Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ бўлган ишларга жалб этиш тўғрисида Низом (АВ томонидан 16.11.2009 й. 2040-сон билан рўйхатга олинган 04.10.2009 й. Ички ишлар вазирлиги 7-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 32-сон Қарори билан тасдиқланган

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 16 ноябрда 2040-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

2009 йил 4 октябрдаги

7, 10, 32-сонли қарорига

ИЛОВА



Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп

моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ

бўлган ишларга жалб этиш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 210-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сонли "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2003 й., 7-сон, 63-модда) қарорига мувофиқ фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ ишларга жалб этиш асослари ва тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси тузилмасига кирувчи ташкилотлар ҳамда Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари ходимларига татбиқ этилмайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қоидалари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги қуйидаги фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахсларга татбиқ этилади (бундан кейинги ўринларда юридик шахслар деб юритилади):

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш, сотиш (бериш), ташиш, ишлаб чиқариш, йўқ қилиш, тайёрлаш;

янги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқиш;

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, тиббиёт ва ветеринарияда, илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиш;

прекурсорларни сақлаш, сотиш ва ташиш.


2. Фуқаролар мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ ишларга фақатгина якка ҳамда умумий тартибдаги рухсатномалар (бундан кейинги ўринларда рухсатномалар деб юритилади) асосида қўйилади, бунда:

а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, сотиш ва ташиш масъулияти юклатилиши кўзда тутилаётган фуқароларга ички ишлар идоралари томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ якка тартибдаги рухсатномалар берилади;

б) гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни бажариш мажбуриятлари умумий тартибдаги рухсатномалар асосида амалга оширилади. Прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ ишларга умумий тартибдаги рухсатномаларнинг расмийлаштирилиши талаб этилмайди.


3. Рухсатномалар фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ ишларга жалб этиш учун асос бўлади.


4. Рухсатномаларнинг амал қилиш муддати юридик шахснинг аризасига биноан белгиланади, лекин бу муддат уч йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


5. Рухсатноманинг йўқотилиши бундай рухсатномани берган ички ишлар идораси томонидан уни қайтадан тиклашига (келишишига) қадар ходимларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ ишлардан вақтинча четлаштиришга сабаб бўлади. Рухсатномаларни бегона шахсларга бериш тақиқланади.


6. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ ишларга жалб этилаётган фуқароларнинг сони имкон қадар чекланиши лозим.


7. Юридик шахсларнинг раҳбарияти рухсатномаларни расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда тўхтатиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни ўз вақтида ички ишлар идораларига тақдим этиш учун шахсий жавобгардир.



II. РУХСАТНОМАЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


8. Рухсатномалар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолият амалга ошириладиган жой бўйича ички ишлар идоралари томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


9. Якка тартибдаги рухсатномани расмийлаштириш учун юридик шахс томонидан ҳудудий ички ишлар идорасининг назорат-лицензиялаш бўлинмасига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ариза берилади ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1) 3 х 4 см ҳажмдаги 2 фотосурат;

2) паспорт нусхаси;

3) доимий яшаш жойидан маълумотнома;

4) яшаш жойидаги наркологик ва руҳий касалликлар диспансерларининг маълумотномалари.


10. Ички ишлар идорасининг назорат-лицензиялаш бўлинмаси мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларни олганидан кейин уч иш куни мобайнида қуйидагиларга:

ички ишлар идорасининг ҳудудий ахборот марказига - фуқаронинг қасддан содир этилган жинояти учун суд ҳукмини ўтамаганлиги ёки судланганлиги олиб ташланмаганлиги юзасидан (фуқаро республиканинг бошқа вилоятидан келган тақдирда сўровнома ўша вилоятнинг ахборот марказига ҳам юборилади);

рухсатнома расмийлаштирилаётган фуқаронинг доимий яшаш жойи бўйича ички ишлар идорасининг жиноят-қидирув ва терроризмга қарши кураш бўлинмасига - қораловчи (салбий) материалларнинг мавжудлиги юзасидан;

рухсатнома расмийлаштирилаётган фуқаронинг доимий яшаш жойи бўйича ички ишлар идорасининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлинмасига - ички ишлар идорасининг профилактик ҳисоблари бўйича текшириш ва қораловчи (салбий) материалларнинг мавжудлиги юзасидан сўровномалар юборади.


11. Мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ички ишлар идораларининг бўлинмалари ўн беш кундан кўп бўлмаган муддат ичида ички ишлар идорасининг назорат-лицензиялаш бўлинмасига тегишли маълумотларни юборади.


12. Сўровномаларга оид маълумотлар олингандан кейин ички ишлар идорасининг назорат-лицензиялаш бўлинмаси беш кундан кўп бўлмаган муддатда ариза берган юридик шахсга расмийлаштирилган рухсатномани беради ёки рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.


13. Фуқаронинг номига расмийлаштирилган якка тартибдаги рухсатнома олинганидан кейингина уни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, сотиш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ чиқарилиши мумкин.


14. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаган муддатда якка тартибдаги рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги қарор қабул қилинади.


15. Умумий тартибдаги рухсатномалар ходимларга юридик шахснинг буйруғи асосида берилади. Бунда, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ ишларга умумий тартибдаги рухсатномалар берилган фуқароларнинг рўйхати дастлаб мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ички ишлар идораси бошлиғи ҳамда наркологик ва руҳий касалликлар диспансерларининг бош шифокорлари билан келишилган бўлиши лозим. Келишиш ёки келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг муддати рўйхат олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги лозим.


16. Рухсатномалар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолият амалга оширилаётган жойда сақланиши лозим.

Берилган (келишилган) рухсатномаларнинг нусхалари ички ишлар идорасининг назорат-лицензиялаш бўлинмасида назорат учун сақланади ҳамда тегишли юридик шахс бўйича юритиладиган йиғмажилдига тикиб қўйилади.


17. Ходим гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ бўлган ишдан бўшатилган тақдирда, юридик шахс томонидан мазкур ходимни ишдан бўшатиш ҳақида чиқарилган буйруқ нусхаси уч кунлик муддат ичида рухсатномани берган (келишган) ички ишлар идорасининг назорат-лицензиялаш бўлинмасига юборилади.



III. РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШНИ

(КЕЛИШИШНИ) РАД ЭТИШ


18. Ички ишлар идоралари томонидан рухсатномалар қуйидаги шахсларга берилмайди (келишилмайди):

1) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлмаган шахсларга;

2) 18 ёшга тўлмаган шахсларга;

3) доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга;

4) сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизмга дучор бўлган ҳамда диспансер ҳисобида турувчи шахсларга;

5) қасддан содир этилган жинояти учун суд ҳукми бўйича жазони ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахсларга;

6) ички ишлар идораларида унга нисбатан қораловчи (салбий) материаллар мавжуд бўлган шахсларга.

Мазкур Низомда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этмаган ёки тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда ҳам рухсатнома берилмайди (келишилмайди).



IV. РУХСАТНОМАЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ВА ТУГАТИШ


19. Якка тартибдаги рухсатномаларнинг амал қилиш муддати тугашига камида бир ой қолганда юридик шахслар рухсатномаларни берган ички ишлар идорасига рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан мазкур Низомнинг 9-бандида келтирилган ҳужжатларни тақдим этади.

Амал қилиш муддати тугаган умумий тартибдаги рухсатномалар мазкур Низомнинг 14-бандида белгиланган тартибда расмийлаштиради.


20. Ички ишлар идоралари томонидан рухсатномаларнинг амал қилиниши қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:

1) ходим томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ ишларни давом эттириш рад қилинса;

2) юридик шахс тугатилса;

3) рухсатноманинг амал қилиш вақтида унинг берилиши (келишилиши)ни рад қилишга сабаб бўладиган ҳолатлар аниқланганда.


21. Рухсатноманинг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кунидан бошлаб кейинги бир иш кунидан кечиктирмай юридик шахсга юборилади.

Рухсатноманинг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарорда мазкур Низомнинг 20-бандида кўзда тутилган асослар кўрсатилади.


22. Рухсатномага эга бўлган ходимларга нисбатан уларнинг кейинчалик гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ бўлган ишларда хизмат қилишига тўсқинлик қилувчи маълумотлар юридик шахсларда мавжуд бўлган тақдирда, бундай шахсларни хизмат вазифаларидан озод этиш чоралари кўрилади ҳамда бу ҳақида рухсатномани берган (келишган) ички ишлар идорасига хабар берилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


23. Юридик шахсларнинг ходимлари рухсатнома талаб этиладиган ишларни бажариш учун хизмат сафарларига чиққан тақдирда, уларнинг хизмат сафари гувоҳномаларида рухсатнома мавжудлиги ҳақида тегишли белги қўйилади.


24. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш ҳолатларида якка тартибдаги рухсатнома уларни ташиш учун масъул бўлган шахсда бўлиши керак.


25. Юридик шахслар томонидан мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат белгиланган тартибда ички ишлар ва соғлиқни сақлаш идоралари томонидан амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА


(Рухсатноманинг 1-бети)

(Расм учун жой)

____-сонли якка тартибдаги рухсатнома

(ички ишлар идорасининг номи)

фуқаро:


га

(фамилияси, исми, отасининг исми)


яшаш манзили:

иш жойи:


(юридик шахснинг номи)

20___ йил "___" _____________ да берилди

(рухсатноманинг 2-бети)

(гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни

сақлаш, сотиш ва ташиш билан боғлиқ аниқ иш тури (турлари) кўрсатилади)

_________________ билан боғлиқ ишларга жалб этилишига рухсат берилади.

Лавозим (иш, мутахассислик) бўйича:

Рухсатнома 20__ йил "___" _____________ гача ҳақиқийдир.

Бошлиқ




(унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

М.Ў.




(имзо)

(рухсатноманинг 3-бети)


___-сонли рухсатноманинг амал қилиш муддати


20___ йил "___" ___________ гача узайтирилди.

Бошлиқ




(унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

М.Ў.




(имзо)

___-сонли рухсатноманинг амал қилиш муддати


20___ йил "___" ___________ гача узайтирилди.

Бошлиқ




(унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

М.Ў.




(имзо)


(рухсатноманинг 4-бети)

___-сонли рухсатноманинг амал қилиш муддати


20___ йил "___" ___________ гача узайтирилди.

Бошлиқ




(унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

М.Ў.




(имзо)

___-сонли рухсатноманинг амал қилиш муддати


20___ йил "___" ___________ гача узайтирилди.

Бошлиқ




(унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

М.Ў.




(имзо)

Низомга

2-ИЛОВА



(ички ишлар идорасининг номи)


бошлиғига

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва

прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан

боғлиқ ишларга якка тартибдаги

рухсатнома бериш ҳақида

АРИЗА

Сиздан фуқаро:


(фамилияси, исми, отасининг исми)

га

Туғилган жойи ва санаси, фуқаролиги

    

   

      

Яшаш манзили, телефони

    

   

    

Паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган

     

   

       

Айни пайтда эгаллаб турган лавозими

     

   

Қуйидаги лавозим (иш, мутахассислик) бўйича:

  

   

     

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ қуйидаги ишларга жалб этилишига якка тартибдаги рухсатнома беришингизни сўрайман:

(гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг

сақлаш, сотиш ва ташиш билан боғлиқ аниқ иш тури (турлари) кўрсатилади)

Илова: ______ варақда.

Раҳбар:




(юридик шахснинг номи)





(фамилияси, исми, отасининг исми)

М.Ў.




(имзо)

20___ й. "___" _______________

Низомга

3-ИЛОВА


"Келишилган"


"Келишилган"


"Келишилган"


Ички ишлар идорасининг

бошлиғи

____________________________

(ички ишлар органининг номи)

____________________________

(раҳбарнинг фамилияси, исми,

отасининг исми)

_________________

(имзо)

Наркологик диспансерининг

бош шифокори

____________________________

(диспансернинг номи)

____________________________

(раҳбарнинг фамилияси, исми,

отасининг исми)

_________________

(имзо)

Руҳий касалликлар диспансерининг

бош шифокори

_______________________________

(диспансернинг номи)

______________________________

(раҳбарнинг фамилияси, исми,

отасининг исми)

_________________

(имзо)

20___ йил "____" ____________


М.Ў.

20___ йил "____" _____________


М.Ў.

20 ___ йил "____" ____________


М.Ў.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати 20___ йил "____" ________________ гача ҳақиқийдир.

            



______________________________________________ да

(юридик шахснинг номи)

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг

муомалада   бўлиши   билан   боғлиқ   ишларга

жалб этилиши рухсат этилган фуқароларнинг

РЎЙХАТИ


Т/р

Фамилияси, исми,

отасининг исми


Туғилган санаси

ва жойи


Яшаш

манзили


Эгаллаб

турган

лавозими


Рухсатнома

берилган

иш тури

(турлари)*


I


II

III

IV

V

VI











Раҳбар:




(юридик шахснинг номи)

     




(фамилияси, исми, отасининг исми)

М.Ў.




(имзо)

20___ й. "___" _______________



*) Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ бўлган ишларга жалб этиш тўғрисидаги низомнинг 1-бандида кўрсатилган аниқ иш тури (турлари) кўрсатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 47-сон, 507-модда.


























































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск