Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.1993 й. ПФ-588-сон "Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат-акционерлик уюшмаси ("Ўзгўштсутсаноат") ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.04.1993 й.

N ПФ-588



ЎЗБЕКИСТОН ГЎШТ ВА СУТ САНОАТИ

ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИ

("ЎЗГЎШТСУТСАНОАТ") ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Бозор муносабатларига ўтиш шароитида чорвачилик хўжаликларининг, гўшт ва сут саноати корхоналари ҳамда ташкилотларининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур ташкилий-иқтисодий шарт-шароитларни вужудга келтириш, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтиришдан уларнинг манфаатдорлигини ошириш ҳамда республика аҳолисини шундай маҳсулот билан таъминлашни яхшилаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўзгўштсутсаноат" республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг уни тугатиш ҳамда ўз қарамоғидаги корхоналар ва ташкилотларни Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат-акционерлик уюшмаси ("Ўзгўштсутсаноат")га ихтиёрий равишда бирлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзгўштсутсаноат" давлат-акционерлик уюшмаси:

юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган хўжалик уюшмаси ҳисобланади ва у чорва молларни харид қилиш, бўрдоқига боқиш ва тайёрлашни, гўшт ва сутни қайта ишлашни ҳамда гўшт-сут маҳсулотини сотишни таъминлайдиган давлат, акционерлик, ижара ва жамоа корхоналарини ихтиёрийлик асосида бирлаштиради;

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ҳамда уюшманинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Устави асосида амалга оширади;

тармоққа тезкор раҳбарлик қилиш масалалари бўйича ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ хўжалик вазирлиги билан мувофиқлаштиради.


3. "Ўзгўштсутсаноат" республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг вилоят ишлаб чиқариш бирлашмалари негизида гўшт ва сут етиштирувчи ҳамда уларни қайта ишловчи ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмаларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ деб топилсин.


4. "Ўзгўштсутсаноат" уюшмаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат қилиб белгилансин:

чорва молларни харид қилиш, бўрдоқига боқиш ва тайёрлаш, гўшт ва сутни қайта ишлаш ҳамда гўшт-сут маҳсулотини сотиш билан боғлиқ жамики ишлар мажмуини ташкил қилиш ва амалга ошириш;

уюшмага кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат органлари ва бошқа органларда умумий манфаатларни ифода этиш;

тармоқда бозор муносабатларини ривожлантириш, давлат корхоналари ва ташкилотларини акционерлик, ижара, жамоа ҳамда бошқа мулкчилик турларига айлантириш борасидаги ишларни ўтказишда кўмаклашиш, тадбиркорлик ривожлантирилишини, қўшма корхоналар барпо этилишини бутун чоралар билан қўллаб-қувватлаш;

тармоқда ягона фан-техника сиёсатини ўтказиш, корхоналарни кенгайтиришда, уларни қайта қуриш ва техника билан қайта қуроллантиришда, илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришда кўмаклашиш.


5. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида "Ўзгўштсутсаноат" уюшмаси ташкил қилиш ва унинг фаолиятига оид қарорни қабул қилиб, тузилмаси ва Уставини тасдиқласин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 4-сон, 170-модда




























Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск