ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Алоқа /

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 12.04.2013 й. 16-мҳ-сон "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.05.2013 й. 2219-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.05.2013 й.

N 2219-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

12.04.2013 й.

N 16-мҳ


ҚАРОРИ



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш

қоидаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон "Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 52-сон, 589-модда)га мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация

технологиялари давлат қўмитаси раиси                               Х. Мирзахидов






Қарорга

ИЛОВА



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш

қоидаларига киритилаётган ўзгартишлар


1. 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 12-банддаги, 42-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 43-банддаги, 49-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 53-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 132-банд иккинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "тузилади" деган сўз "тузилмайди" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 20 май, 20-сон, 265-модда































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск