ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 05.05.2008 й. 1804-сон билан рўйхатга олинган 22.04.2008 й. Давлат тест марказининг 01-128/ҚҚ-сон, Халқ таълими вазирлигининг 16-сон, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 14/ҚҚ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 5 майда 1804-сон

билан рўйхатга олинган

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази, Халқ таълими

вазирлиги, Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими марказининг

2008 йил 22 апрелдаги

01-128/ҚҚ, 16 ва 14/ҚҚ-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Академик лицейлар ва касб-ҳунар

коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари

бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати

мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2004 йил 24 июндаги 293-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг (бундан буён матнда битирувчилар деб юритилади) умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш (бундан буён матнда мониторинг деб юритилади) тартибини белгилайди.


1- §. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мониторинг ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда ДТМ деб юритилади) томонидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ташкил этилади ҳамда ўтказилади. Мониторинг ўтказиш муддати тўғрисида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари олдиндан огоҳлантирилади.

2. ДТМ директорининг буйруғи билан мониторинг ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (бундан кейин ҳудуд деб юритилади) бўйича мониторинг гуруҳлари таркиби тасдиқланади.



2- §. МОНИТОРИНГ ЎТКАЗИШ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


3. Мониторинг ўтказишнинг асосий мақсади ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатини мунтазам кузатиб бориш орқали битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифатига оид холис маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил қилиш ҳамда улар асосида хулосалар тайёрлаб, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ва таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилиши учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказини ахборот билан таъминлаш.

4. Мониторинг ўтказишнинг асосий вазифалари:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандартлари талаблари асосида битирувчиларнинг ўқув режадаги умумтаълим фанларини ўзлаштириш даражаси ва сифати тўғрисида маълумотлар олиш, уларни таҳлил қилиш;

битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифатига таъсир этувчи омилларни ўрганиш;

битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати кўрсаткичлари орқали таълим бериш ҳолатини ўрганиш, тайёрланаётган кадрлар сифати бўйича хулосалар тайёрлаш.



3- §. МОНИТОРИНГ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


5. Мониторинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўтказилади.

6. Мониторинг таълим муассасаларида ҳар йили май-июнь ойларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув режаларида белгиланган умумтаълим фанлари бўйича, таълим ва тайёрлов йўналишларини ҳисобга олган ҳолда учта фандан ўтказилади.

7. Мониторинг ўтказиш жараёни учун назорат турлари (тест синовлари, ёзма иш ва бошқалар) ДТМ томонидан белгиланади ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларига мониторинг бошланишидан икки ҳафта олдин маълум қилинади.

8. Мониторинг ўтказиш жараёнига гуруҳ раҳбари - ДТМ ходими раҳбарлик қилади. ДТМнинг вилоятлар бўйича вакиллари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари вакиллари мониторинг ўтказишда бевосита иштирок этади.

Мониторинг жараёнига мониторинг гуруҳи раҳбарининг таклифига биноан ДТМ томонидан белгиланган ва вазирликлар билан келишилган жамоатчи экспертлар ҳам жалб этилиши мумкин.


9. Мониторинг ўтказиш учун академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини танлаб олиш усулига ёндошилиб, бунда таълим муассасаларининг ҳудудий жойлашуви, таълим тили ва тайёрлов йўналишлари хусусиятлари эътиборга олинади.

10. Мониторинг ўтказиш учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маркази, туманлари кесимида) ихтиёрий (академик лицейлардан 1 та, касб-ҳунар коллежларидан йўналишлар бўйича 7 та) танланади ва мониторинг натижалари таҳлили асосида битирувчиларнинг таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати ҳақида хулоса чиқарилади.

11. Мониторинг ўтказиладиган туманлар ва таълим муассасалари тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида қуръа ташлаш йўли билан танлаб олинади.

12. Қуръа ташлаш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:

биринчи босқичда ҳудуд маркази ва туманлардан 2 таси танлаб олинади.

иккинчи босқичда таълим муассасалари танланади; бунда:

ҳудуд марказида фаолият кўрсатаётган 1 та академик лицей ва 1 та касб-ҳунар коллежи танлаб олинади;

танлаб олинган 2 та туманлардан алоҳида-алоҳида қуръа ташлаш йўли билан ҳар бир тумандан соҳалар бўйича 3 тадан касб-ҳунар коллежлари танлаб олинади.

Ҳудудларда туманлар, таълим муассасалари ва ўқувчилар сонига қараб бу рақамлар ўзгариши мумкин.


13. Танланган касб-ҳунар коллежларида мониторинг ўтказиш учун бир хил йўналишлар танланади.


14. Мониторинг ўтказиш жараёнида академик лицей ёки касб-ҳунар коллежининг тугалланган семестри бўйича битирувчиларнинг олган баҳолари ва таълим муассасаси тўғрисида маълумотлар аввалдан ДТМда тайёрланган жадваллар асосида олинади. Битирувчилар учун назорат (тест синовлари, ёзма иш ва бошқалар) ишлари, ўқитувчилар ва ўқувчилар орасида анкета-сўровлар ўтказилади.

15. Мониторинг гуруҳи томонидан таълим муассасасида ўзлаштириш кўрсаткичи ўртача бўлган 1 та битирувчи гуруҳ танланади.

16. Мониторинг жараёни бошлангунга қадар таълим муассасаси раҳбари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази вакиллари билан биргаликда мониторинг ўтказиладиган жойни, аудиториялар ва улардаги ўринлар сонини аниқлайди, мониторинг ўтказиш учун етарли шарт-шароитларни яратади. Ўқувчилар барча фанлардан тест синовлари ва ёзма ишларни бажаришлари учун ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ёки таълим муассасаси муҳри туширилган қоралама қоғозлар ва дафтарлар билан таъминланадилар.

17. ДТМда тайёрланган жадваллар (шакллар) таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига тўлдириш учун топширилади.


18. Битирувчилар тест синовлари ёки ёзма ишни бошлашдан олдин, ДТМда тайёрланган сўров-анкеталарини тўлдирадилар (сўровлар ўтказиш муддати 10 - 15 минут);


19. Танланган гуруҳ битирувчиларидан ўқув режадаги умумтаълим фанларининг учтасидан Давлат тест маркази Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда назорат иши (тест ёки ёзма иш) ўтказади.

20. Ёзма иш ўтказиш учун:

аудитория раҳбари бошчилигида ёзма иш вариантлари ўқувчилар ёрдамида танланади ва тарқатилади ҳамда уларга тушунтиришлар берилади (15 минут);

ёзма ишларни бажариш соат 10-00 да бошланади. Доскага ёзма ишнинг бошланиш ва тугаш вақти ёзилади;

барча фанлар бўйича ёзма ишлар учун ўқувчиларга 2 астрономик соат берилади (ҳар бир фан учун 40 минутдан);

ёзма иш топшириқлари бажарилгандан сўнг, ўқувчиларнинг ишлари аудитория раҳбари томонидан ҳар бир фан бўйича алоҳида-алоҳида йиғиб олинади ва барча битирувчилар гувоҳлигида алоҳида конвертга солинади ва муҳрланади;

Ёзма иш натижалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида жорий этилган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.

Тест синовларини ўтказиш учун:

муҳрланган қутилар аудитория раҳбари томонидан икки ўқувчи иштирокида очилади ва ўқувчиларга саволлар китоби, жавоблар варағи тарқатилади;

аудитория раҳбари томонидан тест синовларини бажариш, жавоблар варағини тўлдириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади (15 минут);

тест синовлари соат 9.00 да (2-сменада соат 14-00 да) бошланади. Доскага тест синовларининг бошланиш ва тугаш вақти ёзилади;

математика, физика, биология, кимё, информатика ва география фанларининг 1 та саволига 3 минут, қолган фанлардан 1 та саволга 2 минут вақт берилади, жавоблар варағини тўлдириш учун 15 минут қўшимча вақт ажратилади. Тест синовларига ажратилган вақт тугаётганлиги тўғрисида аудитория раҳбари ўқувчиларни огоҳлантириб туради;

тест синовига берилган вақт тугагандан сўнг, саволлар китоби, жавоблар варағи аудитория раҳбари, кузатувчилар ва барча битирувчилар гувоҳлигида саналади, махсус конвертларга солинади ва муҳрланади.

Тест натижалари тўғри жавоблар самарадорлиги бўйича баҳоланади.


21. Назорат ишлари жараёнида битирувчиларнинг ўзаро гаплашиши, саволлар китоби ёки жавоблар варағини алмаштиришлари, ёрдамчи воситалардан фойдаланишлари тақиқланади.


22. Ёзма иш ва тест синовлари ўтаётган хонага битирувчилар томонидан қоғоз, китоб, луғат ва уяли телефонлар олиб кириш ман этилади. Назорат ишлари бошлангандан кейин аудиторияга ҳеч ким киритилмайди.

Тартибни бузган битирувчиларга нисбатан далолатнома тузилиб, аудиториядан четлаштирилади ва натижаларни ҳисоблашда инобатга олинади.


23. Аудитория раҳбари ва кузатувчилари тест синовлари ва ёзма ишлар бажарилиш жараёнида ўқувчилар олдига бориши ва саволларига жавоб беришлари тақиқланади. Битирувчилар ёзма иш ёки тест синовларини бажараётган вақтда танланган гуруҳларнинг фан ўқитувчилари ҳам бу жараёнда иштирок этадилар, улар алоҳида хонада ўқитувчилар учун мўлжалланган сўров-анкеталарини тўлдирадилар.



4- §. МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ


24. Таълим муассасаларидан олинган маълумотлар ДТМда таҳлил қилинади.


25. Ёзма ишлар, таълим муассасаларидан жалб этилган эксперт-ўқитувчилари томонидан ДТМ ходими кузатуви остида Давлат тест марказида текширилади ва натижалари таҳлил қилинади.

Ёзма ишлар фанлар бўйича алоҳида текширилади ва баҳоланади. Ёзма иш натижалари қайдномага кўчирилади.


26. Мониторинг жараёнида олинган маълумотлар, сўровнома натижалари асосида битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати кўрсаткичлари (фан қисмлари, таълим тури ва республика бўйича) статистик усуллар ёрдамида аниқланади ҳамда уларга таъсир этувчи омиллар ўрганилади.


27. Маълумотларнинг таҳлили асосида Республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати тўғрисида таҳлилий маълумотнома тайёрланади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 19-сон, 167-модда.



















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск