Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Тиббий-психологик-педагогик комиссиялар тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 17.07.2010 й. 2121-сон билан рўйхатга олинган 09.07.2010 й. Халқ таълими вазирлиги 30-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 18-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 17 июлда 2121-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2010 йил 9 июлдаги

30, 18-сонли қарорига

ИЛОВА


Тиббий-психологик-педагогик

комиссиялар тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 1-модда) ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 117-сон "Давлат махсус мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 194-модда) мувофиқ Тиббий-психологик-педагогик комиссияларнинг (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Комиссия Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузурида тузилади. Комиссия ўз ишини жамоатчилик асосида юритади.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Комиссия ўз фаолиятини қарорлар қабул қилишда холислик, очиқлик, ошкоралик ва коллегиаллик тамойилларига асосланган ҳолда олиб боради.


4. Давлат махсус мактабгача таълим муассасасига (кейинги ўринларда муассаса деб юритилади) 2 - 7 ёшдаги болаларнинг қуйидаги тоифалари қабул қилинади:

нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар (алалия, болалар афазияси, ринолалия, дизартрия, дудуқланиш, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);

эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болалар (I - IV гуруҳ карлик, ёмон эшитувчилар, орттирилган карлик);

кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар (кўзи ожизлар, амблиопия ва ғилайлик, заиф кўрадиганлар);

таянч-ҳаракатланиш аъзосида нуқсонлар бўлган болалар (бош мия, бўйин, кўкрак қафаси, умуртқа, бўғимлар ва оёқлар операцияларининг барча турларидан кейинги ҳолат, барча туғма рахит, жароҳат, куйиш ва бўйин, кўкрак қафаси, умуртқа ва оёқларнинг идиапатик бузилиши; кифозлар, лордозлар, кифосколиоз, қоматнинг бузилиши, кўкрак қафаси, умуртқа ва оёқлар деформацияси, ясси оёқ панжаси, оёқ панжалари фалажи; таянч-ҳаракатланиш аъзоси ривожланиши аномалияси, бўғимлар деформацияси, артрозоартритлар, бўғинлар рекурвацияси, жисмоний ривожланишида орқада қолиш; остехондропатия, хондродистрофия; полиомиелит ва менингоэнцефалитга чалингандан кейин болалар церебрал фалажида таянч-ҳаракатланиш аъзоларининг барча патологиялари, гемиопорезлар, плегиялар, монопорезлар, Эрб-Дюшен фалажи, полирадикулоневритлар);

психик ривожланишда орқада қолаётган болалар (ақлий орқада қолиш, жиддий ақлий орқада қолиш, психик ривожланишнинг кечикиши);

нуқсонлари мураккаб бўлган болалар (ривожланишида 2 ва ундан ортиқ нуқсонга эга бўлган болалар).



II. КОМИССИЯНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


5. Комиссиянинг мақсади 2 ёшдан 7 ёшгача жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларни аниқлаш ва уларни тегишли типлар бўйича муассасага жойлаштиришдан иборат.


6. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларни уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) иштирокида кўрикдан ўтказиш;

жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни кўрикдан ўтказишда улар билан бевосита мулоқат қилиш ва улардаги нуқсонларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш;

боланинг жисмоний ёки ақлий ривожланишидаги нуқсонлари ҳақида яшаш жойидаги шифохона шифокорлари томонидан қўйилган ташхиснинг ишончлилигини ўрганиш;

боланинг жисмоний ёки ақлий ривожланишидаги нуқсонига қўйилган ташхис тасдиғини топса, уларни тегишли типлар бўйича муассасаларга юбориш;

жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни муассасада қанча бўлиш муддатини белгилаш;

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан ҳамкорликда жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш.



III. КОМИССИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА

УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими ва соғлиқни сақлаш вазирликлари, вилоятлар халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бош бошқармаларининг қўшма буйруқларига асосан ташкил этилади.


8. Комиссия таркиби - раис, раис ўринбосари, аъзолари ва котибдан иборат таркибда шакллантирилади.


9. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири - комиссия раиси, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича бошлиқ ўринбосари - комиссия раисининг ўринбосари ҳисобланади.


10. Комиссия раиси:

комиссия ишини ташкиллаштиради;

иш жадвали ва режасини тасдиқлайди;

комиссия йиғилиши бўладиган сана, вақт ва жойини белгилайди;

комиссия йиғилишларида раислик қилади;

комиссияга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши бўйича комиссия аъзолари фаолиятини мувофиқлаштиради;

комиссия фаолиятида раҳбарликни амалга оширади.


11. Комиссия раиси бўлмаган ҳолларда (меҳнат таътили, касаллик туфайли ва бошқа сабаблар) унинг вазифаларини комиссия раисининг ўринбосари бажаради.


12. Комиссия таркибига олий махсус психологик-педагогик маълумотга ҳамда 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган психоневролог, педиатр, дефектолог (логопед, сурдопедагог, тифлопедагог, олигофренопедагог), психолог, ортопед, окулист шифокорлар киритилади.


13. Комиссиянинг таркиби, қоидага кўра, тоқ сондаги камида 7 нафар аъзодан иборат бўлади.


14. Комиссияда иш юритишни ташкил этиш котиб томонидан амалга оширилади. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг мактабгача таълим бўйича мутахассиси комиссия котиби ҳисобланади.


15. Комиссия котиби иш юритиш учун масъул ҳисобланади, ўтказилиши режалаштирилаётган комиссия йиғилишини ташкиллаштиради ва йиғилиш тўғрисида барча аъзоларни хабардор қилади.


16. Комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда, комиссия йиғилиши қарор қабул қилиш учун ваколатли ҳисобланади. Комиссия йиғилиши раис томонидан тасдиқланган режага асосан, бир ойда камида бир марта ўтказилади.


17. Комиссия аъзолари комиссия ишида иштирок этади. Комиссия томонидан қарор қабул қилишда овоз беради. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади, уларнинг овозлари тенг бўлган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


18. Комиссия йиғилиши натижасида қарор қабул қилади ва у баённома шаклида расмийлаштирилади. Баённома комиссия раиси, раис ўринбосари, аъзолари ва котиб томонидан имзоланади.



IV. КОМИССИЯ ТОМОНИДАН ҲУЖЖАТЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


19. Комиссия хулосасини олиш учун ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (икки нусхада);

боланинг отаси ёки онасининг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) паспорти нусхаси (икки нусхада);

яшаш жойидаги психоневролог, дефектолог, оториноларинголог, ортопед, окулист шифокорларнинг бола нутқидаги нуқсони, унинг эшитиш ва кўриш, таянч-ҳаракатланиш аъзосидаги нуқсонлари бўйича қўйилган ташхислари (асли ва нусхаси);

бола умумий типдаги муассасага қатнаган бўлса, унинг жисмоний ёки ақлий ривожланишига берилган, муассаса мудирининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган тавсифнома (асли ва нусхаси).

Комиссияга юборилаётган болаларга яшаш жойидаги шифокор (тор мутахассислар)лар томонидан қўйилган ташхис шифохона бош шифокори (у бўлмаган ҳолларда унинг ўринбосари)нинг имзоси ва гербли муҳр билан тасдиқланган бўлиши шарт.


20. Комиссияга тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига уни имзолаган шифокор (тор мутахассис) ва тасдиқлаган бош шифокор (унинг ўринбосари) (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) шахсан жавобгар ҳисобланади.


21. Комиссия аъзолари томонидан жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни кўрикдан ўтказишда улар билан бевосита мулоқот қилиш ва улардаги нуқсонларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш натижасида уларнинг нуқсонига қўйилган ташхис тасдиғини топса, уларни тегишли типлар бўйича муассасаларга юбориш юзасидан хулосалар берилади.


22. Комиссия қарорига асосан ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га бир ҳафта муддатда хулоса беради.


23. Хулосада болага қўйилган аниқ ташхис ва муассасада бўлиш муддати кўрсатилади.



V. БОЛАЛАРНИНГ МУАССАСАДА БЎЛИШ МУДДАТИ


24. Нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар (алалия, болалар афазияси, ринолалия, дизартрия, дудуқланиш, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш) муассасада 3 ёшдан бошлаб икки йилгача бўлишлари мумкин.


25. Комиссия боланинг муассасада бўлиш муддати тугагандан сўнг, боланинг шу муассасада қолиш муддатини узайтириши ёки умумий типдаги муассасага ўтказилишини ҳал қилади.


26. Мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган тоифадаги болалардан бошқа тоифадаги болалар муассасада муддатсиз бўлишлари мумкин.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


27. Комиссия фаолияти устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.


28. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 28-29-сон, 239-модда.


































Время: 0.0126
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск