Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Машина-трактор парклари иш (хизмат)ларининг нархларини қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари ва пудратчиларга етказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 03.02.2001 й. 1004-сон билан рўйхатга олинган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 02.02.2001 й. 31-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 3 февралда 1004-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирлигининг

2001 йил 2 февралдаги

31-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН




Машина-трактор парклари

иш (хизмат)ларининг нархларини қишлоқ

хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари

ва пудратчиларга етказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 октябрдаги 5-сонли мажлиси баёнининг 9-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, машина-трактор паркларининг хорижий ва бошқа турдаги техникалардан фойдаланган ҳолда бажарадиган иш (хизмат)ларининг нархларини қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари ва пудратчиларга етказиш тартибини белгилайди.


1. Машина-трактор парклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналари учун бажариладиган иш (хизмат)ларнинг нархи бир гектар ҳисобида ўрнатилган тартибда белгиланади.


2. Машина-трактор парклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналари учун бажариладиган механизациялаштирилган иш (хизмат)ларнинг нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоят учун алоҳида белгиланади.


3. Бунда механизациялаштирилган иш (хизмат)ларнинг нархига қуйидагилар киритилади:


а) тракторчи (комбайнчи)нинг асосий иш ҳақи;

б) қўшимча иш ҳақи;

в) иш ҳақидан ажратмалар;

г) амортизация бўйича чегирмалар;

д) мукаммал тиклаш харажатлари;

е) техник қаров харажатлари;

ё) жорий таъмирлаш харажатлари;

ж) ёнилғи-мойлаш материаллари;

з) умумий ишлаб чиқариш харажатлари;

и) фойда;


4. Тракторчи (комбайнчи)нинг асосий иш ҳақини қонун ҳужжатлари асосида ягона тариф-малакавий билдиргич бўйича белгилаш тавсия этилади.


5. Қўшимча иш ҳақининг миқдорини белгилашда ходимларнинг малакаси, уларнинг иш стажи ҳамда уларни рағбатлантириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган устама ҳақи киритилиши мумкин.

Табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойларда меҳнат ҳақига туман коэффициентлари ва устамалар белгиланади.

Туман коэффициентлари ва устамалар жорий қилинадиган жойларнинг рўйхати, шунингдек уларни қўлланиш тартиби ва миқдори Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.


6. Иш ҳақидан ажратмаларнинг миқдори қонун ҳужжатлари асосида белгиланади.


7. Амортизация бўйича чегирмалар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 23-моддасига мувофиқ ҳисобланади.


8. Хорижий қишлоқ хўжалиги техникалари учун мукаммал тиклаш харажатлари "Ўзкейссервис" қўшма корхонаси, таъмирлаш корхоналари билан машина-трактор парклари Давлат акциядорлик жамиятлари ўртасида тузилган шартномалар асосида белгиланади.

Белгиланган харажатни техниканинг йиллик иш унумдорлигига тақсимлаш йўли билан бир гектарга тўғри келадиган мукаммал тиклаш харажатларининг қиймати аниқланади.


9. Хорижий қишлоқ хўжалиги техникалари учун техник қаров ва жорий таъмирлаш харажатлари "Узкейс-сервис" қўшма корхонаси, таъмирлаш корхоналари билан машина-трактор парклари Давлат акциядорлик жамиятлари ўртасида тузилган шартномалар асосида белгиланади.

Белгиланган харажатни техниканинг йиллик иш унумдорлигига тақсимлаш йўли билан бир гектарга тўғри келадиган техник қаров ва жорий таъмирлаш харажатларининг қиймати аниқланади.

Янги олинган хорижий қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланишда биринчи йил учун жорий таъмирлаш харажатлари ҳисобланмайди.

Бошқа турдаги қишлок хўжалиги техникаларини мукаммал тиклаш, техник қаров ва жорий таъмирлаш учун сарфланадиган харажатлар таъмирлаш корхоналари томонидан тузилган калькуляцияларга асосан белгиланади.


10. Ёнилғи сарфлаш нормалари даланинг узунлиги, рельефи (паст-баландлиги), конфигурацияси (шакл-шамойили) ва бошқа омилларини ҳисобга олган ҳолда Республикада қўлланиладиган меҳнатни нормалашга доир намунавий ва тармоқ билдиргичлар асосида белгиланади.

Янги қишлоқ хўжалиги техникалари ва бошқа нормалари мавжуд бўлмаган иш турлари учун иш бажариш ҳамда ёнилғи сарфлашнинг вақтинчалик нормаларини вилоят меҳнат бўйича норматив-тадқиқот станцияларининг ходимлари маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда хронометраж кузатувларни олиб бориш йўли билан белгилаб берадилар.

Иш бирлигига кетган ёнилғи-мойлаш материалларининг қиймати (амалдаги билдиргич бўйича) литр ҳисобидаги сарфлаш нормасини сотиб олиш баҳосига кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Ёнилғи-мойлаш материалларининг баҳоси жойлардаги нефть маҳсулотлари билан таъминлаш корхонасининг жорий вақтдаги расмий ҳужжатларига асосан белгиланади.

Агарда ёнилғи-мойлаш материаллари қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳисобидан сарфланса, унда ёнилғи-мойлаш материалларининг қиймати умумий бажарилган механизациялаштирилган иш (хизмат)лар нархидан чегириб ташланиб, хўжаликка қайтарилади.

Мойлаш материалларининг миқдори сарфланадиган дизель ёнилғиси сарфи нормаларига нисбатан ўрнатилган фоиз ҳисобида белгиланади.


11. Умумий ишлаб чиқариш харажатларини жами иш ҳақи (ажратмалар билан бирга)га нисбатан 12 фоизгача белгилаш тавсия этилади.


12. Фойда ҳисоб-китоблар йўли билан бажарилган иш(хизмат)ларнинг таннархига нисбатан фоиз ҳисобида белгиланади. Бунда фойдани давр харажатлари билан бирга15 фоизгача белгилаш тавсия этилади.


13. Механизациялаштирилган иш (хизмат)ларнинг нархи машина-трактор парклари вилоят бирлашмаси акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқилади ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси билан келишилгандан кейин вилоят молия бошқармасида декларация қилинади.

Декларация қилинган нархлар 3 кун муддат ичида машина-трактор парклари вилоят бирлашмаси акциядорлик жамияти томонидан МТП Давлат акциядорлик жамиятларига, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига ҳамда вилоят деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига етказилиши шарт.

Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳамда вилоят деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ўзларининг ҳудудий тузилмалари орқали ушбу нархларни бир ҳафта муддат ичида вилоятдаги барча қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказилишини таъминлашлари шарт.


14. Бажариладиган иш (хизмат)ларнинг нархи шартнома тузилаётган вақтда моддий-техник ресурсларининг нархини ва хорижий техникалар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курсини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.


15. Иш ҳақи ҳамда хорижий техникалар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси ўзгарган тақдирда иш (хизмат)ларнинг нархи вилоят миқёсида қайта кўриб чиқилади ва белгиланган тартибда вилоят молия бошқармасида декларация қилингандан сўнг, шартномаларга ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Ўзгарган нархларни вилоятдаги барча қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиш мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Шундан сўнг, белгиланган тартибда шартномаларга ва бошқа ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилади.


16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.









































Время: 0.0418
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск