ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Почта алоқаси /

Фавқулодда вазиятларда почта алоқаси хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.09.2014 й. 248-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 8 сентябрдаги

248-сон қарорига

ИЛОВА



Фавқулодда вазиятларда почта алоқаси

хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Почта алоқаси тўғрисида" ҳамда "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарорларига мувофиқ фавқулодда вазиятларда почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта алоқаси хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом почта ва курьерлик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар сифатида қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтган почта алоқаси операторлари ва провайдерларига ҳамда ушбу хизматлардан фойдаланувчиларга татбиқ этилади.


3. Фавқулодда вазиятларда почта алоқаси хизматлари кўрсатилишини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки алоҳида жойларида белгиланган қонуний режимга мувофиқ амалга оширилади.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


карантин зонаси - юқумли касалликларнинг аниқланиши оқибатида карантин режими ўрнатилган ҳудуд;


фавқулодда вазият зонаси - хавфли омилларнинг пайдо бўлиши ёки улар оқибатларининг бошқа туманлардан тарқалиши натижасида фавқулодда вазият юзага келган ҳудуд ёки акватория;


обсервация - тиббий ва ветеринария кузатувини кучайтириш ҳамда эпидемияга қарши, даволаш-профилактика ва ветеринария-санитария тадбирларини ўтказиш билан бир қаторда обсервация зонасини ҳосил қиладиган карантин зонасига туташ бўлган барча маъмурий-ҳудудий тузилмаларда одамлар ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг кўчиб юриши ва ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутувчи режимли-чекловчи тадбирлар;


эвакуация райони - фавқулодда вазиятлардан ёки ҳарбий ҳаракатлардан зарарланиш эҳтимоли бўлган зоналардан ташқарида жойлашган ҳудуд;


Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг раҳбар органлари (кейинги ўринларда ФВДТ раҳбар органлари деб аталади) - ваколатига аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этиш кирадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар;


почта алоқаси объектлари ишлашининг барқарорлиги - почта алоқаси объектларининг фавқулодда вазиятлар шароитларида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва аҳоли эҳтиёжини қондирувчи ҳажмда ва номенклатурада почта алоқаси хизматлари кўрсатиш бўйича асосий ишларни бажаришга қодирлиги, шунингдек бузилган функцияларни энг қисқа муддатларда тиклаш имконияти;


фавқулодда вазият - одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитининг издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат;


фавқулодда вазиятни бартараф этиш штаби - фавқулодда вазиятнинг хусусиятини баҳолаш, унинг тарқалишига йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш, бевосита офат юз берган ҳудудда аҳолини, ҳудудлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишлари раҳбарининг қарори билан ташкил этиладиган орган.



II. ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ПОЧТА АЛОҚАСИ

ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Фавқулодда вазиятларда почта алоқаси операторлари ва провайдерлари фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан почта алоқаси соҳасида махсус ваколат берилган орган - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан, фавқулодда вазиятни бартараф этиш штаби билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилади.

6. Фавқулодда вазиятларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фойдаланувчиларга хизматлар кўрсатилишини, ФВДТ раҳбар органларига почта алоқаси хизматларининг устувор даражада кўрсатилишини тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисида қарор қабул қилади.

7. Почта алоқаси хизматлари кўрсатилишини тўхтатиб қўйиш ва чеклаш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:

фойдаланувчилар ва ФВДТ раҳбар органлари эҳтиёжларини қондириш учун почта алоқаси операторлари, провайдерларининг почта алоқаси воситалари етишмаганда (чекланганда);

фавқулодда вазиятлар туфайли почта алоқаси объектларининг барқарор ишлашидаги бузилишлар билан ифодаланадиган почта алоқаси тармоғи ва воситаларининг ҳолати ўзгарганда;

зарарланиш жойи пайдо бўлганда ва зарарланган ҳудудда карантин ва кузатиб туриш режими ўрнатилганда.

Фойдаланувчиларга почта алоқаси хизматлари кўрсатилишини тўхтатиб қўйиш ва чеклаш тўғрисидаги қарор фавқулодда вазиятни бартараф этиш штабининг асосланган таклифлари ҳамда фавқулодда вазиятлар зонасидаги почта алоқаси тармоқлари ва воситалари ҳолатини таҳлил қилиш асосида қабул қилинади.


8. Қабул қилинган қарор Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фармойиши билан расмийлаштирилади ҳамда телекоммуникация воситалари ёрдамида почта алоқаси операторлари ва провайдерларига етказилади ҳамда дарҳол бажарилади.

9. Фойдаланувчиларга почта алоқаси хизматлари кўрсатиш чекланган ҳолатда бўлганда номенклатурани ўзгартириш ва фойдаланувчиларга кўрсатиладиган хизматлар ҳажмларини қисқартириш, хизматлар кўрсатиш тўхтатиб қўйилганда эса - белгиланган ҳуқуқий режим бекор қилингунгача фойдаланувчиларга почта алоқаси хизматлари кўрсатишни тўлиқ тўхтатиш назарда тутилади.


10. Фойдаланувчиларга кўрсатилаётган хизматлар турларини ўзгартириш тўғрисидаги зарур ахборот материали почта алоқаси объектлари ичида, фойдаланувчиларга кўринарли ва қулай жойда бўлиши керак.

Почта алоқаси хизматлари кўрсатишнинг тўлиқ тўхтатилиши тўғрисидаги ахборот почта алоқаси объектига кириладиган жойга жойлаштирилади.


11. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан фавқулодда вазиятларда почта алоқаси хизматларини ташкил этиш шароитларини таъминлаш учун тегишли хатти-ҳаракатлар режалари олдиндан ишлаб чиқилади.


12. Почта алоқасининг кўрсатилиши керак бўлган хизматлар номенклатураси ва турларини фавқулодда вазиятлар ҳудудларида ва эвакуация районларидаги эҳтиёжлар, юзага келган вазият, почта алоқаси операторлари, провайдерларидаги кучлар ва воситалар мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишувга кўра фавқулодда вазиятни бартараф этиш штаби белгилайди.

13. Фавқулодда вазиятлар юзага келганда почта алоқаси операторлари амалдаги почта йўналишларига ўзгартиришлар киритадилар ёки жой, йўл тармоғи ва атрофдаги табиий муҳит шароитларини ҳисобга олган ҳолда фавқулодда вазият зонасида қўшимча равишда почта йўналишлари ташкил этадилар.


14. Карантин ва кузатиб туриш зонаси эълон қилинган жойларда республиканинг бошқа ҳудудларига йўлланган почта, курьерлик жўнатмалари қабул қилинмайди. Айни вақтда республиканинг бошқа ҳудудларидан карантин ва кузатиб туриш зонасига йўлланган почта, курьерлик жўнатмалари тўсқинликсиз қабул қилинади. Карантин ва кузатиб туриш зоналари чегараларида почта алмашинуви аҳоли хавфсизлиги ва атрофдаги табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг зарур шартлари ва чораларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.


15. Эвакуация ҳудудларида почта алоқаси хизматлари кўрсатиш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва фавқулодда вазиятни бартараф этиш штаби билан келишувга кўра почта алоқаси операторлари томонидан почта алоқасининг амалдаги объектлари йириклаштирилади, шунингдек фойдаланувчиларга тегишли ахборотни етказган ҳолда, эвакуация ҳудудларига келган почта алоқаси ходимлари ҳисобига вақтинчалик, кўчма почта алоқаси бўлимлари (қабул қилувчи эвакуация пунктларида, даволаш муассасаларида, эвакуация қилинганларни жойлаштириш чодирларидан ташкил топган лагерларда) ташкил этилади.

16. Эвакуация ҳудудларидаги почта алоқаси объектларида почта, курьерлик жўнатмалари ва пул маблағлари ўтказмаларининг қайта жўнатилишини таъминловчи қайта жўнатиш хизмати ташкил этилиши керак.


17. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари фавқулодда вазият зонасидаги фойдаланувчиларни почта, курьерлик жўнатмаларини, пул маблағлари ўтказмаларини эвакуация ҳудудларидаги уларнинг янги жойлашган жойига қайта жўнатиш тўғрисидаги аризаларни расмийлаштириш тартиби ҳақида хабардор қилишни таъминлаши керак.


18. Жўнатиш йўналиши белгиланмаган юридик ва жисмоний шахсларга йўлланган почта, курьерлик жўнатмалари ва пул маблағларининг почта ўтказмалари қуйидаги муддат давомида етказиб берувчи объектларда сақланади:

оддий ва буюртма почта жўнатмалари - 5 сутка;

курьерлик жўнатмалари - 5 сутка;

қиймати эълон қилинган хатлар ва бандероллар, посилкалар - 10 сутка;

пул маблағларининг почта ўтказмалари - 10 сутка.

Кўрсатилган муддатлардан кейин почта, курьерлик жўнатмалари ва пул маблағларининг почта ўтказмалари жўнатувчиларга қайтарилади.


19. Фавқулодда вазиятлар шароитларида почта, курьерлик жўнатмалари ва пул маблағларининг почта ўтказмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) почта, курьерлик жўнатмалари ва пул маблағлари почта ўтказмаларининг тегишли турлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


20. Фавқулодда вазиятлар шароитларида фойдаланувчиларга кўрсатиладиган почта алоқаси хизматлари учун ҳақ амалдаги тарифлар бўйича тўланади.



III. ПОЧТА АЛОҚАСИ ОПЕРАТОРЛАРИ

ВА ПРОВАЙДЕРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


21. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари мазкур Низом талабларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беришади.


22. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта ва курьерлик жўнатмаларининг йўқолиши, бузилиши (шикастланиши), топширилмаганлиги ёки уларни жўнатиш муддатларининг бузилганлиги учун, агар бундай ҳолатлар енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари сабабли юз берганлиги исботланса, жавобгар бўлмайдилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 сентябрь, 37-сон, 467-модда







































Время: 0.0199
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск