ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.08.1996 й. 271-I-сон "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.1996 й.

N 271-I




"СЕЛЕКЦИЯ ЮТУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:


1. "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукуматнинг қарорларини "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг ушбу Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини кўриб чиқишлари ҳамда бекор қилишларини таъминласин.


3. Собиқ СССРда селекция ютуқларига берилган ҳимоя ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилиши эътироф этилсин. Ана шу ҳимоя ҳужжатлари билан муҳофаза қилинган селекция ютуқларидан қонунга мувофиқ фойдаланаётган жисмоний ва юридик шахслар селекция ютуқларидан лицензия шартномаси тузмаган ҳолда бундан буён ҳам фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар. Ана шу селекция ютуқларининг муаллифларига ҳақ тўлаш ҳимоя ҳужжати берилган санада қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.


4. Аризачиларга селекция ютуқларининг муаллифлари билан биргаликда талабнома топширилган кундан эътиборан йигирма йиллик муддат ўтмаган ҳимоя ҳужжатларининг амал қилишини тўхтатиш ва уларни Ўзбекистон Республикасининг ҳимоя ҳужжатлари билан алмаштириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилсин.


5. Селекция ютуғи юзасидан ариза берувчиларга собиқ СССРда ёки бошқа давлатда топширилиб, иш юритиш тугалланмаган биринчи талабнома санасининг устунлигини сақлаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ҳимоя ҳужжатларини бериш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, алмаштириш тўғрисида илтимоснома топширилган ҳимоя ҳужжатлари билан муҳофаза қилинган селекция ютуқларидан қонунга мувофиқ фойдаланаётган шахслар бу ютуқлардан лицензия шартномаси тузмаган ҳолда ҳимоя ҳужжатини алмаштириш тўғрисида илтимоснома топширилган санада эришилган ишлаб чиқариш ҳажми доирасида бундан буён ҳам фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                 Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1996 й., N 9, 134-модда

























Время: 0.0032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск