Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

2005 йилда ғўза дефолиациясини ўтказиш бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 11.08.2005 й. 1507-сон билан рўйхатга олинган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 11.08.2005 й. 169-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 11 августда 1507-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2005 йил 11 августдаги

169-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



2005 йилда ғўза дефолиациясини ўтказиш бўйича

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома 2005 йилда ғўза дефолиациясини ўтказиш тартибини белгилайди ва ғўза дефолиациясини ўтказувчи барча қишлоқ хўжалиги корхоналари, қонунчиликка мувофиқ ғўза дефолиясини ўтказиш ишларига масъул бўлган барча давлат органлари ва мансабдор шахслари учун бажарилиши мажбурийдир.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ғўза дефолиацияси кўсакларнинг эрта етилиб, барвақт очилишини таъминлаш мақсадида ғўза баргини дефолиантлар ёрдамида сунъий тўктиришдан иборат агротехник тадбир ҳисобланади.


2. Ғўза дефолияциясини ўтказишда хлорат магний, суюқ хлорат магний, авгурон-экстра, садаф ва бошқа дефолиантлар қўлланилади.

Қўлланиладиган дефолиантлар қуйидаги хусусиятларга эга:


Хлорат магний - таркибида 58-60% таъсир қилувчи рангсиз кристалл модда бўлиб, 6 молекула сув бўлган туз ҳолида ишлаб чиқарилади. Сувда яхши эрийди, ўзига нам тортиш хоссаси ўта кучли, шунинг учун уни қуруқ жойда, нам ва ҳаво ўтказмайдиган идишларда сақлаш зарур.


Суюқ хлорат магний - таркибида 43% таъсир этувчи модда бўлган оч сарғич рангли суюқлик бўлиб гектарига 7-8 литр меъёрида ишлатилади. Таъсир этиш механизми худди кристалл шаклдаги хлорат магнийга ўхшайди. Дефолиант кам заҳарли, ҳидсиз.


Авгурон-экстра - юмшоқ таъсир этувчи суюқ модда бўлиб, гектарига 0,1-0,2 литр меъёрида ишлатилади. Авгурон-экстра дефолиантини хавонинг суткалик уртача харорати 180С дан паст булмаганда ишлатилганда яхши самара беради.


Садаф - оч сарғиш рангда, ҳидсиз, заҳарлилик даражаси жуда паст суюқлик бўлиб, гектарига 8,5-10 литр меъёрида ишлатилади.


3. Ғўза дефолиациясини ўтказишда ҳар бир дефолиант бўйича ишлаб чиқилган тавсияларга риоя этиш талаб этилади.



II. ҒЎЗА ДЕФОЛИАЦИЯ ЎТКАЗИШ

МУДДАТЛАРИ ВА МЕЪЁРЛАРИ


4. Ғўза дефолиациясини ўтказиш тадбирлари, қоида тариқасида, Ҳукумат қарорларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.


5. Ғўза дефолиацияси ўтказилиши лозим бўлган далани танлашда ҳамда дефолиация ўтказишнинг аниқ муддатини белгилашда ҳаво ҳарорати, тупроқнинг намлиги, ғўзанинг биологик етилганлигига (шу жумладан кўсакларнинг очилганлигига), пахта пайкалларини чеканка қилиш (чилпиш) ўтказилган муддатларга асосланилади. Хавонинг ҳарорати ҳамда ғўзанинг биологик етилганлиги даражасига қараб дефолиациянинг мақбул муддати 25 августдан 20 сентябргача белгиланади.


6. Юмшоқ таъсир этувчи дефолиантларни қўллаган ҳолда дефолиацияни ўтказиш учун ҳаво ҳарорати 170С-180Сдан, қаттиқ таъсир этувчи дефолиантларни қўллаган ҳолда дефолиацияни ўтказиш учун ҳаво ҳарорати 150С дан паст бўлмаслиги лозим.


7. Дефолиация пайтида тупроқнинг намлиги чекланган дала намлиги сиғими (ЧДНС)га нисбатан 60-70% атрофида бўлиши лозим.


8. Ғўзанинг биологик етилганлиги бўйича ўрта толали ғўза навларининг ҳар бир тупида ўртача 50-55 фоиз, ингичка толали ғўза навларида 60-65 фоиз кўсаклар очилганда дефолиация ўтказиш лозим.


9. Пахта пайкалларида чеканка (чилпиш) ўтказилган муддатига кўра ғўза тупининг энг юқоридаги иккинчи кўсаги кесилганда уни кесилиши қийин бўлса ва чигити қорайган бўлса дефолиацияни бошлаш мақсадга мувофиқ.


10. Қўлланиладиган дефолиантлар меъёрларини аниқлашда ғўзанинг ғовланиши, ҳаво ҳарорати ва ғўза навларининг морфологик хусусиятларидан келиб чиқилади.


11. 1 гектар майдонга қўлланилиши лозим бўлган дефолиантлар ўртача меъёрлари мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида белгиланган.


12. Ҳар бир дала учун дефолиация муддати ва меъёри мутахассислар томонидан мазкур бўлимда назарда тутилган талаблар асосида алоҳида аниқланади. Бунда, ғўза пайкаллари табақалаб дефолиация ўтказиш учун танлаб олинади.



III. ДЕФОЛИАЦИЯ УЧУН ИШЧИ

ЭРИТМАНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


13. Дефолиантларни яхши эришини таъминлаш мақсадида дефолиация учун эритма махсус ҳовузларда ёки идишларда тайёрланиши лозим.


14. Эритма ғўзанинг холатига қараб алоҳида тайёрланади. 4000-5000 литрли бетон ҳовузларда сув миқдорига қараб дефолиант қўшилади ва камида бир соат давомида насослар ёрдамида аралаштирилади.

Масалан, гектарига 10 кг хлорат магний сепиш талаб этилади. ОВХ русумли пуркагичда суюқлик сарфи гектарига 300 литр қилиб созланганда, ҳовуздаги 3000 литр сувга 10 гектар майдон учун 100 кг дефолиант аралаштириш зарур бўлади.


15. Дефолиант ва сув сарфига қараб эритма тайёрлашнинг ўртача меъёрлари мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган.


16. Ҳовуздаги тайёр эритма насослар ёрдамида транспорт воситасига ўрнатилган махсус цистерналарга солинади ва пуркагич ишлаётган майдонга олиб борилади.



IV. ОВХ РУСУМЛИ ПУРКАГИЧ БИЛАН

ЭРИТМАНИ СЕПИШ ТАРТИБИ


17. Дефолиацияни ўтказишдан олдин пуркагичнинг ишчи тезлиги ва қамров кенглиги, суюқлик босими ва сарфи ростланиши, халқачалар тўғри ўрнатилиши ва фильтрлар тозалиги таъминланиши лозим.

Эритмани пуркагич орқали сепишда эритма имкони борича майда томчилардан иборат бўлиши, эритма баргларга текис сепилиши лозим. Бунинг учун халқачаларни тўғри ўрнатиб, суюқликни 2-4 атмосфера босими остида сепиш мақсадга мувофиқ.


18. Пуркагичнинг ишчи кенглигини созлашда соплони ердан ғўза ривожига қараб 1,2-2 метр баландликка ўрнатиш, ўқидан 10-12 даража (градус)га ётиқ ҳолатига келтириш талаб этилади.

Пуркагичнинг бурилиш бурчаги паст ғўзаларда 180, ўртача ғўзаларда 160 ва кучли ривожланган ғўзаларда 140 градусни ташкил қилиши ҳамда ҳар иккала томонда бир хил бўлиши керак.


19. Бир қаторга икки марта дефолиант сепиш, шу жумладан қаторлар орасига чок бостириб сепиш қатъиян тақиқланади.


20. Пуркагич осилган трактор ғилдиракларига ҳимоя тўсқичлари ўрнатмасдан, аппаратнинг остки қисмини юмшоқ мато билан ўрамасдан дефолиацияни бошлашга рухсат этилмайди.



V. ДЕФОЛИАНТЛАРНИ ҚЎЛЛАШДА

КЎРИЛАДИГАН ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИ


21. Дефолиантларни сақлаш, юклаш, тушириш ва уларни ишлатиш билан банд бўлган барча шахслар тиббий кўрикдан ўтган ва хавфсизлик қоидалари билан танишган бўлишлари шарт.


22. Дефолиантлар махсус омборларда сақланиши зарур.


23. Дефолиантлардан бўшаган идиш ва қоплардан озиқ-овқат маҳсулотлари, сув, ем-хашак ва озуқа сақлашда фойдаланиш қатъиян тақиқланади.


24. Ғўза дефолиациясида қатнашувчи шахслар махсус кийимлар ва шахсий химоя воситалари, шу жумладан резина қўлқоп, резина этик, респиратор ва ҳимоя кўзойнаги билан таъминланган бўлишлари керак.


25. Ғўза дефолиациясида қатнашувчи шахслар овқатланишдан олдин қўлни, албатта, совун билан ювишлари, ишдан кейин ювиниб, иш кийимларини уй кийимлари билан алмаштириши керак.


26. Иш жойида овқатланиш, сув ичиш ва чекиш ман қилинади.


27. 18 ёшга тўлмаган ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг дефолиацияда қатнашишларига рухсат этилмайди.


28. Бирон бир шахсда заҳарланиш аломатлари сезилганда, уни иш жойидан четроққа олиб чиқиб, тоза ҳаводан нафас олдирилиб, дастлабки тиббий ёрдам курсатилади ва тезда шифокорга олиб борилади.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


29. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзкимёсаноат" давлат акциядорлик компанияси билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



1 гектар майдонга қўлланилиши лозим

бўлган дефолиантлар ўртача

МЕЪЁРЛАРИ

(литр ҳисобида)

Ғўза навларининг

морфологик белгилари


Ғўзаси ғовламаган

майдонлар


Ғўзаси ғовлаган

майдонлар


t >170 C


T<170 C

t >170 C

T<170 C

Тезпишар, барг сатҳи кичик, 0,5-1,0 типда шох-ланадиган ғўза навлари "Оқдарё-6", "Тошкент-6", "Омад", "АН-Боявут-2", "С-4727", "Наманган-77",


8,0

10,0

10,0

12,0

ўртапишар, барг сатҳи катта, 1,5 типда шохланадиган навлар "Бухоро-6", "Бухоро-8", "С-6524", "Оққўрғон-2", "Гулбаҳор", "Хоразм-127", "Мехнат", "Бухоро-102" ва ингичка толали "Термиз-31",


10,0

12,0

12,0

14,0

Изоҳ:

1. Ўрта толали ғўза навларига хлорат магний 8-10-12 кг/га, ингичка толали ғўза навларига эса 10-12-14 кг/га меъёрларда қўлланилади.

2. Бошқа дефолиантлар сарфи хлорат магнийга мослаштириб олинади.

3. Тезпишар, 0,5-1 типда шохланувчи ғўза навлари дефолиацияга мойил бўлади, уларга дефолиантлар меъёри камроқ белгиланиши керак.






Йўриқномага

2-ИЛОВА



Дефолиант ва сув сарфига қараб эритма тайёрлаш

МЕЪЁРЛАРИ

Дефолиант

сарфи, кг/га


1000 литр сувга аралаштирилади, кг ҳисобида


Гектарига 200 литр

сув сарфланганда


Гектарига 250 литр

сув сарфланганда


Гектарига 300 литр

сув сарфланганда


8


40

32

27

9


45

36

30

10


50

40

33

11


55

44

36

12


60

48

40

13


65

52

43

14


70

56

47

15


75

60

50

16


80

64

53

17


85

68

57

18


90

72

60

      


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 261-модда.





























































Время: 0.0238
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск