Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.08.2008 й. 173-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 7 августдаги

173-сон қарорига

2-ИЛОВА


Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган

мактаб-интернатлари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолиятини тартибга солади.


2. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.


3. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат иқтидорли болаларни танлаб олишни ва умумий ўрта таълим давлат стандартларига мувофиқ таълим жараёнини, кейинчалик олимпия захиралари коллежларида ўқув-тренировка жараёнини давом эттириш учун иқтидорли ва истеъдодли болаларни тайёрлашни, шунингдек уларнинг футбол бўйича республика ёшлар ва ўсмирлар терма командаларида ва бошқа командаларда иштирок этишини таъминлайди.



II. ФУТБОЛ БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


4. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат муассис томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (республика муассасалари учун), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг муассислари бўлиши мумкин.


6. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, банкда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга, ўз номи ёзилган штампга, бланкаларга эга бўлади.


7. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатни аккредитация қилиш ваколатли давлат органи томонидан, аттестация асосида амалга оширилади.


8. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар жалб этилган барча ўқувчилар контингентини белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ўқувчиларнинг ўқиши ва яшаши учун зарур шарт-шароитлар яратган ҳолда ўқувчиларнинг спорт тайёргарлигини ривожлантиришга йўналтирилган таълим-тарбия жараёни комплекси билан қамраб олиш мақсадида ташкил этилади.


9. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат жисмоний жиҳатдан тайёрланган, футболга қобилияти бўлган, умумтаълим мактабининг 4-синфини тугатган (10-11 ёш) ва танлов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилардан тўлдирилади.

Танлов имтиҳонлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида ўтказилади.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси жойларга борган ҳолда футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг ўқув, моддий-техника ва спорт базасини ҳамда бошқа кўрсаткичларини ўрганадилар.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси комплекс ўрганиш натижаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисида таклиф киритадилар.


12. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш бўйича киритилган таклифларни ўрганиб чиқиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли хулоса юборади.


13. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, республика муассасалари учун эса - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан қабул қилинади.


14. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисидаги қарорлар асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларини кўрадилар.


15. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолиятини, шунингдек ўқув-тарбия ва тренировка жараёни сифатини ўрганиш ва баҳолаш Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.


16. Ўқув-тарбия ва тренировка жараёни сифати бўйича муайян натижаларга эришмаган футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тақдимномаси бўйича умумий типдаги умумтаълим муассасаларига қайта ихтисослаштирилади.



III. ФУТБОЛ БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБ-ИНТЕРНАТНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


17. Қуйидагилар футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

уйғун камол топган шахсни тарбиялаш, унда маданий-эстетик қадриятларни, фуқароликни ва энг яхши анъаналар руҳидаги ватанпарварликни шакллантириш;

болалар-ўсмирлар спортини ривожлантириш учун ишончли захирани шакллантириш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, истеъдодли ва иқтидорли болаларни спортга жалб этиш, уларнинг индивидуал хусусиятларини ривожлантириш ва спорт бўйича салоҳиятини доимий равишда ўстириб бориш, уларда соғлом турмуш тарзига интилишни ва спортга муҳаббатни уйғотиш;

истеъдодли ва иқтидорли болаларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, ўқитиш, тарбиялаш ва уларнинг индивидуал хусусиятларини ривожлантириш, футбол соҳасида спорт қобилиятини шакллантиришга ва энг тўлиқ даражада амалга оширишга кўмаклашувчи муҳит яратиш, футбол бўйича республика командалари учун муносиб спортчилар тайёрлаш;

ўзгарадиган шарт-шароитларга мослашиш қобилиятига эга бўлган мустақил ижодий шахсни ривожлантириш, уларнинг қобилиятлари ҳар томонлама намоён бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш;

ўқувчиларни тарбиялаш, маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш фаолиятини ташкил этиш, умумтаълим ва ихтисослаштирилган дастурлар мазмунининг мажбурий минимумини тақдим этиш асосида умумий маданиятни шакллантириш;

ўқувчиларни касб-ҳунарга барвақт йўналтириш, кейинчалик касб-ҳунар таълими дастурларини ўзлаштиришни онгли равишда танлаш учун асослар яратиш.


18. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўқувчиларнинг қобилиятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда умумий ва ихтисослашган шахсга йўналтирилган ўқитишнинг таълим дастурларини амалга оширади;

ўқувчиларнинг мустақил равишда ўқишга ва кўп ихтисосли маълумот олишга бўлган эҳтиёжини қондиради;

психологик-педагогик диагностикани амалга оширади ва ўқувчиларнинг изчил ривожланиши динамикасини белгилайди;

интенсив интеллектуал ривожланишни, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлиги асосида чуқурлаштирилган ўқитишни таъминлайди;

таълим жараёнига инновацион, педагогик ва замонавий ахборот-коммуникатив технологияларни жорий этади;

ўқувчиларнинг билим даражасини оширишга, спорт йўналишидаги академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига кириш учун самарали тайёрланишига ёрдам берадиган шарт-шароитлар яратади;

ўқувчиларнинг республика, халқаро мусобақаларда ва бошқа спорт мусобақаларида иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратади;

ўқувчиларни фанлар бўйича олимпиадаларда, танловларда ҳамда иқтидорни ва истеъдодни аниқлаш ва ривожлантириш бўйича бошқа тадбирларда қатнашишга тайёрлайди.



IV. ФУТБОЛ БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБ-ИНТЕРНАТДА ЎҚУВ-ТАРБИЯ ВА

ЎҚУВ-ТРЕНИРОВКА ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


19. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатда умумтаълим фанлари бўйича ўқув ва тарбия жараёни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасдиқлаган ўрта умумтаълим мактабининг ўқув режаси асосида футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат раҳбарияти томонидан ишлаб чиқиладиган ўқув режасига мувофиқ амалга оширилади.


20. Гуруҳлар бўйича ўқув-тренировка ва назарий машғулотлар, индивидуал режалар бўйича ишлар, тиббий-тикланиш тадбирлари, мусобақаларда қатнашиш, спорт-соғломлаштириш оромгоҳларида бўлиш, ўқувчиларнинг инструкторлик ва ҳакамлик амалиёти ўқув-тренировка жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади.


21. Ўқув режасига мувофиқ футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат раҳбарияти ўқув, ўқув-тренировка ва тарбиявий ишларни ташкил этиш шакл ва усулларини, машғулотларни бошлаш, таътилларни, оралиқ ва якуний аттестацияни ўтказиш муддатларини белгилайди.


22. Тарбияланувчиларнинг режа асосида спорт тайёргарлигини таъминлаш мақсадида ўқув-тренировка жараёни спорт тадбирларининг календарь режасини тузишга асос бўладиган республика оммавий спорт тадбирлари ягона календарини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


23. Ўқувчиларнинг спорт маҳоратини ошириш учун футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат томонидан ўқув йили мобайнида ўқув-тренировка йиғинлари ўтказилади.


24. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари ўқиш даврида ўқув-тренировка йиғинларига борган тақдирда уларни ўқитиш яқин атрофда жойлашган умумтаълим мактаблари базасида ташкил этилади. Бундай ўқишни ташкил этиш учун шарт-шароитлар мавжуд бўлмаганда ўқувчилар ўқитувчилардан йиғинларда бўлишнинг бутун даври учун якка тартибдаги топшириқлар оладилар, қайтиб келишгандан кейин эса дастурнинг тегишли бўлимлари бўйича синов имтиҳонлари топширадилар.


25. Ўқув-тренировка йиғинларини ўтказиш даврида ўқув-тарбия жараёнини таъминлаш мақсадида улар ўтказиладиган жойларга футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг ўқитувчилари ва ходимлари юборилиши мумкин.


26. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат таътиллар даврида ҳам ўқув-тренировка йиғинлари ташкил этади, ушбу йиғинлар йил давомидаги ўқув-тренировка жараёнида зарур бўғин ҳисобланади. Қишки таътиллар даврида йиғинларнинг давом этиш муддати 12 кунни, баҳорги таътиллар даврида - 7 кунни ва ёзги таътиллар даврида 60 кунгачани ташкил қилади.


27. Ўқувчиларнинг сифатли танланишини таъминлаш мақсадида футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ҳудудида 24 кун давом этадиган, имтиҳондан олдинги ўқув-тренировка йиғинлари ташкил қилинади. Номзодларни кўрикдан ўтказиш ва танлаб олиш учун футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат раҳбарияти тренер ва ўқитувчиларни турли мусобақаларга юборади.


28. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда синфлардаги ўқувчилар сони 25 нафардан кам ва 30 нафардан кўп бўлмаслиги керак. Синфлар сони таълим жараёнини амалга ошириш учун зарур бўлган санитария нормалари ва қоидаларига боғлиқ ҳолда белгиланади.


29. Соғлиғига кўра футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатда ўқишни давом эттира олмайдиган ўқувчилар тегишли тиббиёт муассасаларининг хулосалари асосида яшаш жойидаги умумтаълим муассасаларига ўтказилади.


30. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларини бошқа умумтаълим муассасаларига ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


31. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг битирувчиларига умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.



V. ФУТБОЛ БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБ-ИНТЕРНАТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


32. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган базавий ўқув режаси асосида ўқув режаси, йиллик календарь ўқиш жадвали ва машғулотлар жадвалини ишлаб чиқиш;

ўқитиш ва тарбиялашнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шакллари, воситалари ва усулларини танлаш;

уставда қайд этилган ўз фаолиятини амалга ошириш учун молиявий маблағлар ва моддий ресурсларнинг қўшимча манбаларини жалб этиш;

билимларни баҳолаш тизимини, ўқувчиларни оралиқ аттестациядан ўтказишнинг шакллари, тартиби ва даврийлигини мустақил равишда танлаш.


33. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат белгиланган тартибда қуйидагилар учун жавоб беради:

ўзига юкланган вазифаларни самарали бажариш;

таълим сифатини ҳамда ўқув режасига ва ўқув жараёни жадвалига мувофиқ таълим дастурларининг тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлаш;

таълим жараёнини ташкил этишнинг қўлланаётган шакллари, усуллари ва воситаларининг ўқувчиларнинг ёш бўйича психофизиологик хусусиятларига, майлларига, қобилиятларига, қизиқишларига, уларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлигини таъминлаш;

ўқувчиларнинг мослашувини ва ўзлаштиришини таъминлаш;

ўқувчилар ва ходимларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш.



VI. ФУТБОЛ БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


34. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатга бевосита раҳбарлик қилади.


35. Директор футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, муассаса мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этади ва шартномалар тузади.


36. Директор:

футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва таълим муассасасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;

ўз ваколатлари доирасида футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

ўқув, моддий-техника ва спорт базасини мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия ва ўқув-тренировка ишларини такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар ва тренерлар таркиби билан таъминлаш, футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун халқ таълими тегишли органларига киритади;

педагоглар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


37. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг директорларини аттестациядан ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилади.


38. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатда педагоглар, тренерлар кенгашлари, методик ва ҳомийлик кенгашлари тузилади ва фаолият кўрсатади, уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.


39. Ўқувчилар, ота-оналар ёки ота-оналар ўрнини босувчи шахслар, тренерлар таркиби, педагоглар ва тиббиёт ходимлари футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.

Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчилари бепул умумий ўрта маълумот олиш, тиббий хизмат билан таъминланиш, турли тадбирларда (мусобақалар, турнирлар, конференциялар, олимпиадалар, кўргазмалар ва танловларда) қатнашиш ҳуқуқига эга.

Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчилари ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг уставига ва ички тартиб қоидаларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилиши шарт.

Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчиларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларига ва футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг уставига мувофиқ белгиланади.


40. Ўқувчиларни индивидуал психологик-педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг психологик-педагогик хизмати мутахассислари томонидан таъминланади.


41. Ўқув-тарбия жараёнига таълим муассасаларининг ўқитувчилари, футбол бўйича республика командаларининг тренерлари ва спортчилари белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин.


42. Педагог кадрларни ишга қабул қилиш олий педагогик маълумотга ва олий ёки биринчи малака тоифасига эга бўлган шахслардан танлов асосида амалга оширилади. Тренер-ўқитувчилар учун Осиё футбол конфедерациясининг амалдаги "С" лицензияси мавжуд бўлиши шарт.

Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат педагог кадрларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларига ва муассаса уставига мувофиқ белгиланади.


43. Педагог ходимларга ўқув юкламаси ҳажми (педагогик ишлар ҳажми) ўқув режаси бўйича соатлар миқдоридан, шунингдек кадрлар билан таъминланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


44. Ўқув йили бошида белгиланган ўқув юкламаси ҳажми ўқув йили давомида камайтирилиши мумкин эмас, ўқув режалари ёки синфлар сони қисқарганлиги сабабли соатлар миқдорини камайтириш ҳоллари бундан мустасно.



VII. ФУТБОЛ БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ЎҚУВЧИЛАРИ

СОҒЛИҒИНИ ТИББИЙ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


45. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатда ўқувчилар соғлиғининг ҳолати узлуксиз кузатиб борилади.


46. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг тиббиёт ходими тренировка машғулотлари, ўқув-тренировка йиғинлари, мусобақалар ва дам олиш даврида ўқувчиларни тиббий назорат қилишни тренерлар таркиби билан мустаҳкам алоқада амалга оширади.


47. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари ҳар бир ўқув йили ва календарь йил бошида барвақт ташхис қўйиш ва касалланишнинг олдини олиш мақсадида диспансер кўригидан (тўлиқ тиббий кўрикдан) ўтказилиши керак. Ривожланишида салбий кўрсаткичлар аниқланган тақдирда ўқувчилар тиббий комиссия тавсиясига кўра ўзларининг яшаш жойидаги умумтаълим муассасасига ўтказилади.



VIII. ФУТБОЛ БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИ

ВА МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


48. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

ҳомийлик маблағлари (беғараз ёрдам) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


49. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатни молиялаштириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.


50. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатга қўшимча бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш бюджетдан молиялаштиришнинг камайишига сабаб бўлмайди.


51. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг штатлар жадвали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда умумтаълим муассасаларининг намунавий штатларига мувофиқ тузилади.


52. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг ўқувчилари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бепул овқат билан таъминланади.


53. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўзи уставида қайд этилган мақсадларга мувофиқ бўлган доирада тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.


54. Рухсат этилган фаолиятдан тушган даромадлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулк футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат балансида ҳисобга олинадиган мол-мулк таркибига қўшилади.



IX. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


55. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим масалалари бўйича халқаро фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


56. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


57. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатни қайта ташкил этиш ёки тугатиш ўқув йили тугагандан кейин амалга оширилади, бунда таълимни бошқаришнинг тегишли органи ўқувчиларнинг ота-оналари ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахслар розилигига биноан ўқувчиларни бошқа таълим муассасаларига ўтказиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 33-сон, 312-модда.











































Время: 0.0223
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск