ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Давлат ёнғин назорати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.10.2013 й. 272-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 4 октябрдаги

272-сон қарорига

1-ИЛОВА


Давлат ёнғин назорати тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат ёнғин назорати органлари ва мансабдор шахсларининг рўйхатини, уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.


2. Давлат ёнғин назорати давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга оширилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ёнғин назорати бўйича давлат инспектори - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахси;

ёнғинлар профилактикаси - ёнғинлар келиб чиқиш эҳтимолини истисно этишга ва уларнинг оқибатларини камайтиришга қаратилган огоҳлантириш чора-тадбирлари мажмуи;

ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш - давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларини бажаришлари юзасидан давлат ёнғин назорати органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошириладиган назорат шакли ва аниқланган қоида бузишларни бартараф этиш ва (ёки) уларнинг олдини олиш чораларини кўриш;

ёзма кўрсатма - ёнғин назорати бўйича давлат инспекторининг ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишини бартараф этиш, шу жумладан, қурилаётган корхоналар ва объектларнинг, шунингдек товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)да ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларнинг белгиланган муддатларда тегишли мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма фармойиши;


объект - юридик ёки жисмоний шахснинг мулкий комплекси (ёки унинг бир қисми), шу жумладан, улар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари белгиланган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, технологик қурилмалар, асбоб-ускуна, агрегатлар, буюмлар ва бошқа мол-мулк;


тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган объектнинг ёнғин-профилактик кўриги - кейинчалик тадбиркорлик субъектига ёнғин келиб чиқиши кучайишининг (тарқалишининг) олдини олишга қаратилган ёзма тавсиялар бериш учун объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбир.

5. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти давлат ёнғин назорати органларининг фаолиятига методик раҳбарлик қилишни, уни мувофиқлаштириш ва назорат қилишни таъминлайди.

Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

6. Давлат ёнғин назорати органлари ва уларнинг мансабдор шахслари назорат бўйича функцияларни амалга оширишда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар мавжуд бўлган қонунларга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда норматив ҳужжатларга, шунингдек ушбу Низомга амал қиладилар.


7. Давлат ёнғин назорати органлари белгиланган намунадаги ўз номи ёзилган муҳрлар, штамплар ва бланкаларга эга бўладилар.



II. ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ ТИЗИМИ


8. Қуйидагилар давлат ёнғин назорати органлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) таркибига кирувчи Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактика бошқармаси ва Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармаси;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (кейинги ўринларда - Фавқулодда вазиятлар бошқармалари);

Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармасига бевосита бўйсунувчи ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш марказлари (бўлим, бўлинмалари), "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси;

туманлар (шаҳарлар) Фавқулодда вазиятлар бўлимлари;

Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига бевосита бўйсунувчи ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари).


III. ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ

МАНСАБДОР ШАХСЛАРИ


11. Қуйидагилар Давлат ёнғин назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори - Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг ёнғин хавфсизлиги соҳасида профилактика ва назорат фаолиятини мувофиқлаштирувчи ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосари - Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғининг ёнғин хавфсизлиги соҳасида профилактика йўналишидаги ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари - Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактика бошқармаси ҳамда Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармасининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколати берилган ҳарбий хизматчилари;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари - тегишли равишда Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш марказлари бошлиқлари ва уларнинг профилактика бўйича ўринбосарлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторларининг катта ёрдамчилари - Ёнғинлар профилактикаси бўлими, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактикаси бўлими ҳамда Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлимининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколати берилган ҳарбий хизматчилари;

туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари - тегишли равишда туманлар (шаҳарлар) Фавқулодда вазиятлар бўлимлари, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари, "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг бошлиқлари ва уларнинг профилактика бўйича ўринбосарлари;

туманлар (шаҳарлар)нинг ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари - туманлар (шаҳарлар)нинг фавқулодда вазиятлар бўлимларининг катта инспекторлари, инспекторлари, кичик инспекторлари ҳамда "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг кичик инспектори;

ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари - Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш марказлари (бўлим, бўлинмалари), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)нинг катта инспекторлари, инспекторлари, кичик инспекторлари, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги касбий ёнғин хавфсизлиги бўлимлар (бўлинмалар) бошлиқлари ва уларнинг ёнғин назорати ва профилактикаси бўйича ўринбосарлари.


IV. ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


12. Қуйидагилар давлат ёнғин назорати органларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат ёнғин назоратини амалга ошириш;

ёнғинлар профилактикасини ўтказиш;

қонунчиликда белгиланган тартибда ёнғинлар ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишига оид ишлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш;

қонунчиликда белгиланган тартибда ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек, ёнғинларга доир ахборотларни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш ишларини олиб бориш;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар билан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш;

барча турдаги ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг ёнғинларни ўчиришга шайлиги ҳолати ва ёнғинлар профилактикаси ўтказилишига доир ишларнинг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) комиссиялари, шунингдек, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектларни қабул қилиб олиш комиссиялари таркибида қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этиш;

ёнғин автоматикаси тизимларини (автоматик ёнғин сигнализацияси, ёнғиндан хабардор ва эвакуация қилиш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналари) монтаж қилиш, шунингдек, қурилиш конструкция ва материалларини оловбардошлик даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар сифатини текшириш ва қабул қилиш;

ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

ташкилотларнинг ходимларига, суғурталанган шахсларга, мактабгача таълим муассасаларида болаларга ва бошқа таълим муассасаларида таълим олаётган шахсларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш сифати ва ташкил этилишини назорат қилиш;

ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш сифатини назорат қилиш;

фуқаролар ва ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш;

лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик асосида фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштириш учун ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш (ёнғин аудити) хизматини бажариш;

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳоловчи ёнғин аудиторлик ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий қўллаб - қувватлаш.


V. ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ ОРГАНЛАРИ

МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


13. Туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатлари доирасида ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши бўйича назоратни амалга ошириш, ёнғин назорати бўйича юқори давлат инспекторлари томонидан назорат амалга ошириладиган ташкилотлар ва мансабдор шахслар бундан мустасно;

ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг бузилишига йўл қўймаслик мақсадида ташкилотлар ва бошқа объектларнинг ҳудудларида, биноларида, иншоотларида, хоналарида қонунчиликда белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш;

ташкилотлардан ёнғин хавфсизлиги ҳолатини тавсифловчи ҳужжатларни, ёнғинлар тўғрисидаги маълумотларни, ёнғин чиқиш хавфи бўлган материаллар ва маҳсулотлар ҳақидаги техник ҳужжатларни (агарда улар текширувга алоқадор бўлса) сўраб олиш;

ёнғин келиб чиқишига, тарқалишига олиб келувчи ёки уни бартараф этишни қийинлаштирувчи ва (ёки) одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши аниқланган ҳолларда, агар улар бино (иншоот)нинг ёки умуман ишлаб чиқаришнинг ишини тўхтатишга олиб келмаса, ишлаб чиқариш участкаларининг ишини, алоҳида хоналардан, асбоб-ускуналардан ва бошқа агрегатлардан фойдаланишни, айрим ёнғин хавфига қарши ишларни олиб боришни белгиланган тартибда қисман ёки бутунлай тўхтатиб қўйиш. Назарда тутилган чора-тадбир фақат ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши бўйича ўтказиладиган текширишларда қўлланилади;

баённомалар тузиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганлиги учун қонунга мувофиқ маъмурий чоралар қўллаш;

тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларни, шу жумладан объектлар, иншоотларни қуриш, мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, техник жиҳозлаш даврида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини ўрганиш мақсадида профилактика тадбирини ўтказиш, шунингдек уларга ёнғинлар келиб чиқиши ва кучайиши (тарқалиши)нинг олдини олишга қаратилган тавсиялар бериш;

хусусий мулк эгалари (улар йўқлигида - вояга етган оила аъзолари) ёки ёлловчилар (ижарачилар)нинг розилиги билан уларга тегишли бўлган яшаш хоналарини ёки бошқа хўжалик қурилмаларининг ёнғинга қарши ҳолатини текшириш ва кўрикдан ўтказиш;

исталган вақтда маъмурият вакиллари ёки объектларнинг масъул шахслари билан биргаликда тунги вақтда одамлар оммавий бўладиган объектларда навбатчи ходимлар ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилишга тайёргарликлари, эвакуация йўлларининг ҳолатини ҳамда ёнғин сигнализацияси ва одамларни ёнғиндан хабардор ва эвакуация қилишни бошқариш тизимларнинг созлигини аниқлаш бўйича ёнғин-профилактика кўриклари ўтказиш;

ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши бўйича ўтказилган ёнғин-профилактика кўриклари ёки текширишлар натижалари бўйича ташкилотлар раҳбарларига ва фуқароларга ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилишини бартараф этишга қаратилган тавсиявий характерга эга бўлган маълумотномаларни ёки бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмаларни мос равишда бериш.

14. Туманлар (шаҳарлар)нинг, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

ёнғин хавфсизлиги талабларига мос келмайдиган товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришдан олиб ташланиши, ишлаб чиқаришдан тўхтатилиши ва сотилиши тўхтатилиши бўйича ташкилотлар раҳбарларига ва фуқароларга товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган, бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;

тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига муайян ҳудудларда ёнғинга қарши алоҳида режим ўрнатиш ҳақида таклифлар киритиш;

қонунчиликка мувофиқ ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларининг бажарилиши ҳақида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига доимий равишда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузувчи ёки давлат ёнғин назорати органларининг ёзма кўрсатмасини бажармаётган шахсларни қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида тақдимномалар киритиш, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш;

ёнғин назорати бўйича қуйи давлат инспекторлари томонидан ноқонуний ва (ёки) асосланмаган ҳолда чиқарилган қарорларни бекор қилиш (ўзгартириш);

бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини, технологик жараённинг ёнғин-портлаш хавфини, фойдаланилаётган ва ишлаб чиқарилаётган саноат асбоб-ускуналари, буюмлар, моддалар ва материалларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини, шунингдек ишчи ва атроф-муҳитнинг ҳолатини баҳолаш, ёнғинларнинг сабабларини аниқлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда экспертизалар ўтказишни тайинлаш.

15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари ушбу Низомнинг 13 ва 14-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри даражасида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш устидан қонунчиликда белгиланган тартибда назорат қилиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.

16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари ушбу Низомнинг 13 - 15-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда қонунчиликда белгиланган тартибда ёнғин келиб чиқишига ва (ёки) одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи бинолар, иншоотлар, алоҳида ишлаб чиқаришларни тўлиқ ёки қисман фойдаланишни тўхтатиб қўйиш, ёнғин чиқиши хавфи бўлган моддалар, материаллар ва буюмлар тайёрлаш ва ишлаб чиқаришни тақиқлаш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.

17. Ўзбекистон Республикасининг ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари ушбу Низомнинг 13 - 16-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эгадирлар:

республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш устидан қонунчиликда белгиланган тартибда назорат қилиш;

амалдаги ёнғин хавфсизлиги талабларидан асосли равишда четга чиқилган ёки бундай талаблар мавжуд бўлмаган тақдирда бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва уларни техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир шаҳарсозлик ҳужжатларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишига тааллуқли қисмини кўриб чиқиш.


18. Ўзбекистон Республикасининг ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари ушбу Низомнинг 13 - 17-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эгадирлар:

аҳоли пунктлари, ҳудудлар, бинолар, иншоотлар учун ёнғин хавфсизлигининг умумий талабларини белгилаш;

ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги, шу жумладан ёнғин-техник маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни мустақил равишда ёки республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ишлаб чиқишни ташкил этиш;

ёнғин хавфсизлиги талабларидан асосли равишда четга чиқилган ёки бундай талаблар мавжуд бўлмаган тақдирда бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, мукаммал таъмирлаш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш, шунингдек, техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир лойиҳа ҳужжатларини ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишига тааллуқли қисмини кўриб чиқиш ва келишиш;

ўрнатилган тартибда лойиҳа ҳужжатларини амалдаги шаҳарсозлик норма ва қоидаларидаги ёнғинга қарши талабларга мувофиқлиги бўйича кўриб чиқиш ва бу борада маслаҳат ҳамда тавсиялар бериш;

объектларни қуриш ва реконструкция қилишда амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида назарда тутилган ёнғин хавфсизлиги талабларининг лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилиши устидан танлов асосида назоратни амалга ошириш;

ривожланган давлатлар амалиётидан келиб чиққан ҳолда, жамоат ва маъмурий биноларни лойиҳалаштириш ва қуриш учун ишлаб чиқилган махсус техник шартларни кўриб чиқиш;

ёнғин хавфсизлиги талаблари мавжуд бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни келишиш.

19. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириш қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.

Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ўз фаолиятини шартнома асосида амалга оширувчи давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан текширишлар ушбу объектларнинг маъмурияти билан тузилган шартномалар талабларига мувофиқ ўтказилади.

20. Бинодан, иншоотдан, алоҳида ишлаб чиқаришдан, ишлаб чиқариш участкасидан, алоҳида хонадан, асбоб-ускуналардан, агрегатлардан фойдаланишни тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор объект раҳбарига тақдим этилади ҳамда у бундай қарор қабул қилиниши учун асос бўлган бузилишлар тўлиқ бартараф этилгунгача амалда бўлади.

21. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг фаолияти тўхтатиб турилишига ёки тўхтатилишига сабаб бўладиган ушбу Низомнинг 13, 14 ва 16-бандларида назарда тутилган чоралар суд тартибида қўлланилади, фавқулодда вазиятларнинг ва аҳоли ҳаёти ҳамда саломатлигига бошқача тарзда муқаррар хавф пайдо бўлишининг олдини олиш муносабати билан фаолиятни ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно.


22. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш мақсадида материаллар ушбу Низомнинг 13, 14, 16 ва 20-бандларида назарда тутилган тегишли чоралар (фаолиятни тўхтатиб туришга тегишли) қўлланилгандан кейин давлат ёнғин назорати органлари томонидан судга берилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган чоралар фақат қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилган текшириш натижалари бўйича қўлланилади.

23. Тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан белгиланади.

24. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли объектларда давлат ёнғин назорати органлари томонидан қуйидаги тартибда текширувлар ўтказилади:

батафсил (дастлабки) текширув ва назорат текширув - бир йилда кўпи билан бир мартадан;

тезкор текширув - жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбаалардан олинган маълумотлар асосида.

Назорат объектларида ўтказиладиган батафсил текширувларнинг даврийлиги ушбу объектларнинг ёнғин чиқиш хавфи бўлган гуруҳига кўра белгиланади. Объектларнинг ёнғин чиқиш хавфи бўлган гуруҳи фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланади.

Уй-жой сектори объектлари ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиши сабаблари таҳлилидан келиб чиқиб текширилади.

25. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари қуйидагиларга мажбурдирлар:

ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қонунчиликка мувофиқ берилган ваколатларни ўз вақтида ва тўлиқ бажаришга;

ёнғинга қарши тарғибот ўтказиш, ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллашни ўргатиш ва умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналарини ташкил этишга кўмаклашиш;

ёнғинга қарши тарғибот аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда жамиятни оммавий ахборот воситалари, махсус адабиётлар ва реклама маҳсулотларини нашр этиш ҳамда тарқатиш, муайян мавзуга бағишланган кўргазмалар, кўриклар, конференциялар ўтказиш ва аҳолини хабардор қилишнинг қонунчиликда тақиқланмаган бошқа шаклларидан фойдаланиш орқали ёнғин хавфсизлиги муаммолари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўллари ҳақида хабардор қилиш;

ташкилотларда ва аҳоли пунктларида ёнғин-техник комиссиялари, кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати, идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати ва идоравий ёнғин назоратини ташкил этилишига кўмаклашиш;

қонунчиликка, фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш;

ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш тадбирларини ўтказиш мақсадида фақат хизмат вазифаларини бажариш вақтида хизмат гувоҳномасини ҳамда давлат ёнғин назорати томонидан текширув ва ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш учун тасдиқланган буйруқ ва бошқа ҳужжатларни кўрсатган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда ташкилотлар (ҳудудлари ва хоналари) объектларига бориш;

назорат тадбирларини ўтказиш вақтида ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар вакилларининг қатнашишига тўсқинлик қилмаслик, текширувларга дахлдор бўлган саволлар бўйича тушунтиришлар бериш;

назорат бўйича тадбирлар ўтказиш вақтида иштирок этаётган ташкилотлар раҳбарларига ва якка тартибдаги тадбиркорлар ёхуд уларнинг вакилларига текшириш натижалари бўйича материаллар нусхаларини ва зарур маълумотларни тақдим этиш;

ташкилотлар раҳбарларини ва якка тартибдаги тадбиркорлар ёхуд уларнинг вакилларини назорат тадбирлари натижалари билан таништириш;

аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари бўйича қўлланиладиган чораларни белгилашда кўрсатилган чораларнинг қоидабузарликнинг оғирлигига мувофиқлилигини, уларнинг одамлар ҳаёти ва соғлиғига, мол-мулкига ва атроф муҳитга хавф солишини инобатга олиш, шунингдек фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини асоссиз чеклашга йўл қўймаслик;

норози бўлиб шикоят аризалари берилганда ўз хатти-ҳаракатларининг қонунийлигини қонунчиликда белгиланган тартибда исботлаш;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларини ёнғин хавфи пайдо бўлишига олиб келадиган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш бўйича ўз вақтида чора-тадбирлар кўриш мақсадида ўзига қарашли объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати тўғрисида хабардор қилиш;

ёнғинлар профилактикасини ва давлат ёнғин назорати ишини такомиллаштириш;

объектлар ва аҳоли пунктлари ёнғин хавфсизлигининг аҳволи, юз берган ёнғинлар, назорат фаолиятининг натижалари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш.

26. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

27. Давлат ёнғин назорати органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан Ўзбекистон Республикаси қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ёнғин назоратининг юқори органига ёхуд судга шикоят қилиш мумкин.


VI. АЛОҲИДА ОБЪЕКТЛАРДА ВА ҲУДУДЛАРДА

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ

ҚИЛИНИШИ ЮЗАСИДАН ДАВЛАТ ЁНҒИН

НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


28. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги объектларида, ўрмон хўжалиги ҳудудларида, кон қазилмалари ва шахта иншоотларида, портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва утилизация қилинаётганда, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда, ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортидан фойдаланилаётганда давлат ёнғин назоратини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда тегишли республика ва ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари органлари ўртасидаги келишувлар билан белгиланади.

29. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ва бошқа чет эл ваколатхоналари эгаллаб турган объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан давлат ёнғин назорати ушбу муассасалар расмий вакилининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали қилган ёзма мурожаати асосида давлат ёнғин назорати органлари томонидан амалга оширилади.


30. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналарида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан давлат ёнғин назорати Ўзбекистон Республикасининг қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

31. Қурилиш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва мукаммал таъмирлаш объектларида ёнғинга қарши лойиҳа тадбирлари бажарилишини назорат қилиш шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 октябрь, 41-сон, 547-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 10-сон, 70-модда


































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск