ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2005 й. 217-сон "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2005 й.

N 217



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МУАССАСАЛАРИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида" 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фарғона вилоятида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида" 1999 йил 5 мартдаги 100-сон қарорига мувофиқ "Саломатлик-1" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида Фарғона, Сирдарё, Навоий вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг уч туманида қишлоқ врачлик пунктларини, қишлоқ врачлик амбулаториялари ва фельдшер-акушерлик пунктлари комплексларини (кейинги ўринларда матнда "бошланғич тиббий-санитария ёрдами-БТСЁ қишлоқ муассасалари" деб юритилади) бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб молиялаштириш механизми жорий этилган.

Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бошланғич тиббий-санитария ёрдами барча қишлоқ муассасаларида молиялаштиришнинг янги механизмини ёйиш ва уни БТСЁ айрим шаҳар муассасаларида эксперимент сифатида жорий этиш, шунингдек "Саломатлик-2" ва "Аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш" дастурлари доирасида бошланғич тиббий-санитария ёрдами муассасаларини бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. БТСЁ қишлоқ муассасаларини:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида - 2005 йил 1 октябрдан бошлаб;

Андижон, Бухоро, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида - 2006 йил 1 январдан бошлаб;

Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида - 2007 йил 1 январдан бошлаб бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб молиялаштириш шароитларига босқичма-босқич ўтказиш назарда тутилсин.


2. 2006 йил 1 январдан бошлаб 1-иловага мувофиқ Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятлари шаҳарлари ва Тошкент шаҳрида БТСЁ муассасаларини бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб молиялаштириш бўйича эксперимент ўтказилсин.

Самарқанд Сирдарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари кўрсатиб ўтилган эксперимент ўтказилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминласин.


3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлашига харажатлар таркибида молиялаштиришнинг янги шартларига ўтаётган БТСЁ муассасалари харажатлари улуши белгиланган тартибда амалга ошириладиган индексация ҳисобга олинган ҳолда кейинчалик кўпайтириб борилган ҳолда олдинги йилдан паст бўлмаган даражада сақланиб қолади.


4. Қуйидагилар:

Бошланғич тиббий-санитария ёрдами (БТСЁ) қишлоқ муассасаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Бошланғич тиббий-санитария ёрдами (БТСЁ) шаҳар экспериментал муассасаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

бошланғич тиббий-санитария ёрдами экспериментал шаҳар муассасасининг намунавий уставини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

"Саломатлик-2" (ХТУ) ва "Аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш" (ОТБ) лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма бюро билан биргаликда молиялаштиришнинг янги тартиби шароитларида қишлоқ ва экспериментал шаҳар муассасалари тиббиёт ходимлари ва маъмурий-бошқарув ходимларини, шунингдек даволаш ва молия-хўжалик фаолиятини ташкил этиш бўйича барча даражалардаги соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбарларини тайёрлашни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда, 2006 йил 1 мартгача, "Аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш" лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасидаги қарз битимига мувофиқ, туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш турғун муассасаларини бир тўлиқ даволанган ҳолат ҳисобидан келиб чиқиб молиялаштиришга ўтказишга доир таклифларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

эксперимент тариқасида Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний, Қонликўл ва Нукус туманларида ҳамда Хоразм вилоятининг Боғот, Янгиариқ ва Хонқа туманларида марказлаштирилган бухгалтерия ташкил этиш йўли билан бошланғич тиббий-санитария ёрдами қишлоқ муассасаларини молиялаштириш моделини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин;

2007 йил 1 январгача бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб бошланғич тиббий-санитария ёрдами шаҳар муассасаларини молиялаштириш бўйича эксперимент натижаларини умумлаштирсин ва молиялаштиришнинг ушбу моделини республика бошланғич тиббий-санитария ёрдами бошқа шаҳар муассасаларига жорий этишга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фарғона вилоятида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида" 1999 йил 5 мартдаги 100-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 28 сентябрдаги

217-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб

молиялаштириш шартларига ўтаётган бошланғич

тиббий-санитария ёрдами шаҳар муассасалари

РЎЙХАТИ


I. Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри

3-поликлиника

6-поликлиника

8-поликлиника

12-поликлиника


II. Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри

1-марказий поликлиника

2-поликлиника

3-поликлиника

4-поликлиника (болалар учун)


III. Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри

1-поликлиника (катта ёшдагилар учун)

2-поликлиника (катта ёшдагилар учун)

3-поликлиника

1-поликлиника (болалар учун)

2-поликлиника (болалар учун)

6-поликлиника

"Ипакчи" ҳудудий поликлиникаси

"Янги Марғилон" ҳудудий поликлиникаси


IV. Тошкент шаҳри

1. Учтепа тумани

6-поликлиника

8-поликлиника

56-поликлиника

10-поликлиника

30-поликлиника

Марказий поликлиника


2. Юнусобод тумани

31-оилавий поликлиника

Марказий поликлиника


3. Яккасарой тумани

17-оилавий поликлиника

19-оилавий поликлиника

23-оилавий поликлиника

45-оилавий поликлиника

Марказий поликлиника



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 39-сон, 298-модда.







































Время: 0.0168
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск