Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Халқ таълими вазирининг 25.08.2014 й. 253-сон "Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.09.2014 й. 1753-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.09.2014 й.

N 1753-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

25.08.2014 й.

N 253


БУЙРУҒИ



Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни

қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг фаолият

кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 52-сонли "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2007 йил 28 ноябрдаги 297-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1753, 2007 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 544-модда) билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                 У. Иноятов






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни

қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг фаолият

кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мактабгача таълим муассасасига болалар 2 ёшдан бошлаб 6-7 ёшгача бўлган болаларни қабул қилиш туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарори билан ташкил этиладиган халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ҳузуридаги давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссияси (бундан буён матнда қабул комиссияси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.".


2. 2-бандда:

а) биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "туман (шаҳар) халқ таълими бўлими" деган сўзлар "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) учинчи хатбошидаги "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг" деган сўзлар "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 3-бандда:

а) биринчи хатбошидаги "халқ таълими бўлимлари" деган сўзлар "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) иккинчи хатбошидаги "халқ таълими бўлимларининг" деган сўзлар "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 8-банднинг "б" кичик бандидаги "фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларидан" деган сўзлар "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 9-банддаги "10 кунлик муддат" деган сўзлар "7 кунлик муддат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) танлаган мактабгача таълим муассасасида бўш ўрин (жой) бўлмаган ҳолларда уларнинг ҳужжатлари қабул комиссиясининг қарорига асосан йўлланма олиш учун навбатга қўйилади ёки ота-оналарнинг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) хоҳишига кўра тегишли ҳудуддаги бўш ўрин (жой) мавжуд бўлган ҳамда улар танлаган мактабгача таълим муассасасига яқин масофада жойлашган бошқа мактабгача таълим муассасасига йўлланма берилади.".


7. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Қабул комиссияси котиби қуйидаги ҳужжатларни юритади:

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги қабул комиссиясининг қарорига асосан бериладиган йўлланмаларни қайд қилиш дафтари;

мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги қабул комиссиясининг қарорига асосан йўлланма олиш учун навбатга қўйилганларни қайд қилиш дафтари.

Дафтарлар рақамланган, тикилган ва тегишли халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудири томонидан имзоланган ҳамда муҳрланган бўлиши шарт ва уларнинг юритилиши тегишли йилнинг 2 сентябрь кунидан бошланиб, 31 август кунида тугатилади ҳамда ушбу ҳужжатлар 3 йил мобайнида сақланади.".


8. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ҳар йили июнь - август ойларида янги ўқув йили ҳисобига мактабгача таълим муассасаларига жадвал асосида оммавий равишда йўлланма берилади. Мактабгача таълим муассасалари болаларни йўлланмаларга асосан бўшаган ўринлар (жойлар) ҳисобига қабул қилади.".


9. 15-банднинг биринчи хатбошисидаги "туман (шаҳар) ҳалқ таълими бўлими" деган сўзлар "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 1, 2 ва 3-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



"Мактабгача таълим муассасаларига

болаларни қабул қилиш бўйича қабул

комиссиясининг фаолиятини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



(Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвири)


___-сонли ЙЎЛЛАНМА

________________________ халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими


___-сонли мактабгача

таълим муассасаси мудири

_____________



    

      

20___ йил "___" __________



     

Боланинг Ф.И.О.:


Туғилган йили ва санаси:


Отаси:


Онаси:


Ота-онасининг иш жойи:


Яшаш манзили:


Асос:


Халқ таълими муассасалари

фаолиятини методик таъминлаш ва

ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими

мудири, қабул комиссияси раиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Мактабгача таълим

бўлими услубчиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари:




    

(имзо)


(Ф.И.О.)

    

   

  



    

(имзо)


(Ф.И.О.)

    

     

   



      

(имзо)


(Ф.И.О.)".

          





Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



"Мактабгача таълим муассасаларига

болаларни қабул қилиш бўйича қабул

комиссиясининг фаолиятини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Қабул комиссиясининг қарорига асосан

бериладиган йўлланмаларни қайд қилиш

ДАФТАРИ

Т/р

Боланинг

Ф.И.О.


Боланинг

туғилган

йили ва

санаси


Боланинг

яшаш

манзили


Мактабгача

таълим

муассасаси

рақами


Йўлланма

рақами


Асос


Ота-онанинг

(уларнинг

ўрнини босувчи

шахсларнинг)

имзоси


1.







2.








3.








Шулардан:

____________ та навбатда турганларга;

____________ та ҳомийлик ёрдами кўрсатганларга;

____________ та I ва II гуруҳ ногиронларига;

____________ та кўп болали оилаларнинг болаларига;

____________ та ҳарбий хизматчиларнинг болаларига;

____________ та талабаларнинг болаларига;

____________ та педагогларнинг болаларига;

____________ та 6-7 ёшгача бўлган болаларга;

____________ та бошқаларга;


Жами: ____________та.".






Ўзгартиришларга

3-ИЛОВА



"Мактабгача таълим муассасаларига

болаларни қабул қилиш бўйича қабул

комиссиясининг фаолиятини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Қабул комиссиясининг қарорига асосан йўлланма

олиш учун навбатга қўйилганларни қайд қилиш

ДАФТАРИ

Т/р

Навбатга

қўйилган

кун


Навбат

рақами


Боланинг Ф.И.О.

Боланинг

туғилган йили

ва санаси


Йўлланма берилган

мактабгача таълим

муассасаси рақами


Йўлланма

берилган

йил ва сана


1.






2.







3.







Жами: ____________та.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 8 сентябрь, 36-сон, 457-модда




















Время: 0.0335
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск