзилар

10

Ранги бўйича ихтисослашган хўжаликларда қоракўл териларни салмоғи:


қора

100

кўк

40

сур

50

Оқ

40

Гулигаз

30

1-сорт қоракўл тери чиқиши, %


қора

80

шу жумладан жакет гуруҳли

30

кўк

79

сур

82

Катта ва ўрта ўлчамдаги қоракўл терилар чиқими, %

95




Низомга

9-ИЛОВА


Қоракўлчилик хўжаликларининг маҳсулдорлик,

ишлаб чиқариш фаолияти сон ва сифат

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАР

Сўнгги беш йиллик

200

200

200

200

200

1

2

3

4

5

6

Қўйлар сони, жами бош

Шундан: наслли қўчқорлар

Ш.ж. элита синфли, бош

яхшиловчи

шундан элита синфли, бош

совлиқ ва 1 ёшдан катта тўқли, бош

шундан элита синфли, бош

1-синфли, бош

Ихтисослашган рангдаги совлиқ ва

1 ёшдан ката тўклилар, бош

Ш.ж. элита синфли, бош

1 -синфли, бош

Сурув бўйича қўйларни маҳсулдорлиги:

100 бош совлиқлардан қўзи олиш, бош

Жами олинган қўзи, бош

Шундан: ўстиришга қолдирилган

урғочи қўзи, бош

Ш.ж. элита синф, бош

Наслга қолдирилган қўчқорчалар, бош

Шу жумладан элита синф, бош

Гўшт учун ўстиришга қолдирилган

қўчқорчалар (ахта қилинган), бош

Тери учун сўйилган қўзилар, бош

Хўжаликни урчитишга ихтисослашган

рангдаги урғочи қўзиларни ўстиришга

қолдириш, бош

Ш.ж. элита синф, бош

1-синф, бош

Тайёрланган қоракўл тери,жами дона

шу жумладан, 1-нав: %

шундан жакет гуруҳидаги, дона

Ихтисослашган рангдаги 1-нав қоракўл

терилар чиқиши, дона %

Катта ва ўрта ўлчамидаги

қоракўл тери чиқими, %

Авлодининг сифати бўйича текширилган

наслли қўчқорлар, бош

Бир бош текширилаётган қўчқорга сунъий

қочиришда тўғри келадиган совлиқлар, бош

Жами сунъий қочирилган совлиқлар, бош

Сунъий қочиришда фойдаланилган жами

қўчқорлар, бош

Бир бош наслли қўчқорга тўғри келган

совлиқлар, бош

яхшиловчи наслдор қўчқорлар уруғи

билан қочирилган совлиқлар, бош

Фойдаланилган яхшиловчи қўчқорлар, бош

Бир бош яхшиловчи қўчқорга тўғри келган

совлиқлар, бош

Қоракўл тери ишлаб чиқариш, минг дона

топшириқни бажарилиши,%

Ш.ж.наслли қўчқор топшириқ бўйича, бош

топшириқни бажарилиши,%

шундан элита синф, бош

топшириқни бажарилиши. %

шундан элита синф

Гўштга топширилган қўйлар, бош

Ўртача тирик вазни, кг

Жами гўштга топширилган қўйдан:

юқори семизликдагиси, бош

ўрта семизликдагиси, бош

ўртадан паст ва ориқ, бош

Топшириқ бўйича жун сотиш, кг

топшириқни бажарилиши,%

1 бош қўйдан ўртача қирқиб олинган жун, кг

Хўжаликни озуқа билан таъминланганлиги,

(1 бошга қўйга бир йилда сарфланган) ц. о. б.

қоракўлчилик махсулотларини сотишдан

олинган фойда, зарар минг сўм

Шу жумладан наслли мол сотишдан

Қоракўлчиликни самарадорлиги,%

Хўжаликни ветеринария-санитария ҳолати

(туман ветеринария хизматини маълумотномаси)









Низомга

10-ИЛОВА


Йилқичилик наслчилик хўжалигига қўйиладиган энг кам

ТАЛАБЛАР

К ў р с а т к и ч л а р

Т а л а б л а р

Наслли айғир ва биялар сони, бош


Ш.ж., отхона-яйловларда сақлашда: айғирлар

1

                                                                   биялар

15

маданий-уюрларда сақлашда              айғирлар

3

                                                                   биялар

40

уюрларда сақлашда                               айғирлар

8

                                                                    биялар

120

Бонитировка бўйича умумий баҳоси, %


Ш.ж. элита синфли наслли айғирлар

100

                            элита синфли биялар

20

                                    1-синфли биялар

50

Ёш наслли отларни синфларга бўлиниши

                             элита синфлиси, %


Ш.ж. соф зотли салт миниладиган

40

               будёний, араб, ахалтекин

40

                                          қорабайир

40




Низомга

11-ИЛОВА


Йилқичилик наслчилик хўжаликларининг

хўжалик ишлаб чиқариш фаолияти сон ва сифат

КЎРСАТКИЧЛАРИ


Зоти:

КЎРСАТКИЧЛАР

Охирги 5 йилда

200

200

200

200

200

1

2

3

4

5

6

Отлар сони, жами бош

Шу жумладан: наслли айғирлар

Биялар сони, бош

Соф зотли отлар жами, бош

Шу жумладан: наслли айғирлар

наслли биялар

Элита синфли отлар сони, бош

Ш.ж: наслли айғирлар, бош

%

биялар, бош

%

Подани тўлдирадиган ёш отлар, бош

%

ҳар 100 биядан қулун олиш, %

топшириқ бўйича

хақиқатда

Шу жумладан, айғирлар

биялар

Сотилган наслли тойлар, бош

%

элита синфли

1 синфли

Бир бош отни сақлаш учун сарфланган

харажатлар, сўм

ишлаб чиқариш гуруҳидагиларни

1 ёшгача бўлган отларни

2 ёшгача бўлган отларни

3 ёшгача ва ундан катта отларни

Сотилган 1 бош отни таннархи, сўм

Отларни озуқа билан таъминланганлиги

(1 йилда 1 бошга сарфланган) ц.о.б.

Йилқичиликдан кўрилган фойда

( ), зарар (-),минг сўм

Ш.ж. ёш наслли отларни сотишдан

Йилқичиликни самарадорлиги, %

Хўжаликни ветеринария-санитария ҳолати

(туман ветеринария хизмати маълумотномаси)









Низомга

12-ИЛОВА


Чўчқачилик наслчилик хўжаликларига қўйиладиган энг кам

ТАЛАБЛАР


Чўчқачилик хўжаликлари ишлаб чиқариш фаолиятининг сон ва сифат кўрсаткичлари билан баҳолаш асосида аттестациядан ўтказилади. Баллар йиғиндисига кўра наслчилик мақоми олиш учун 60-69 балл олиши лозим. Хўжалик 60 баллдан кам балл тўпласа наслчилик мақомидан чиқарилади.


Чўчқачилик наслчилик хўжаликларини аттестациясидан

ўтказишда баҳолашнинг энг кам талаблари

К ў р с а т к и ч л а р

Зотларга талаб

Алоҳида кўрсаткичлар

учун балл

1-2

гуруҳ

3

гуруҳ

берилади

ҳақиқатда

тўплаган

1

2

3

4

5

1. Чўчқаларни белгилар мажмуи бўйича баҳолаш


жами 20

1.1. 2 ёшдан катта асосий эркак чўчқалар

Элита-рекорд

ва элита

80 ва кўп

75 - 79

70 - 74

60 - 69

5

4

3

2

1.2. Асосий она чўчқалар

Элита рекорд

ва элита

70 ва кўп

60 - 69

40 - 59

30 - 39

2

4

3

2

1.3. Подани тўлдиришга мўлжалланган эркак чўчқалар

Элита 80 ва кўп

75 - 79

70 - 74

60 - 69

5

4

3

2

1.4. Подани тўлдиришга мўлжалланган урғочи чўчқалар(элита), %

80 ва кўп

75 - 79

70 - 74

60 - 69

5

4

3

2

2. Она чўчқалар маҳсулдорлигини баҳолаш,


жами 15

2.1. Кўпболалаши, бош

11 - 10

10,5-10,9 9 - 9,9

10 - 10,5 8 - 8,9

5

4

3

2.2. Сутдорлиги, кг

52 ва кўп 50 ва кўп

48 - 51,9 5 - 49,9

44 - 47,9 40 - 44,9

5

4

3

2.3. 2-ойдаги чўчқа боласи вазни, кг

170 ва кўп 160 ва кўп

150-169,9 145-159,9

135-149,9 125-144,9

5

4

3

3. Асосий она чўчқалардан фойдаланиш жадаллиги (йил давомида бир она чўчқадан бола олиш сони)


жами 10


20 ва кўп 19 ва кўп

18 - 19 17 - 18

16 - 17 15 - 16

14 - 15 13 - 14

10

9

8

7

4. Ҳайвонларни синаш


жами 15

4.1. Назорат бўйича бўрдоқилаш

ҳар 10% текширилган

2 ёшдан катта эркак

чўчқалар учун 0,5

ҳар 10% текширилган

асосий она чўчқалар

учун

1,5

4.2. Хусусий маҳсулдорлиги бўйича (назорат ўстириш)


5

5. Элита синфли ҳайвонларга

70 ва кўп

60 - 69 %

50 - 59

40 - 49

10

9

8

7

6. Чўчқаларни асраш ва озиқлантириш


жами 10

6.1. Биноларда усканалар ва микроиқлим ҳолати


5

6.2. Озуқа билан таъминланиши, рацион  таркиби,минерал қўшимча ва микроэле ментлардан фойдаланиш


5

7. Ветеринария-санитария ҳолати


5

7.1. Бошқа тадбирларни дезинфекцияни  мунтазам ўтказилиши


5

7.2. Биноларни, махсус кийимларни дезтўшамани ва хақоза талаб даражасида тозалигини таъминлаш


5

8. Хўжаликни ишлаб чиқариш фаолияти

ва зоотехник ишларни даражаси


жами 10


8.1. Эркак чўчқаларни саралаш ва она чўчқаларни қочириш режасини бажарилиши


3

8.2. Зоотехник ва наслчилик ҳисоб-китоби ҳужжатларини юритилиш аҳволи


4

ЖАМИ БАЛЛАР


100




Низомга

13-ИЛОВА


Чўчқачилик хўжалигида ишлаб чиқариш

фаолиятининг сон ва сифат

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАР

Охирги 5 йил

200

200

200

200

200

1

2

3

4

5

6

Жами чўчқалар, бош

Ш.ж.асосий эркак чўчқалар

Шундан: элита-рекорд ва элита синфли, %

Асосий она чўчқалар

шундан элита-рекорд ва элита синфли, %

Подани тўлдиришга мўлжалланган

эркак чўчқалар,

шундан элита синфли, %

Подани тўлдиришга мўлжалланган

урғочи чўчқалар

шундан элита синфли, %

Она чўчқаларни маҳсулдорлиги тавсифи

(ўртача барча ҳисобга олинган туғимлар

бўйича)

болалаши, бош

сутдорлиги, кг

уядаги 2 ойлик чўчқачалар вазни, кг

Урғочи чўчқаларни асосий подага киритиш, %

Она чўчқалардан фойдаланиш жадаллиги

(она чўчқадан олинган чўчқа болалари), бош

Йил давомида текширилган чўчқалар, бош

Авлодларнинг назорат бурдоқилаш бўйича:

эркак чўчқалар

урғочи чўчқалар

Хусусий маҳсулдорлиги бўйича:

эркак чўчқалар

урғочи чўчқалар

Авлодларини сифати бўйича баҳоланган

чўчқалар сони, %

эркак чўчқалар

урғочи чўчқалар

Олинган чўчқа болалари, бош

эркак чўчқалар

ш.ж. элита синфли, %

урғочи чўчқалар

ш.ж. элита синфли, %

Шартли молга жамғарилган озуқа, ц.о.б.

1 ц ўсишга сарфланган озуқа, о.б.

шундан: омухта ем

Чўчқачиликдан олинган фойда, зарар м. сўм

Ш.ж. наслли ёш молларни сотишдан

Чўчқачиликни самарадорлиги, %

Хўжаликни ветеринария-санитария ҳолати

(туман ветеринария хизмати маълумотномаси)









Низомга

14-ИЛОВА


Мўйначилик наслчилик хўжаликларини баҳолашдаги энг кам

ТАЛАБЛАР

К ў р с а т к и ч л а р

Т а л а б л а р

Мўйнали ҳайвонлар сони, бош


қоракузан (норка)

300

сув каламуши (нутрия)

300

Асосий галадаги элита синфли мўйнали

ҳайвонлар (I ва II синфли) сони, бош


эркаклари

15

урғочилари

10

подани тўлдиришга мўлжалланган эркаклари

80

урғочилари

80

1 бош урғочи мўйнали ҳайвондан бола олиш: бош қоракузан андоза талабидаги тўқжигар рангли, жигар рангли, юмшоқ-қалам рангли, кумушранг, америка паломино, зангори-кумуш

4,8

бошқа хилдаги қоракузанлар

4,3

сув каламуши-асосий она сув каламуши ҳисобига

6,0

Назорат гуруҳидаги наслли ёш ҳайвонларнинг

6 ойлик давридаги танаси узунлиги, см

қорокузан андоза талабидаги тўқ жигар ранг,

юмшоққалам рангли, жигар ранг, кумуш-ампал,

америка паломино, зангори кумуш

эркаклари

48

урғочилари

40

бошқа хилдаги қоракузанлар эркаги

47

урғочиси

39

Назорат гуруҳидаги 6 ойлик наслли ёш ҳай-

вонларни тирик вазни (танасини узунлиги

тўғрисидаги кўрсаткичлари бўлмаган пайтида), кг

қоракузан андоза талабидаги тўқ жигарранг, юмшоққалам ранг кумуш, америка паломино,

зангори кумуш

эркаги

2,3

урғочиси

1,3

Бошқа хилдаги қоракузанлар:


эркаги

2,2

урғочиси

1,2

сув каламуши

4,0

эркаги

4,0

урғочиси

4,0

Ўстириш даврида ёш ҳайвонларни яшовчанлиги, %


қоракузан

97

сув каламуши

90

бошқа турлари

98

Сотилган ёш мўйнали ҳайвонларга

нисбатан элита синфларнинг салмоғи, %

80




Низомга

15-ИЛОВА


Мўйначилик хўжаликларининг хўжалик ишлаб

чиқариш фаолияти ва ҳайвонлар маҳсулдорлиги, сон ва сифат

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАР

Охирги 5 йилда

200

200

200

200

200

1

2

3

4

5

6

Асосий галадаги элита синфли мўйнали

ҳайвонлар сони:

эркаклари

урғочилари

Асосий галадаги соф зотли мўйнали

ҳайвонлар, бош

эркаклари

урғочилари

Асосий галадаги элита синфли мўйнали

ҳайвонлар сони:

эркаклари, бош

урғочилари, бош

Галани тўлдиришдаги эркак ҳайвонлар, бош

Галани тўлдиришдаги урғочи ҳайвонлар, бош

1 бош урғочи ҳайвондан бола олиш,бош

Ўстириш даврида ёш ҳайвонларни сақланиш

даражаси, %

Назорат гуруҳидаги наслли ҳайвонларни

6 ойлик ёшдаги танасини узунлиги:

Насл негизида:

эркакларда

урғочиларда

Оддий галада:

эркакларда

урғочиларда

Назорат гуруҳдаги ёш ҳайвонларни 6 ойлик

ёшидаги тирик вазни, кг:

Насл негизида:

эркакларники

урғочиларники

Оддий галада:

эркакларники

урғочиларники

Асосий подадаги ҳайвонларни тана узунлиги, см:

Насл негизида:

катта ёшли эркакларида

кичик ёшли эркакларида

катта ёшдаги урғочиларида

кичик ёшдаги урғочиларида

Оддий галаларда:

катта ёшли эркакларида

кичик ёшли эркакларида

катта ёшдаги урғочиларида

кичик ёшдаги урғочиларида

Подадаги ҳайвонлар тирик вазни, кг

Насл негизида:

катта ёшдаги эркакларида

кичик ёшдаги эркакларида

катта ёшдаги урғочиларида

кичик ёшдаги урғочиларида

Оддий галаларда:

катта ёшдаги эркакларида

кичик ёшли эркакларида

катта ёшдаги урғочиларида

кичик ёшдаги урғочиларида

Жами сотилган наслли ёш мўйнали ҳайвонлар, бош

Жумладан: эркак

урғочи

Жами ҳайвонларга нисбатан насл негздагиларни сони, %

Насл негзидаги ҳайвонлардан олинган подани

тўлдирадиган ёш ҳайвонлар сони,%

эркак

урғочи

Хайвонларни хилига қараб ёш ҳайвонларни

таннархи, сўм

Бир дона терини сотиш баҳоси, сўм

Мўйначиликдан қўрилган фойда, зарар минг сўм

Жумладан, наслли ҳайвонларни сотишдан

Мўйначиликни самарадорлиги, %

Хўжалик ветеринария-санитария ҳолати

(туман ветеринария хизматини маълумотномаси)









Низомга

16-ИЛОВА


Қуёнчилик хўжаликларида наслчилик

мақоми беришда қўйиладиган энг кам

ТАЛАБЛАР

К ў р с а т к и ч л а р

Т а л а б л а р

Асосий подадаги она қуёнлар сони, бош

500

элита, I классли қуёнларни сони, %


асосий подадаги: эркак қуёнлар

90

она қуёнлар

60

подани тўлдирадиган ёш қуёнлар

50

Асосий она қуёнлардан бир туғишда бола олиш, бош

5,5

Бир йилда она қуёнлардан бола олиш, бош

18

Подани тўлдирадиган ёш қуёнларни тирик вазни, кг


3 ойлигида

2,3

4 ойлигида

2,9

Олинган қуён болаларидан насл учун сотилгани, %

35

Насл учун сотилган қуёнлардан элита ва I классли қуёнлар сони, %

40




Низомга

17-ИЛОВА


Қуёнчилик наслчилик хўжаликларидаги

ҳайвонларнинг маҳсулдорлик ва хўжалик

ишлаб чиқариш фаолиятини сон ва сифат

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАР

Охирги 5 йилда

200

200

200

200

200

1

2

3

4

5

6

Йил бошидаги қуёнлар, бош

Ш.ж. асосий подадаги эркак қуёнлар

катта ёшдагилари

ёш қуёнлар

Асосий подадаги она қуёнлар

катта ёшдагилари

ёш урғочи қуёнлар

Подани тўлдирадиган ёш қуёнлар

эркаги

урғочиси

Сотиладиган ёш қуёнлар

эркаги

урғочиси

Подадаги қуёнларни синфи бўйича таркиби, бош

Селекцион гуруҳдаги эркак қуёнлар

элита синфли

1-синфли

ёш қуёнлар эркаги:

элита синфли

1 синфли

катта она қуёнлар:

элита синфли

1 синфли

ёш урғочи қуёнлар:

элита синфли

1 синфли

Подасидаги: катта ёшли эркак қуёнлар

элита синфли

1-синфли

Ёш эркак қуёнлар:

элита синфли

1-синфли

Катта ёшдаги она қуёнлар:

элита синфли

1-синфли

Ёш урғочи қуёнлар:

элита синфли

1 синфли

3-5 ойдаги подани тўлдирадиган ёш қуёнлар:

элита синфли

1 синфли

Бир туғишда асосий она қуёндан бола олиш, бош

Бир она қуёндан бир йилда бола

олиш, бош

Подани тўлдирадиган ёш қуёнларни вазни, кг

3 ойлигида

4 ойлигида

Жами насл учун сотилган, %

Жами қуёнларга нисбатан асосий подадаги

селекцион гуруҳдаги қуёнлар сони, %

Қуёнчиликдан кўрилган фойда ( ), зарар

( ), м. сўм

Қуёнчиликни самарадорлиги, %

Хўжаликни ветеринария ҳолати бўйича маълумотномаси









Низомга

18-ИЛОВА


Наслли паррандачилик хўжаликларига

наслчилик мақоми беришда қўйиладиган энг кам

ТАЛАБЛАР

К ў р с а т к и ч л а р

т о в у қ л а р

Куркалар

Ўрдаклар

Ғозлар

тухум

гўшт тухум

гўшт йўналишидаги

Катта ёшдаги паррандаларнинг ўртача сони, минг бош

15

15

15

2

5

2

Бир бошдан тухум олиш, дона

210

150

150

100

150

30

Пода алмашинуви

1,1

1,1

1,4

-

-

-

Ишлаб чиқарилган тухумдан насл олиш мақсадида фойдаланиш, %

45

45

60

70

75

80

Жўжа очиш, %

75

70

65

55

55

55

Жўжаларни сақланиш даражаси







(яроқсиздан ташқари),%

92

92

95

90

90

90

Катта ёшли товуқларни сақланиш даражаси (яроқсиздан ташқари), %

96

96

95

95

95

97

Бир линияга тўғри келадиган

60-100

60-100

60-100

60

60

60

Селекцион уялар сони, дона

Линиялар ичида жуфтлашда бир уядаги она товуқдан олинган жўжалар сони

14

14

15

15

10

10

Уядаги якка назоратдаги она товуқдан олинган авлодлари сони, бош

6

6

3

-

-

-

Жами ишлаб чиқарилган тухумларни насл олиш мақсадида фойдаланиш, %

40

40

50

70

70

80




Низомга

19-ИЛОВА


Паррандачилик хўжалигининг хўжалик ишлаб

чиқариш фаолияти маҳсулдорлик, сон ва сифат

КЎРСАТКИЧЛАРИ


зот, кросс:

КЎРСАТКИЧЛАР

Охирги 5 йилда

200

200

200

200

200

1

2

3

4

5

6

Катта ёшдаги паррандани ўртача

бош сони, минг дона

Бир паррандани ўртача тухумдорлиги, дона

Подани алмашинишида ялпи ишлаб

чиқарилган тухумдан насл олиш

мақсадида фойдалангани, %

жўжа очириш, %

Жўжаларни сақланиш даражаси:

ёш паррандаларни

катта паррандаларни

Тизимга тўғри келадиган селекцион уялар сони, дона

Тизимлар ичида жуфтлашда бир уядаги

Она паррандадан чиқарилган жўжалар, бош

Тизимлар ичида жуфтлашда бир уядаги

паррандадан олинган маҳсулдорлигини

якка ҳисобга олишга қўйилган авлодлар сони,

бош

Паррандачиликдан олинган фойда, минг сўм

Хўжаликни ветеринария-санитари ҳолати

(туман ветеринария хизмати маълумотномаси)









Низомга

20-ИЛОВА


Балиқчилик наслчилик хўжаликларига қўйиладиган энг кам

ТАЛАБЛАР


Балиқчилик хўжаликларида подани такрор кўпайтиришда қатнашадиган 40 бошдан кам бўлмаган жинсий вояга етган урғочи балиқлар бўлиши керак. Бунда наслли эркак балиқларни қуйидаги таркиби бўлиши лозим: элита-рекорд ва элита синфли 30% дан кам бўлмаслиги, I синфли 70% гача, II синфли 10% дан кўп бўлмаслиги керак.

Увилдириқ даврида қатнашадиган ҳар бир урғочи балиқдан бошқа хўжаликларга наслли ёш балиқлардан энг камида қуйидагича сотилиши лозим, минг бош: зоғорабалиқ - 30, ўтхўр балиқлар (оқ ва ола дўнгпешона, оқ амур) - 50, камалак гулмохи - 0,2.

Наслчилик хўжаликлари ўз галаларини тўлдиришни наслдор элита-рекорд, элита ва I-синфли балиқлардан олинган авлодлар ҳисобига амалга оширишлари зарур.


Ихтисослашган балиқчилик хўжалигини хўжалик ишлаб

чиқариш фаолияти маҳсулдорлик, сон ва сифат кўрсаткичлари


зоти

КЎРСАТКИЧЛАР

Охирги 5 йилда

200

200

200

200

200

1

2

3

4

5

6

Наслли эркак балиқлар, бош

урғочилари, жами

ш.ж. элита-рекорд ва элита синфли

I синфли

II синфли

эркаклари, жами

ш.ж. элита-рекорд ва элита синфли

I синфли

II синфли

Катта ёшдаги подани тўлдирадиган балиқлар,

бош ш.ж. элита-рекорд ва элита синфли

I синфли

II синфли

Тирик вазни ўсишига сарфланган озуқа, кг

Балиқликдан кўрилган фойда,зарар минг сўм

Балиқчиликни самарадорлиги, %

Хўжалик ветеринария-санитария ҳолати

(туман ветеринария хизмати маълумотномаси)









Низомга

21-ИЛОВА


Асаларичилик наслчилик хўжаликларига қўйиладиган энг кам

ТАЛАБЛАР


Асаларичилик наслчилик хўжаликлари 100 балли баҳолаш асосида ўтказилади, 30 баллдан кўп баҳоланган наслчилик хўжалиги тоифасига ўтказилиши мумкин. Наслчилик хўжалигида 300 асалари оиласидан кам бўлмаслиги ва асаларини урчитувчи хўжаликлар III-синф баҳосини олиши учун 20 дан 29 баллгача тўплаши керак.


Асаларичилик наслчилик хўжалигининг ишлаб

чиқариш фаолияти ва маҳсулдорлик кўрсаткичлари

Баҳолаш кўрсаткичлари

Берилган балл (юқори)

Қўшимча баллар ҳисобланганда

Мутлоқ кўрсаткичи

Асалари оилаларининг якуний бонитировка натижалари:

элита ва I синф

II ва III синф

Зотдорлиги

Наслли маҳсулот ишлаб чиқариш пакет

Сотилаётган наслли тухум қўювчи она

Ариларнинг келиб чиқиши:

элита синф

Сермаҳсул асалари тизимлари яратганлиги ва сақлаганлиги учун, балл

Оилани мумкатак, озуқа билан таъминланиши

Ветеринария-санитария тадбирларининг ўтказилиши

Зоотехник ҳисоб-китоблари юритилиши

Жами қўшимча берилган баллар олиб ташланган баллар

Ҳамма баллар йиғиндиси




Низомга

22-ИЛОВА


Тут ипак қурти наслчилик хўжаликларига

наслчилик мақомини беришда қўлланадиган энг кам

ТАЛАБЛАР

КЎРСАТКИЧЛАР

Ўлчов бирлиги

Энг кам талаб

Оилалар питомнигида

Зотлар сони

дона

8-12

Барча зотлар бўйича боқиладиган оилалар

дона

600-800

Барча зотлар бўйича тайёрланаётган дастлабки тухум қуймалари

дона

3000

Инкубацияга қўйиладиган тухум қуймалари

дона

2000

Танлаш жадаллиги

фоиз

60-70

Селекция диференциали

S

35-40

Пиллани ўртача вазни

г

1,8-2,0

Суперэлита босқичда

Суперэлита пиллалари тайёрлаш учун инкубацияга қўйилган тухумлар миқдори

қути

10-12

Суперэлита қуртларидан олинган ялпи ҳосил

кг

750-800

Бир қути суперэлита қуртидан олинган пилла

кг

68-70

Суперэлита пиллаларини танлаш жадаллиги

фоиз

37-40

Суперэлита тухумларини тайёрлаш

қути

450-500

Бир килограмм пилладан тухум чиқиши

г

55-60

Тухумларни жонланиши

фоиз

95-98

Пиллани ўртача вазни

г

1,8-2,0

Элита босқичда

Элита тухумлари тайёрлаш учун

боқиладиган қуртлар ҳажми

қути

450-500

Етиштирилган элита пиллалари ҳажми

m

25-30

Бир қути қуртдан олинган пилла

кг

65-70

Элита пиллаларини танлаш жадаллиги

фоиз

35-40

Элита тухумларни тайёрлаш ҳажми

қути

6000

Элита тухумларини жонланиши

фоиз

95-98

Пиллани ўртача вазни

г

1,8-2,0




Низомга

23-ИЛОВА


Тут ипак қурти етиштирувчи наслчилик хўжалигининг

ишлаб чиқариш фаолияти маҳсулдорлик, сон ва сифат

КЎРСАТКИЧЛАРИ


зот, кросс:

КЎРСАТКИЧЛАР

Охирги 5 йилда

200

200

200

200

200

1

2

3

4

5

6

Оилалар питомнигида

Зотлар сони

Барча зотлар бўйича боқиладиган оилалар

Барча зотлар бўйича тайёрланаётган дастлабки тухум қуймалари

Инкубацияга қўйиладиган тухум қуймалари

Танлаш жадаллиги

Селекция дифференциали

Пилла ўртача вазни

Суперэлита босқичи

Суперэлита пиллалари тайёрлаш учун инкубацияга қўйилган тухумлар миқдори

Суперэлита қуртларидан олинган ялпи ҳосил

Бир қути суперэлита қуртидан олинган пилла

Суперэлита пиллаларини танлаш жадаллаш

Суперэлита тухумларини тайёрлаш

Бир килограмм пилладан тухум чиқиши

Тухумларни жонланиши

Пиллани ўртача вазни

Элита босқичи

Элита тухумлари тайёрлаш учун боқиладиган қуртлар ҳажми

Етиштирилган элита пиллалари ҳажми

Бир қути қуртдан олинган пилла

Элита пиллаларини танлаш жадаллиги

Элита тухумларни тайёрлаш ҳажми

Элита тухумларини жонланиши

Пиллани ўртача вазни

Пибрина касаллиги билан зарарланиши

Оила питомнигида

Суперэлита босқичда

Элита босқичда









Низомга

24-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Чорвачиликда наслчилик ишлари

бош давлат инспекцияси бошлиғи

________________________________

"___" ___________ 200__ йил


Д А Л О Л А Т Н О М А


"___" ________ 200_ йил                                                                           N ___

Наслчилик субъектининг

аттестация натижалари


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекциясининг

"__" ____ 200_ йилдаги __-сонли буйруғига асосан тубандаги комиссия:


___________________________________ раис

ва аъзолар ______________________________

_________________________________________

_________________________________________


иштирокида ____________________________________________________

(Вилоят, туман ва хўжалик номи)


наслчилик тоифасига ўтказиш учун:

- ҳайвонларнинг умумий аҳволи;

- белгиланган режаларнинг бажарилиши;

- селекция-наслчилик ишларини аҳволи;

- наслчилик ҳисоботларини юритилиши;

- сунъий урчитиш пунктини иши;

- озуқа базасининг аҳволи;

- хоналар билан таъминланиши ва ветеринария томонидан тозалик

аҳволига доир масалалар кўриб чиқилди ва хўжаликни сон-сифат

кўрсаткичлари ҳақида маълумот тузилиб қуйидаги

х у л о с а г а келинди:

______________________________________________________________га

(хўжалик номи)

____________________________________________________________нинг

(ҳайвон тури)


________________________ зоти бўйича наслчилик хўжалиги тоифасига

ўтказишни ва унга наслчилик хўжалиги мақомини беришни тавсия қилади.

Комиссиянинг қўшимча мулоҳазаси:

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________


Мазкур далолатномага _____________________________ хўжалигининг

асосий кўрсаткичлари ва ветеринария аҳволи тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.


Имзолар:                комиссия раиси ___________________________

                                  ва аъзолар: _______________________________

                                                       _______________________________

                                                        _______________________________





Низомга

25-ИЛОВА



ГЕРБ



O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

QISHLOQ VA SUV XO`JALIGI VAZIRLIGI

CHORVACHILIKDA NASLCHILIK ISHLARI BOSH

DAVLAT INSPEKТSIYASI


GUVOHNOMA N ___


Davlat registri N _____


Kimga: __________________________________________________________

(xo`jalik manzili., viloyat, тuman, xo`jalik nomi)


_________________________________________________________________

(urchitilayotgan hayvonning turi, zot nomi)


zoti bo`yicha naslchilik xo`jaligi maqomi berilди.


Asos: Ozbekiston Respublikasi Qishloq va suv xojaligi vazirligi

Chorvachilikda naslchilik ishlari bosh davlat inspekтsiyasining

_______ yil ______ dagi ___ - sonli buyrug`i.


Guvohnoma berilgan sana: ____ yil "___" _____

Guvohnomaning amal qilish muddati: _____ yil "___" _____


Chorvachilikda naslchilik ishlari

bosh davlat inspekтsiyasi


M.О`.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 244-модда.















































Время: 0.0311
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск