Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.1992 й. 375-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.1992 й.

N 375



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎFРИСИДА


"Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 10 августдаги Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тизими ходимларининг умумий сони 2024 нафардан иборат қилиб белгилансин, улардан 602 нафари қўшимча равишда ажратилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Қўмита марказий аппарати ходимларининг сони 135 нафардан иборат қилиб белгилансин (биноларни қўриқловчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).

Қўмитага Раиснинг Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган уч нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига ҳамда шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 9 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва аппарати ходимлари сони, божхона постлари ва автоматлаштирилган иш ўринлари 2, 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқлари Давлат божхона қўмитаси Раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадилар.


4. Республика ички ишлар идоралари ходимлари учун белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлар (лавозим маошлари, шахсий махсус унвонлар учун устамалар, бошқа тўловлар ҳам шу жумлага киради) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тизими ходимларига жорий этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини 1992 йилда ва кейинги йилларда таъминлаш учун республика бюджетидан зарур маблағлар ажратсин.


5. Божхона хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш ва ижтимоий дастурларни бажариш мақсадда асосли ва қонуний равишда мусодара қилинган товар-моддий бойликлар тўла сотилиб, бюджетга тегишли тўловлар ўтказилган тақдирда шулардан тушган маблағнинг 20 фоизи, шунингдек, савдога дахлдор бўлмаган муомалада бож йиғимлари, пошлиналар тарзида олинадиган режадан ташқари даромадлар ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда 10 кун муддат ичида ушбу жамғармани ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддат ичида республикада божхона ишлари бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрласин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 20 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси органларининг оддий ва бошлиқлар таркибига махсус ва шахсий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати билан биргаликда бир ой муддат ичида божхона иши тизимида хавфсизлик масалаларини таъминлаш бўйича махсус тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:

Андижон, Наманган, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудлар бўйича бошқармаларини жойлаштириш учун бинолар;

Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси - тегишли номенклатура бўйича - моддий-техника ресурслари, асбоб-ускуналар, анжомлар;

Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари давлат қўмитаси - ёнилғи-мойлаш материаллари;

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги ва Автомобиль йўллари вазирлиги - божхона постлари учун тўсувчи мосламалар;

Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги - локал компьютер тармоқлари барпо этишни ҳисобга олган ҳолда телефон, телефакс, телетайп, радиоэлектрон ва проводли, шу жумладан, "Искра" алоқа каналлари ажратишни таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси қуриш, қайта қуриш ва зарур инфраструктура яратиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига 1993-1995 йилларга сармоя лимитларини назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги 1992-1995 йилларда "Термиз - Дарё порти" ва "Айритом" божхона назорат-ўтказиш пунктларини қайта қуришни ҳамда чегара зонасидан ташқарида жойлашган ёрдамчи иншоотларни қуришни таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси 1993 йилда махсус кийим-бош жорий қилишга ўтсин, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги эса бунинг учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги 1992 йил охиригача Тошкент олий милиция мактаби негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этсинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси шахсий таркибига (уларнинг оила аъзоларига) тиббий хизмат кўрсатишнинг ва моддий-техника таъминотининг мавжуд тартибини сақлаб қолсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида товар-моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи давлат инспекциясини тузиш тўғрисида" 1991 йил 26 сентябрдаги 245-сон қарорига 1-илова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада божхона хизматини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари ҳақида" 1991 йил 26 октябрдаги 272-сон қарорига 1, 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил январь ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 12 августдаги

375-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитаси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Раис

Ташкилий-кадрлар ишлари ва назорат бошқармаси

Ишлар бошқармаси

Раис ҳузуридаги инспекция

Раис ёрдамчиси


Раиснинг биринчи ўринбосари

Контрабандага, божхона қоидалари бузилишига қарши кураш бошқармаси

Маъмурий амалиёт ва декларация қилиш бошқармаси

Тез ҳаракат қилиш бўлими

Дастлабки тергов бўлими


Раис ўринбосари

Иқтисодий бошқарма

Алоқа, бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимлари, назоратнинг техник воситалари ва криминалистика техникаси бошқармаси

Моддий-техника таъминоти, транспорт, капитал қурилиш ва божхона объектларидан фойдаланиш бошқармаси


Раис ўринбосари

Божхона ҳуқуқи бўлими

Божхона сиёсати ва ташқи алоқалар бўлими

Ўқув-методик марказ

Навбатчи қисм

Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқа шуъбаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 12 августдаги

375-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика Давлат божхона қўмитаси

вилоят бўйича бошқармасининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


БОШҚАРМА БОШЛИҒИ

КОТИБИЯТ

БОШҚАРМА

БОШЛИҒИ

ЎРИНБОСАРИ

БОШҚАРМА

БОШЛИҒИ

ЎРИНБОСАРИ


Контрабандага ва

божхона қоидалари 

бузилишига қарши

кураш бўлими


Моддий-техника

таъминоти ва

транспорт

бўлинмаси


Тез ҳаракат

қилиш бўлими


Алоқа назоратининг

техник воситалари ва

автоматлаштирилган

бошқарув тизими

бўлинмаси


Маъмурий амалиёт ва

декларация қилиш

бўлинмаси


Навбатчи қисм


Божхона постлари


Божхона постлари


Автоматлаштирилган

иш ўринлари


Автоматлаштирилган

иш ўринлари


Ташкилий - кадрлар

ва назорат бўлими





Бухгалтерия ҳисоби

бўлинмаси





Дастлабки тергов

бўлинмаси





Бошқарма бошлиғи

ҳузуридаги инспекция


Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 12 августдаги

375-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

ҳудудий бошқармалари ходимларининг

СОНИ

I. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри


1. Ҳудудлар - тоифадан ташқари:


Тошкент шаҳри, Сурхондарё ва Тошкент, вилоятлари


40 нафар

2. I тоифа вилоятлар:



Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари


35 нафар

3. II тоифа ҳудудлар:



Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари


30 нафар

4. III тоифа ҳудудлар:



Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари


25 нафар

Юқорида қайд қилинган ҳудудий органлар бўйича ходимларнинг умумий сони


- 450 нафар

II. Божхона постлари ва автоматлаштирилган иш ўринлари



Республика бўйича жами:



божхона постлари


- 181

автоматлаштирилган иш ўринлари


- 40

Ходимлар сони:



божхона постларида


- 4 нафардан 25 нафаргача


автоматлаштирилган иш ўринларида


-2 нафардан

Божхона постлари ва автоматлаштирилган иш ўринлари ходимларининг умумий чегаравий сони


- 1359 нафар

Время: 0.0327
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск