ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Алоқа /

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 08.05.2014 й. 81-мх-сон "Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг 5-бандига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 15.05.2014 й. 2008-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.05.2014 й.

N 2008-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

08.05.2014 й.

N 81-мх


ҚАРОРИ



Почта алоқасида франкирлаш машинасидан

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг

5-бандига ўзгартиш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонуни)"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2009 йил 25 августдаги 266-сон буйруғи билан тасдиқланган Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2008, 2009 йил 19 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 39-сон, 426-модда) 5-бандидаги "TSt 45-005 "Почтанинг номли буюмлари ва штамплари" техник шартлар" деган сўзлар "стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари

давлат қўмитаси раиси                                                       Х. Мирзахидов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 19 май, 20-сон, 239-модда



























Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск