Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг Низоми (ЎзР ВМ 16.01.1996 й. 26-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 16 январдаги

26-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги

фанлари академиясининг

НИЗОМИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР ВА ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


1. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси аграр фанлар соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ва Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуини илм-фан билан таъминлашни амалга оширувчи, ўз-ўзини бошқарувчи илмий ташкилот ҳисобланади.

У Академиянинг ҳақиқий мухбир, фаҳрий ва хорижий аъзоларини, шунингдек, унинг муассасаларида ишловчи илмий ходимлар ва мутахассисларни бирлаштиради.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси бюджет ва шартнома маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланади.


2. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи олий ўқув юртлари, вазирликлари ва идоралари билан яқин алоқада иш олиб боради, улар билан аграр илм-фан соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади, қишлоқ хўжалигидаги фундаментал ва энг муҳим амалий тадқиқотлар мавзуларини мувофиқлаштириб боради.


3. Қуйидагилар Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

агросаноат мажмуи соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни бутун чоралар билан ривожлантиришни таъминлаш, ер-сув, мелиоратив-техника ва меҳнат ресурсларидан, мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан оқилона ҳамда самарали фойдаланиш мақсадида агросаноат мажмуи вазирликлари, идоралари ва корхоналари билан биргаликда фан ютуқларини халқ хўжалигига жадал жорий этиш;

суғориладиган ва лалми ерлар унумдорлигини оширишнинг назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг уларнинг биологик имкониятидан энг кўп фойдаланишни, ер ва сув ресурслари самарадорлигини оширишни таъминлайдиган ресурсларни тежовчи технологияларини яратиш;

ғўза, беда, маккажўхори, дон, дуккакли дон, мева, узум, сабзавот, картошка ва бошқа экинлар, чорвачилик ва ипакчилик селекцияси ва уруғчилиги соҳасидаги тадқиқотларни бутун чоралар билан кенгайтириш;

ўрмон хўжалиги, иҳота ўрмончилиги ва ўрмон мелиорацияси соҳасидаги тадқиқотларни ривожлантириш ва кенгайтириш, тоғ, чўл, суғориладиган ва лалми ҳудудларнинг ҳамда яйловларнинг маҳсулдорлигини ошириш;

ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик ва уйғунлаштирилган усуллари соҳасидаги тадқиқотларни ривожлантириш, кам заҳарли гербицидлар, пестицидлар ва дефолиантларни, ўстириш регуляторларини ҳамда атроф муҳит ва экологик жиҳатдан тоза маҳсулот олиш учун хавфсиз бўлган бошқа юқори самарали бирикмаларни қидириб топиш;

юқори унумли, ишончли, металл ва энергия кам сарфланадиган қишлоқ хўжалиги машиналарининг янги турларини яратиш;

ветеринария тиббиётининг назарий асосларини ишлаб чиқиш, даволаш, касалликнинг олдини олиш тадбирларининг илмий асосланган тизимларини яратиш;

ишлаб чиқариш тузилмасини, бозор хўжалик механизмини, агросаноат мажмуини кооперациялаш ва интеграциялашнинг самарали шаклларини, ижаранинг прогрессив шаклларини, қишлоқни ижтимоий ривожлантириш масалаларини такомиллаштиришнинг назарий ва амалий муаммоларини ишлаб чиқиш;

хорижий мамлакатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни ташкил этиш, жаҳон фани ва амалиёти ютуқларини ўрганиш ҳамда умумлаштириш;

юқори малакали илмий кадрлар (фан докторлари ва номзодлари) тайёрлаш;

тасарруфидаги илмий ташкилотлар илмий ходимларининг хорижий илмий муассасаларда тажриба ўрганишини ташкил этиш;

Академия аъзоларининг ва институтларнинг илмий ишларини нашр этиш, илмий билимларни оммалаштириш.


4. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ўзига юклатилган вазифаларни комплекс ҳал этиш учун;

илмий-тадқиқот муассасаларини, уларнинг филиалларини ва бошқа ёрдамчи ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил қилади, қайта ташкил қилади ва тугатади;

ўз муассасалари кучи билан тегишли йўналишлар бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар дастурларини ишлаб чиқади;

энг муҳим долзарб илмий муаммолар бўйича илмий, илмий-амалий конференциялар, кенгашлар, симпозиумлар ташкил қилади;

фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг энг муҳим йўналишлари бўйича илмий кенгашлар, жамиятлар, уюшмалар ва бошқа бирлашмалар ташкил этади;

республика агросаноат мажмуининг илмий-техника потенциалини ривожлантириш, илм-фаннинг моддий базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

йирик илмий, илмий-техникавий, ижтимоий-иқтисодий дастурлар ва лойиҳалар экспертизасини, ўз ваколатлари доирасида манфаатдор ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда уларнинг муҳокамасини ўтказади;

илмий тадқиқотларни зарур ахборотлар билан таъминлайди;

белгиланган тартибда хўжалик шартномалари ва бошқа бюджетдан ташқари манбалар бўйича даромадлар ҳисобига ишлаб чиқаришни, илм-фанни, техникани ва молиявий заҳирани ривожлантириш марказлаштирилган фондларини ташкил қилади.


5. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақдим этади.



II. ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИНГ ТАРКИБИ


6. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси илмий-тармоқ ва ҳудудий тамойиллар бўйича тузилади.


7. Академия таркибига тармоқ бўлимлари, Қорақалпоғистон минтақавий бўлими, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари (ИИБ) ва илмий-тадқиқот институтлари (ИТИ), конструкторлик бюролари, тажриба заводлари, хўжаликлар, кутубхона ва бошқа илмий ҳамда илмий-ёрдамчи бўлинмалар киради.


8. Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси тасарруфида бўлган асосий фондлар ва бошқа мол-мулклар унинг бегоналаштириш ҳуқуқисиз мулки ҳисобланади.


9. Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Президиуми ва муассасалари ҳузурида белгиланган тартибда фирмалар, кичик ва қўшма корхоналар, хўжалик жамиятлари, ширкатлар ҳамда мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташкилот ва корхоналарни бирлаштирувчи уюшмалар ташкил этилиши мумкин.


10. Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қорақалпоғистон бўлими, мустақил илмий-тадқиқот институтлари, илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳамда уларга тенглаштирилган ташкилотлар улар давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўладилар.

Юридик шахс мақомига эга бўлган илмий ҳамда илмий-ёрдамчи ташкилотлар ва хўжалик муассасалари рўйхати Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Президиуми томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Президиуми ва унинг муассасалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишлари шунингдек, миллий ва чет эл валютасида шу жумладан хорижий мамлакатларда банк счётлари очиши мумкин.



III. ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ

АКАДЕМИЯСИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ


11. Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари, мухбир аъзолари ҳамда илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари ва мустақил илмий тадқиқот институтлари директорларидан иборат бўладиган Умумий йиғилиш Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг юқори органи ҳисобланади.


12. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Умумий йиғилиши аъзолари агар ушбу Низомда бошқача тартибда назарда тутилмаган бўлса, Умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган барча масалаларни ҳал этишда тенг ҳуқуқларга эга бўладилар.


13. Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг Умумий йиғилиши илм-фанни ривожлантириш ва акдемиянинг ўз фаолияти энг муҳим масалаларни кўриб чиқиш учун унинг Президиуми томонидан ҳар йили камида бир марта чақирилади. Йиғилишни чақиришнинг навбатдаги санасини Президиум белгилайди.


14. Умумий йиғилиш:

илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳамда уларга тегишли комплекс дастурларни муҳокама қилади ва улар бўйича зарур қарорлар қабул қилади;

фанлар бўлимлари фаолияти йўналишларни ҳамда таркибларини шакллантиради ва тасдиқлайди;

Академиянинг ҳақиқий аъзоларини, мухбир аъзоларини, шунингдек, фахрий ва хорижий аъзоларини сайлайди;

Академия Низомини қабул қилади, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади ҳамда тасдиқлаш учун уни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

Академия тузилмасини ҳамда илмий тадқиқот институтларининг, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларининг намунавий низомини тасдиқлайди;

Академия Президиумининг маърузалари ва ҳисоботларини, шунингдек, Академия илмий-тадқиқотларининг қисқа муддатли ва узоқ муддатли мавзули режаларини муҳокама қилади ва тасдиқлайди;

белгиланган тартибда атоқли олимлар номидаги мукофотлар ва медалларни таъсис этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади ҳамда мукофотлар ва медаллар тўғрисидаги Низомга мувофиқ уларни фан соҳасидаги ютуқлар ва кашфиётлар учун етакчи олимларга, ижодий жамоларга беради;

янги илмий-тадқиқот институтлари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги масалаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади;

ушбу Низом асосида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Президентини сайлайди ва уни эгаллаб турган лавозимидан озод қилади, Президиум аъзоларини аъзоликдан чиқаради;

зарурат бўлганда Академия фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш ҳуқуқига эгадир.


15. Навбатдан ташқари Умумий йиғилиш Академия бўлимларининг аъзоларининг ёки Академия илмий тадқиқот ташкилотларининг улар томонидан таклиф этилган кун тартибини муҳокама қилиш учун камида учдан бир қисмининг таклифига кўра чақирилиши мумкин.


16. Умумий йиғилишда Академия Президиуми таклиф этган шахслар қатнашишлари ва кун тартиби бўйича сўзга чиқишлари мумкин.


17. Умумий йиғилиш Президиумининг айрим аъзоларининг муддатидан олдин озод қилиши ва бўшаб қолган ўринларга янги аъзолар сайлаши мумкин.


18. Умумий йиғилиш Академияни тарқатиб юбориш ёки унинг ўрнига бошқа бирлашма тузиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф билан кириш ҳуқуқига эгадир. Ушбу масала бўйича қарор қабул қилиш учун Академия Умумий йиғилиш аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисмининг овозини олиш зарур.


19. Йиғилишда Академия Умумий йиғилиш аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашганда қарорни қабул қилиш учун қатнашчиларнинг кўпчилиги овоз берганда агар Низомда ва сайловлар тўғрисидаги Низомда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Умумий йиғилиш тўла ҳуқуқли бўлади, унинг қарорлри эса қабул қилинган ҳисобланади.


20. Чет элда хизмат сафарида бўлган, саломатлигининг аҳволи ёки бошқа бирон-бир сабаб туфайли қатнашмаётганларни Умумий йиғилиш аъзолари овоз бераётганда Академия Президиуми махсус қарор билан ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эгадир.

Барча шахсий масалалар, агар ушбу Низомда бошқача тартибда назарда тутилмаган бўлса Умумий йиғилиш томонидан ёпиқ овоз бериш йўли билан ҳал этилади. Қишлоқ хўжалиги фанлари Академияси Президиуми яширин овоз бериш тадбирини ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиши керак.


21. Умумий йиғилиш қарорларини бажариш Академиянинг барча ташкилотлари аъзолари ва ходимлари учун мажбурий ҳисобланади.



IV. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИНГ

ҲАҚИҚИЙ АЪЗОЛАРИ (АКАДЕМИКЛАРИ), МУХБИР

АЪЗОЛАРИ, ФАХРИЙ ВА ХОРИЖИЙ АЪЗОЛАРИ


22. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари Академиясининг шахсий таркибига ҳақиқий аъзолар (академиклар), мухбир аъзолар, фахрий ва хорижий аъзолар киради.


23. Академиянинг ҳақиқий аъзолари, мухбир аъзолари фахрий ва хорижий аъзолари умрбод сайланадилар.


24 Академиянинг ҳақиқий аъзолари илм-фанни биринчи даражали илмий ахамиятга эга бўлган илмий ишлар билан бойитган, илмий мактаб яратган, илмий ютуқлари жаҳон даражасига жавоб берадиган, ёши 65 дан ошмаган мухбир аъзолардан ва фан докторларидан сайланади.

Қорақалпоғистон бўлимининг ҳақиқий аъзолари (академиклари) ва мухбир аъзолари ушбу минтақаларда доимий яшовчи ва Академиянинг минтақавий муассасаларида ишловчи олимлардан сайланади.

Қишлоқ хўжалиги фанлари акдемиясининг ҳақиқий аъзолари ёки мухбир аъзолари 70 ёшга тўлганда, Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоларини ёки мухбир аъзоларини сайлаш учун қўшимча ўринлар очилади.

Академиянинг кўрсатиб ўтилган ёшга тўлган ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари Академия аъзоларининг барча ҳуқуқлари ва ваколатларини тўлиқ сақлаб қоладилар.


25. Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг фахрий аъзоси этиб Ўзбекистон Республикасининг фуқароси жаҳон ва мамлакат илм-фани олдида эътироф қилинган хизматлари учун сайланиши мумкин.


26. Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг хорижий аъзоси илмий ютуқлари жаҳон ва мамлакат илм-фани ва Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги ривожига таъсир кўрсатган хорижий фуқаролардан сайланади.


27. Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси аъзолари фанлар йўналишлари бўйича фанларнинг тегишли бўлимларига бирлашадилар. Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоси ва мухбир аъзоси овоз беришда қатнашган бўлим аъзолари учдан икки қисмининг розилиги билан бошқа бўлимга ўтишлари мумкин.

Фанлар бўлимларидан бирида турувчи академиянинг ҳақиқий аъзоси ва мухбир аъзоси бошқа бўлим кўпчилик аъзоларининг розилиги билан унинг ишида қатнашиши мумкин. Бунда улар мазкур бўлим аъзоларининг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар, Академиянинг ҳақиқий аъзоларини ва мухбир аъзоларини сайлаш ҳуқуқи бундан мустасно.

Академиянинг Қорақалпоғистон бўлимининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари айни бир вақтда ўз мутахассисликлари бўйича Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг тегишли бўлимлари таркибига кирадилар.


28. Академияга сайловлар ушбу Низом ҳамда Президиум томонидан тасдиқланган сайловлар тўғрисидаги Низом асосида ўтказилади.



V. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИ

ҲАҚИҚИЙ АЪЗОЛАРИ ВА МУХБИР АЪЗОЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


29. Академиянинг ҳақиқий аъзоси илмий тадқиқотларда шахсан иштирок этади, тадқиқотларнинг янги йўналишларини шакллантиради ва фаннинг ўзи сайланган соҳасининг юксак даражада ривожланиши учун шахсан жавоб беради.

Академиянинг мухбир аъзоси ўзининг шахсий илмий тадқиқотлари ва йирик илмий-техникавий муаммолар ечимлари натижалари бўйича муҳим асарлари билан фанни бойитади.

Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзолари илмий кадрлар тайёрлаш ишларида ва илмий мактабларни шакллантириш ва ривожлантиришда бевосита иштирок этадилар.

Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзолари Академия Президиумига:

илмий тадқиқотларни амалга оширишда, юқори малакали кадрлар тайёрлашда шахсан эришган ютуқларини, илмий асарларини ўз ичига олган илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолияти ҳақидаги йиллик ҳисоботни тақдим этадилар;

Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзолари Академия Президиуми, Академия Президенти, тегишли бўлимларининг топшириқларини бажаради, Академиянинг Умумий йиғилиши ва тегишли бўлимнинг умумий йиғилиш ишида қатнашади.


30. Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзолари:

Академия муассасаларида илмий тадқиқот ишларини бажариш;

Академиянинг илмий муассасаларида танловдан ўтмасдан илмий лавозимларни эгаллаш;

ўзининг илмий асрларини нашр этиш;

Академия Президиуми, Академия Умумий йиғилиши, бўлим умумий йиғилишини кўриб чиқиши учун илмий ва илмий ташкилий масалаларни киритиш ва уларнинг муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзолари академиклик унвони учун ҳар ойда белгиланган гонорар оладилар ва белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланадилар.

Академиянинг фахрий ва хорижий аъзолари Академиянинг ҳақиқий аъзоларига тегишли барча ҳуқуқлардан фойдаланадилар. Академиянинг раҳбариятига сайланиш, акдемия аъзоларини сайлашда овоз бериш академиклик унвони учун гонорар олиш бундан мустаснодир.

Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси аъзолари Ўзбекистон фуқаролигини бошқа мамлакат фуқаролигига алмаштирган тақдирда академиянинг хорижий аъзолари таркибига ўтишлари мумкин. Бундай ҳолларда овоз беришнинг белгиланган қоидалари қўлланилади.



VI. ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАР

АКАДЕМИЯСИНИНГ ҲАҚИҚИЙ, МУХБИР, ФАХРИЙ

ВА ХОРИЖИЙ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ ТАРТИБИ


31. Академиянинг ҳақиқий аъзолари (академиклар)ни мухбир, фахрий ва хорижий аъзоларини сайлаш ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.


32. Академиянинг бўш ўринларини ва янги аъзолар сайлаш учун янгидан очиладиган ўринларни Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси Президиуми тавсиясига биноан илм-фан соҳалари ва мутахассисликларнинг турли йўналишлари эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

Президиумнинг Академиянинг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари сайловлари ўтказилиши ҳақидаги хабари сайловлар ўтказилишидан камида икки ой олдин республика матбуотида эълон қилинади.


33. Академиянинг фахрий ва хорижий аъзолари бўлимларининг тавсияси ва Президиумнинг тақдимномасига биноан Академиянинг Умумий йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.


34. Эълонда кўрсатилган ихтисосликлар бўйича ҳақиқий мухбир аъзоликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи Академия аъзолари, илмий кенгашлар, илмий муассасалар, олий ўқув юртларига берилади.


35. Илмий муассасалар, олий ўқув юртлари томонидан номзодлар кўрсатиш илмий ва илмий-техника кенгашлари мажлисларида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Овоз беришда қатнашган кишиларнинг камида 50 фоиз овозини олганлар номзодликка кўрсатилган ҳисобланади. Овоз беришда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнишиши шарт.

Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзолигига номзодлар кўрсатган муассасалар номзодларнинг илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолиятини тавсифловчи барча ҳужжатларни 20 кун муддатда Академия Президиумининг Илмий кадрлар бошқармасига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади. Номзодлар кўрсатиш учун белгиланган муддат тугагандан кейин номзодлар ҳақидаги ҳужжатлар кўриб чиқиш учун 10 кун ичида тегишли фанлар бўлимларига топширилиши зарур.

Фанлар бўлимларида номзодларнинг ҳужжатлари экспертизадан ўтказилади, уларнинг илмий фаолияти йўнилишлари эълон қилинган ихтисосликларга мос ёки мос эмаслиги аниқланади ва сайловда иштирок этишга рухсат берилган номзодларнинг рўйхати республика матбуотида сайловдан камида 20 кун олдин эълон қилинади.

Матбуотда эълон қилинган номзодларнинг илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолияти ҳақидаги материаллар Фанлар академияси Президиуми томонидан Умумий йиғилишнинг аъзолари ўртасида тарқатилади.


36. Фанлар бўлимларининг умумий йиғилишларида мутахассислар иштирокида номзодларнинг илмий маърузалари тингланади ва муҳокама қилинади ва сўнгра очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан Академиянинг Умумий йиғилишида сайлаш учун номзодлар танланади.

Номзодларни ҳақиқий ва мухбир аъзоликка танлашда ҳақиқий ва мухбир аъзолар, ушбу фан бўлими мустақил институтларнинг директорлари ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эгадирлар. Бунда ушбу бўлим ҳисобидаги ҳақиқий ва мухбир аъзоларнинг, институтлар директорларининг камида учдан икки қисми йиғилишида қатнашган тақдирда бўлим йиғилиши овоз беришни ўтказиш ваколатига эга бўлади. 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод Академиянинг Умумий йиғилишида сайлаш учун тавсия этилган ҳисобланади.


37. Ҳақиқий ва мухбир аъзоликка сайловлар Академиянинг Умумий йиғилишида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ҳақиқий ва мухбир аъзоларни сайлашда, Умумий йиғилишнинг барча аъзоларини сайлашда Умумий йиғилишнинг барча аъзолари ҳал қилувчи овоз бериш ҳуқуқига эга бўладилар. Академия Умумий йиғилиши рўйхатидаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми овоз беришда қатнашишлари шарт.


38. Овоз беришда қатнашган Умумий йиғилиш аъзоларининг камида учдан икки қисми овозини олган номзодлар сайланган ҳисобланадилар.


39. Агар дастлабки сайловда номзодлардан бирортаси ҳам сайланиш учун етарли миқдорда овоз ололмаса, Умумий йиғилиш уч марта қайта сайлов ўтказиш ҳуқуқига эгадир. Кейинги сайловларга овоз беришда қатнашганларнинг камида учдан бир қисми ёки ундан кўп қисми қўллаб-қувватлаган номзодлар қўйилади.

Овоз беришнинг учинчи мартасига иккинчи мартасида энг кўп овоз олган номзод қўйилади.


40. Сайловларни ўтказиш учун Академия Умумий йиғилиши томонидан саноқ комиссияси сайланади. Саноқ комиссияси сайлов якунлари бўйича баён тайёрлайди. Саноқ комиссиясининг баёни Умумий йиғилиш томонидан тасдиқланади.


41. Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси таркибига сайланган янги аъзолар рўйхати матбуотда эълон қилинади.



VII. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ

АКАДЕМИЯСИНИНГ ПРЕЗИДИУМИ


42. Академия Президенти Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифига биноан, очиқ овоз бериш натижасида Умумий йиғилиш аъзоларининг кўпчилик овози билан Академия аъзолари орасидан сайланади.


43. Умумий йиғилиш сессиялари ўртасидаги даврда Академия фаолиятига Президиум раҳбарлик қилади. Президиум аъзолари сони Умумий йиғилиш томонидан белгиланади. Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг Президенти бажараётган вазифасига кўра Президиум таркибига киради. Президиумнинг қолган аъзолари Умумий йиғилиши томонидан Академиянинг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари орасидан яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади.


44. Президиум аъзолари сайлови Академия Президиуми томонидан тасдиқланган низом асосида ўтказилади. Президиум ҳар 5 йилда бир марта сайланади. Зарурат бўлганда Академия Президиуми аъзоларининг бир қисмини тасдиқланган Низомга мувофиқ ротация қилиш мумкин.


45. Академия Президенти Президиум аъзолари этиб сайланган ҳақиқий аъзолар ва мухбир аъзолар орасидан Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг вице-президентларини ва бош илмий котибини тайинлайди.


46. Фанлар бўлимлари, Қорақалпоғистон бўлими раислари Академия Президенти томонидан Президиумнинг сайланган аъзолари орасидан тайинланади. Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси Президиуми Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг вице-президенти, бош илмий котиби ва Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими раисининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.


47. Академия Президиуми ўз фаолиятида Академия Умумий йиғилишида ҳисобот беради, унга Умумий йиғилишлар ўртасидаги даврда қилинган ишлар ҳақида ахборот беради.


48. Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси Президиуми:

фанлар бўлимлари таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасаларининг рўйхатини тасдиқлайди;

Академиянинг тегишли бўлимлари орқали илмий тадқиқот муассасаларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ва бошқа органлари билан биргаликда фан ва тараққиётининг устувор йўналишларини белгилайди;

фаннинг долзарб йўналишлари бўйича илмий маърузалар ва ахборотларни эшитади;

давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган фундаментал тадқиқотларнинг илмий даражасини мувофиқлаштиради ва назорат қилади; аграр фаннинг энг муҳим муаммолари бўйича илмий кенгашлар, қўмита ва комиссияларни тасдиқлайди ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади;

Академия зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун илмий-тадқиқот ва илмий-ёрдамчи муассасалар ва корхоналарни белгиланган тартибда ташкил этади ҳамда бу муассасалар ва корхоналар ҳақидаги Низомларни ёки уларнинг уставларини тасдиқлайди, шунингдек, ташкил этилаётган илмий-тадқиқот муассасаларининг иш йўналиши ва ихтисослашувини белгилайди;

Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг Умумий йиғилишини чақиради;

Академия аъзолари сайловини белгилайди ва ташкил этади;

илмий конференциялар ва кенгашлар чақиради, мунозаралар ўтказади, тадқиқот экспедициялари ташкил қилади;

Академиянинг фан ва техника тараққиёти йўналишлари бўйича фаолияти ҳақидаги йиллик ҳисоботларни тасдиқлаш учун Умумий йиғилишга тақдим этади;

Академия тизимида юқори малакали кадрлар тайёрлаш иш режаларини муҳокама этади ва уларни амалга оширади;

Академия бўлимлари ва илмий муассасаларга фан учун ажратиладиган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги ҳақида бўлимлар ва муассасаларнинг ҳисоботларини эшитади;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, жамоат ташкилотлари ва жамғармалари билан биргаликдаги ишларни ва ҳамкорликни амалга оширади;

Академиянинг халқаро алоқаларини режалаштиради; унинг хорижий мамлакатлар академиялари ва илмий муассасалари билан илмий ва иқтисодий алоқаларни ўрнатади;

йирик фундаментал ва амалий тадқиқотларни ҳаётга жорий этиш учун халқаро ва хорижий муассасалар билан биргаликда қўшма корхоналар, илмий марказлар ва бошқа тузилмалар ташкил қилади;

фанлар бўлимлари тавсиясига биноан илмий муассасалардаги илмий кенгашлар таркибини тасдиқлайдилар;

диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар таркибини тасдиқлаш учун Олий аттестация комиссиясига таклиф киритади ва ихтисослаштирилган кенгашлар раисларининг кенгашлар фаолияти ҳақидаги ҳисоботларини эштади;

илмий-тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларидан амалда фойдаланишга кўмаклашади;

Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг барча муассасалари ва мансабдор шахслар томонидан мазкур Низомга риоя этилишни назорат қилади;

Низомга биноан кадрлар масалаларини кўриб чиқади;

Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси мукофотларини бериш учун Умумий йиғилишга номзодларни тавсия этади.


49. Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси Президиуми ўз аъзоларининг учдан икки қисми йиғилишида иштирок этган тақдирдагина қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Қарорлар очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Президент Президиум қароридан норози бўлган ҳоллар бундан мустаснодир. Қайта муҳокама қилишда Президиум аъзоларининг учдан икки қисми овоз берган қарорлар қабул қилинган ҳисобланади. Шунингдек, Президиумнинг исталган қарори яширин овоз бериш йўли билан ҳам қабул қилиниши мумкин.

Президиум қарори Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг Президенти ва бош илмий котиб томонидан имзоланади.


50. Академиянинг хўжалик-ишлаб чиқариш ташкилотларига, шу жумладан капитал қурилишга раҳбарликни Президентнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари амалга оширади.

Президентнинг умумий масалалар бўйича ўринбосарининг ҳуқуқ ва бурчлари Академия Президиуми тасдиқлаган Низом билан белгиланади.


51. Президент, вице-президентлар ва бош илмий котиб, шунингдек Академия Президиумининг бошқа аъзолари сурункасига кўпи билан икки муддатга сайланишлари мумкин.


52. Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси Президенти:

Академияга умумий раҳбарликни амалга оширади ва кундалик масалаларни ҳал этади, Академиядаги ишларнинг аҳволи учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Фанлар академиясининг Умумий йиғилиши олдида шахсан жавоб беради;

давлат юқори органлари, илмий муассасалар ва хорижий ташкилотлар олдида Академия номидан иш кўради ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади;

Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Президиуми ва унинг аппарати ишини ташкил қилади;

қишлоқ хўжалиги, техникавий ва ижтимоий фанлар бўйича энг муҳим илмий-тадқиқот ишлари дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Академиянинг нашр режаларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

илмий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишига раҳбарлик қилади;

долзарб илмий, илмий-техникавий муаммоларни, шунингдек ташкилий масалаларни ҳал этиш учун олимлар ва мутахассисларнинг доимий ҳамда муваққат илмий ва маслаҳатчи жамоаларини тузади;

фан бўлимлари тавсияси бўйича институтлар, илмий ишлаб-чиқариш бирлашмалари директорларини ва уларнинг фан бўйича ўринбосарларини контракт асосида лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;

Академия молия ресурсларининг асосий бошқарувчиси ҳисобланади ва уларнинг тўғри сарфланишини назорат қилади.


53. Академия Президиуми, илмий-тадқиқот ва хўжалик муассасаларининг фаолияти билан боғлиқ кундалик масалаларни ҳал қилиш, шунингдек Президиумда кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш учун Академия Президенти, вице-президентлари ва бош илмий котибидан иборат таркибда президиум бюроси ташкил этилади.



VIII. АКАДЕМИЯНИНГ ФАН БЎЛИМЛАРИ


54. Фан бўлимлари бир ёки бир неча фан тармоқлари олимларини бирлаштирувчи Академиянинг илмий ва илмий ташкилий бўлинмаси ҳисобланади. Бўлим ўз таркибига кирувчи институтлар ва бошқа илмий муассасаларга умумий раҳбарликни амалга оширади.

Академиянинг фан бўлимлари республикада фаннинг тегишли соҳаси бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг ривожлантирилишига ва мувофиқлаштирилишига, халқаро алоқаларнинг кенгайтирилишига кўмаклашади, фан-техника тараққиётини ва республика агросаноат мажмуини ривожлантиришни тезлаштиришга оид таклифларни умумлаштиради ҳамда уларни Академия Президиумига кўриб чиқиш учун киритади.


55. Академиянинг бўлими таркибига кирувчи ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг ҳамда Академия илмий институтлари директорларининг умумий йиғилиши шу фан бўлимининг юқори органи ҳисобланади.

Бўлимларнинг умумий йиғилиши:

фан йўналишларида муҳим илмий натижаларга эришишга ҳамда уларни амалиётга жорий қилишга кўмаклашади;

Академиянинг илмий муассасаларидаги илмий ишлар ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш ҳақидаги ҳисоботларни эшитади ва таҳлил қилади;

тармоқ институтлари ва илмий муассасаларга илмий-услубий ёрдам кўрсатади;

фаннинг тегишли тармоқлари бўйича илмий муаммоларни ва илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилиш учун илмий сессиялар, конференциялар ва кенгашлар чақиради;

яшрин овоз бериш йўли билан Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзолигига номзодларни, шунингдек фахрий ва хорижий аъзолигига номзодларни тавсия этади;

илмий тадқиқотларни режалаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

ўз ваколатлари доирасида бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқади.


56. Умумий йиғилишлар ўртасидаги даврда бўлимларнинг ишларига бўлимнинг бюроси ва унинг раиси раҳбарлик қилади.

Бўлимларнинг бюро аъзолари бўлим умумий йиғилиши томонидан бўлим аъзолари ва шу бўлим илмий тадқиқот институтлари директорлари орасидан очиқ овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланадилар. Овоз беришда қатнашган Академиянинг ҳақиқий мухбир аъзолари ва шу бўлимга қарашли илмий тадқиқот институтлари директорларининг ярмидан кўпроғи овоз берганда номзодлар сайланган хисобланадилар.

Бўлимларнинг раҳбарларини сайлашда раҳбариятининг янгиланиб туриш ва узвийлиги принципига риоя қилинади. Бўлимларнинг раисларини Академия Президиуми тасдиқлайди.


57. Бўлимларнинг илмий котиблари Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг Президенти томонидан тайинланади.


58. Бўлимларнинг бюроси:

бўлимларнинг умумий йиғилишларини чақиради;

бўлимларнинг ваколатлари доирасига кирувчи илмий ва илмий-ташкилий масалаларни умумий йиғилишида кўриб чиқишни ташкил этади, унинг қарорларининг бажарилишини таъминлайди;

илмий тадқиқот институтлари директорларининг ҳисоботларини кўриб чиқади, институтлар фаолияти натижаларига баҳо беради:

илмий муассасаларнинг иш йўналишларини ўзгартириш ҳақидаги масалаларни кўриб чиқади ва шу масалалар юзасидан Академия Президиумига тегишли таклифлар киритади;

илмий тадқиқот ишлари дастурларини ва уларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботларни, шунингдек Академиянинг шу бўлимга қарашли ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг ҳисоботларини кўриб чиқади;

диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар фаолиятига кўмаклашади ва уни назорат қилади;

бўлимлар таркибига кирувчи илмий жамиятларга умумий раҳбарликни амалга оширади;

энг муҳим муаммолар бўйича илмий кенгашлар ишни ва улар фаолияти натижаларини муҳокама қилишни уюштиради;

хорижий илмий марказларда муддатли тажриба ўрганиш мақсадида номзодлар танлашни амалга оширади ва бўлим ихтисосига кирувчи мутахассисликлар бўйича илмий кадирлар тайёрлаш ишини назорат қилади;

Академиянинг илмий тадқиқот институтлари ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда фундаментал ва амалий тадқиқотлар дастурларини шакллантиради, ушбу дастурларнинг илмий даражасини белгиловчи эксперт комиссияларини тузади ва кейинчалик уларни кўриб чиқиш учун Академия Президиумига тақдим этади.


59. Бўлимларнинг бюролари бўлимлар умумий йиғилишига ва Академия Президиумига бўйсунади ва ҳар йили бўлимлар умумий йиғилишига ўз иши ҳақида ҳисобот бериб туради.



IX. ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ

АКАДЕМИЯСИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН БЎЛИМИ


60. Қорақалпоғистон бўлими ўз фаолиятини Қорақалпоғистон бўлими низомига мувофиқ амалга оширади ва бевосита Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Президентига бўйсинади.

Бўлим муассасаларига илмий-услубий раҳбарликни унинг Президиуми амалга оширади. Унинг таркибига раис, раис ўринбосари, бош илмий котиб ва Президиум аъзолари киради.


61. Қорақалпоғистон бўлими раисининг ўринбосари ва бош илмий котиб Қорақалпоғистон бўлими Президиуми раисининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси томонидан 5 йил муддатга тасдиқланадилар.

Қорақалпоғистон бўлими ўз бўлими бўйича ажратиладиган ҳақиқий аъзолар ва мухбир аъзоларнинг бўш ўринларига номзодларни муҳокама қилади ва соҳалар бўйича сайлаш учун ўз тавсиясини Академиянинг тегишли фан бўлимларига беради.

Қорақалпоғистон бўлими Президиумини сайлашда унинг таркибини мунтазам равишда янгилаб туриш ва раҳбарликнинг давомийлиги принципига риоя қилиниши лозим.

Қорақалпоғистон бўлимининг Президиуми Академиянинг Умумий йиғилиши қарорларининг бажарилишини таъминлайди ва бўлимларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.

Қорақалпоғистон бўлимининг Президиуми юридик шахс ҳисобланади ва бўлимларнинг барча молиявий масалаларини ҳал қилади.

Қорақалпоғистон бўлимининг Президиуми ўз фаолиятида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси Президиумига бўйсинади.


62. Қорақалпоғистон бўлимининг Низоми Академиянинг Президиуми томонидан тасдиқланади.


63. Қорақалпоғистон бўлими Президиумининг раиси эгаллаб турган лавозимига кўра Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг вице-президенти ҳисобланади.



X. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИНГ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИ (ИНСТИТУТЛАРИ,

ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАЛАРИ,

КОНСТРУКТОРЛИК БЮРОЛАРИ)


64. Академиянинг илмий-тадқиқот ва илмий-ишлаб чиқариш фаолияти унинг илмий тадқиқот муассасаларида (институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторлик бюроларида) жамлангандир. Институт ва илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолияти йўналишига мувофиқ Академия бўлимлари таркибига киради.

Институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ўз фаолиятини Академия бўлимининг илмий-услубий раҳбарлигида амалга оширади.


65. Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларининг бош директорлари, илмий-тадқиқот институтларининг директорлари, директорларнинг ўринбосарлари Академия Президенти томонидан 65 ёшдан ошмаган йирик олимлар, одатда фан докторлари орасидан контракт асосида 5 йилгача муддатга тайинланадилар.

Институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси директори ўзи раҳбарлик қилаётган илмий муассасанинг муваффақиятли фаолияти учун шахсан жавобгардир.


66. Институтнинг илмий котиби, илмий-тадқиқот бўлинмаси (институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бўлими, сектори, лабораторияси) мудири институт илмий кенгашида танловдан ўтган, одатда, фан докторларидан контракт асосида директор томонидан тайинланади. Фан номзоди лаборатория мудири лавозимига кўпи билан икки муддатга тайинланиши мумкин.


67. Илмий-тадқиқот институти, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳузурида белгиланган тартибда заводлар, конструкторлик, технологик ва лойиҳа бюролари, ҳисоблаш марказлари, экспериментал хўжаликлар, заводлар, устахоналар, цехлар, шунингдек, кооперативлар, кичик корхоналар, қўшма корхоналар ташкил қилиниши мумкин.


68. Академиянинг илмий-тадқиқот муассасалари (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, конструкторлик бюролари) ушбу Низомга ҳамда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси Умумий йиғилишида тасдиқланадиган илмий-тадқиқот институти илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Намунавий низомига мувофиқ иш юритадилар.



XI. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ


69. Академия фаолиятининг иқтисодий асосини уларнинг мулкчилик шаклларини ўзгартирмаган ҳолда эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўзига давлат томонидан берилган асосий фондлар ва бошқа мол-мулклар ташкил этади.

Академия ўз фаолиятини ўзига мулк сифатида ва фойдаланиш учун берилган фондлар ва бошқа давлат мол-мулкларига таяниб, давлат топшириқлари асосида ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида амалга оширади.


70. Академияни маблағ билан таъминлашнинг асосий манбаи Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг маблағи ҳисобланади. Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ФТДҚ томонидан тасдиқланган давлат дастурлари доирасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш учун йўлланади. Илмий тадқиқотлар давлат фондларидан, жамоат ва хусусий жамғармалардан олинадиган маблағлар, шунингдек, манфаатдор буюртмачилар билан тузиладиган шартномалар, битимлар ва контрактлардан олинадиган маблағлар маблағ билан таъминлашнинг қўшимча манбалари ҳисобланади.


71. Илмий-тадқиқот, хўжалик, ташқи иқтисодий фаолиятдан, ташкилотлар ва айрим шахслар бадалларидан тушадиган маблағлар, шу жумладан, халқаро ташкилотларнинг хайрия бадаллари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа йўллар билан олинган маблағлар Академиянинг мулки ҳисобланади.


72. Академиянинг илмий-тадқиқот ташкилотлари кундалик ва бошқа ишларини бажаришда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси тасарруфидаги асосий ва оборот фондларидан фойдаланадилар.


73. Академиянинг мол-мулки ва маблағларини унинг муассасалари ва ташкилотлари ўртасида тақсимлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари амалдаги қонунчилик ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Низомига кўра Академия Президиуми томонидан амалга оширилади.


74. Академия ва унинг ташкилотларининг илмий-тадқиқот ишларини ташкил этишда, кадрларни тайёрлаш ва моддий-техника ҳамда ижтиоий базасини ривожлантиришда илмий тадқиқот институтлари ва давлат бюджетидаги бошқа ташкилотлар хўжалик фаолиятларини ўз низомларига мувофиқ юритадилар ва бу фаолиятдан олинган даромадларни тасаррф қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.


75. Академиянинг хўжалик ҳисобидаги муассасалари, бирлашмалари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ўз хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятларини шу фаолиятдан олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширадилар.


76. Академия Президиуми, ташкилотлари ва муассасалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобига бирлашмаларнинг таъсисчиси бўлиш ҳуқуқига эгадирлар. Улар шундай фаолиятдан, илмий ишланмалар натижаларидан, шунингдек, кичик сериядаги приборларни, кўп илм талаб қиладиган асбоб-ускуналарни, материалларни, илмий-техника ва реклама-тижорат хизматларини ички ва ташқи бозорда сотишдан олинадиган фойдага эгалик қилиш ва тасарруф этиш субъектлари ҳисобланадилар.


77. Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижалари Академия олимлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш нормаларига риоя этган ҳолда давлатга топширилади.


78. Академиянинг илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг илмий ходимлари ва мутахассислари шу ташкилотларда яратилган интеллектуал мулкка нисбатан муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган субъектлар ҳисобланадилар.

Академиянинг муассасалари, ташкилотлари ва бошқа бўлинмалари шу муассасалар ходимлари билан амалдаги қонунчилик асосида шартномалар тузиш йўли билан интеллектуал мулкка ва унинг объектларига (илмий тадқиқот ишлари натижалари), эксприментал-конструкторлик ишланмалари, кашфиётлар, саноат намуналари, селекция-уруғчилик ютуқлари ва бошқаларга эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.


79. Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси ўз маблағлари (бюджетдан ташқари) ва ўз муассасаларининг хўжалик ҳамда тадбиркорлик фаолиятларидан олинадиган даромаднинг бир қисми, шунингдек, жалб қилинган бошқа маблағлар ҳисобига махсус молия ва инновация фонларни (илмий-техника ва ижтимоий ривожлантириш, олимларни, инновацияларни ижтимоий ҳимоялаш ва бошқа фондлар) ташкил этиш мумкин. Бундай фондларни ташкил этиш ва уларнинг маблағларини сарфлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Академия томонидан ишлаб чиқилган мухсус низомга мувофиқ белгиланади.



XII. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАР

АКАДЕМИЯСИНИНГ АЛОҲИДА

ҲУҚУҚЛАРИ


80. Академия олимларининг қўлёзмалари ва архивларини, шунингдек, ўз муассасаларининг фан учун аҳамиятли бўлган архив ва бошқа материалларини сақлаш ҳуқуқига эгадир.


81. Академия бошқа мамлакатларнинг илмий муассасалари, олий ўқув юртлари, кутубхоналари, музейлари, нашриётлари ва муассасалари билан матбаа нашрларни айирбошлаш ҳуқуқига эгадир.



XIII. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

НИЗОМИНИНГ АМАЛДА БЎЛИШИ ВА УНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТАРТИБИ


82. Академиянинг Низоми Академия Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг Низоми тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради.


83. Низомни ўзгартириш Умумий йиғилишнинг кўпчилик овози билан - Академия Умумий йиғилиши аъзолари рўйхатидаги таркибнинг камида учдан икки қисми овози билан қабул қилинган қарорига мувофиқ амалга оширилади. Бу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


























Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск