ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.12.2014 й. 2646-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 30.12.2014 й. 311-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 30 декабрда 2646-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2014 йил 30 декабрдаги

311-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА


Нотариал идораларда жисмоний ва юридик

шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат

қайд этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Жисмоний ва юридик шахслар (бундан буён матнда мурожаат қилувчилар деб юритилади) нотариал идораларга бевосита келиб ёки телефон орқали, ёзма ёхуд электрон шаклда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки "Е-notarius.uz" ахборот портали (бундан буён матнда ахборот-коммуникация технологиялари деб юритилади) орқали ўзлари учун қулай ва аниқ вақтда мурожаат қилишга ҳақли.

2. Мурожаат қилувчиларнинг мурожаатлари нотариус ёки унинг ходимлари томонидан "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Мурожаатларни навбатма-навбат қайд этиш электрон рўйхатига (бундан буён матнда электрон рўйхат деб юритилади) қайд қилинади.

3. Электрон рўйхат ҳар бир нотариус томонидан "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали алоҳида юритилади.

4. Давлат нотариал идоралари нотариусларининг иш кунлари ва вақти Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан белгиланади.

Давлат нотариал идоралари нотариусларининг иш кунлари ва вақтини белгилашда муайян давлат нотариал идораси ёки нотариус томонидан ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида ҳам нотариал ҳаракатлар амалга оширилиши назарда тутилади, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга бўйсунувчи туман (шаҳар) доирасида фақат битта нотариус фаолият юритадиган ҳоллар бундан мустасно.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг иш кунлари ва вақти уларнинг ўзлари томонидан мустақил белгиланади. Бунда мазкур маълумотлар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан бир иш куни давомида "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилиши шарт.


2-БОБ. ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТНИ ЮРИТИШ ВА МУРОЖААТ

ҚИЛУВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

7. Нотариус ёки унинг ходими келиб тушган ҳар бир мурожаатни навбат бўйича электрон рўйхатга киритади, нотариуснинг иш куни ва вақтини ҳамда мурожаат қилувчи учун қулай вақтни инобатга олган ҳолда, нотариуснинг қабул куни ва соатини белгилайди ҳамда бу ҳақда мурожаат қилувчини хабардор қилади. Бунда мурожаат қилувчи мурожаат келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан нотариус томонидан қабул қилиниши лозим.

8. Ҳар бир мурожаат ушбу йилда юритиладиган электрон дафтар бўйича такрорланмайдиган тартиб рақамига эга бўлади.

9. Мурожаат қилувчининг истагига кўра, унинг мурожаати электрон дафтарга қайд этилганлиги ҳақида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома тақдим этилади.

10. Мурожаат қилувчи белгиланган вақтда нотариус қабулида ҳозир бўлиши шарт. Мазкур талаб бажарилмаганда мурожаат қилувчини қабул қилиш умумий асосларда ёки қабул вақтини қайтадан белгилаш орқали амалга оширилади.


11. Белгиланган вақтдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.


12. Мурожаат қилувчи нотариус томонидан белгиланган вақтда қабул қилиниши лозим.


13. Мурожаат қилувчи нотариус томонидан қабул қилинганда, муайян камчиликлар сабабли тегишли нотариал ҳаракатларни амалга ошириш имкони йўқлиги аниқланган тақдирда, мазкур камчиликларни дарҳол бартараф этиш чоралари кўрилади. Аниқланган камчиликларни дарҳол бартараф этиш имкони бўлмаган тақдирда, мурожаат қилувчига кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун етарли муддат берилади. Бунда мурожаат қилувчи берилган муддатдан кейин навбатдан ташқари қабул қилинади ва бу ҳақда электрон дафтарга тегишли изоҳ киритилади.


2-1-БОБ. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ОРҚАЛИ МУРОЖААТ ҚИЛИШ

13-1. Мурожаат қилувчилар ахборот-коммуникация технологиялари орқали нотариус қабулига навбатга ёзилишни, шунингдек нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатлар лойиҳаларининг олдиндан тайёрлаб қўйилишини сўраб мурожаат қилишлари мумкин.


13-2. Мурожаат қилувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари орқали нотариус қабулига ёзилиш бўйича йўлланган мурожаатлари электрон рўйхатга автоматик тарзда қайд қилинади.


13-3. Мурожаат қилувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари орқали нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича йўлланган мурожаатлари уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Ушбу бандга мувофиқ йўлланган мурожаат бўйича нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар лойиҳалари нотариал идора томонидан белгиланган вақтда олдиндан тайёрлаб қўйилиши керак.


13-4. Қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича ахборот-коммуникация технологиялари орқали йўлланган мурожаатларни кўриб чиқиш рад этилади:

нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;

тегишли нотариал ҳаракат бўйича мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд бўлса;

солиқ ёки коммунал хизматлардан қарздорлик ҳолати текширилиши лозим бўлган ҳолларда қарздорлик аниқланган бўлса.Ушбу бандда назарда тутилган мурожаатни кўриб чиқишни рад этишга асос мавжуд бўлганда, нотариус мурожаат қилувчига унинг мурожаати келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай тегишли камчиликларни бартараф этиш юзасидан мазкур Низомнинг 2-1-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Нотариус электрон рўйхатнинг ўз вақтида ва тўғри юритилишини таъминлаши лозим.

15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.





Низомга

2-ИЛОВА


ХАБАРНОМА

Ҳурматли


(мурожаат қилувчи жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг Ф.И.О.)

Сизнинг мурожаатингиз Нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, Мурожаатларни навбатма-навбат қайд этиш электрон рўйхатида ____-тартиб рақами билан қайд қилинди.

Сизга 20___ йил "____" __________________ куни соат ___:___ да нотариус

                  

қабулида бўлишингиз лозимлиги маълум қилинади.

(нотариуснинг Ф.И.О.)


(нотариал идоранинг номи)



Нотариус



(имзо)


(Ф.И.О.)

        

20___ йил "____" ____________         М.Ў.






Низомга

2-1-ИЛОВА


ХАБАРНОМА


Ҳурматли


(мурожаат қилувчи жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг Ф.И.О.)

Сизнинг мурожаатингиз Нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, Мурожаатларни навбатма-навбат қайд этиш электрон рўйхатида ____-тартиб рақами билан қайд қилинган.

Нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-4-бандига асосан

         

ни бартараф этиб, ушбу камчиликлар

(аниқланган камчиликлар)


бартараф этилганидан сўнг такроран мурожаат қилишингиз мумкинлиги маълум қилинади.

(нотариал идоранинг номи)



Нотариус



(имзо)


(Ф.И.О.)

       

20___ йил "____" ____________         М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 декабрь, 52 (I)-сон, 648-модда
































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск