Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.1999 й. 401-сон "Сурункали алкоголизм ва гиёҳвандлик касалига чалинган беморларни даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари тармоғини кенгайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.1999 й.

N 401



СУРУНКАЛИ АЛКОГОЛИЗМ ВА ГИЁҲВАНДЛИК

КАСАЛИГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШ

УЧУН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДАВОЛАШ-

ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИ

ТАРМОҒИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига қарши қаратилган жиноятларнинг олдини олиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 15 мартдаги 113-сон қарорини бажариш юзасидан ва сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандлик тарқалишининг олдини олиш, бундай касалликларга чалинган беморларга ташҳис қўйиш ва уларни даволаш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандлик касалига чалинган беморларни мажбурий даволаш бўйича наркология тиббиёт тармоғини кенгайтириш ва ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари (касалхоналар таркибида бўлимлар) ташкил этиш бўйича топшириқ харажатлар "Соғлиқни сақлаш" соҳаси бўйича ажратиладиган маблағлар ҳисобига киритилган ҳолда иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Биринчи Тошкент тиббиёт институтининг бўш турган 12-ётоқхонаси биносида "Соғлиқни сақлаш" соҳаси бўйича йўналтириладиган бюджет маблағлари доирасида, мавжуд тиббиёт муассасаларини қайта ташкил этиш ҳисобига 1999 йил 1 деабргача Республика наркология марказини ташкил этсин;

Республика наркология маркази тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, қуйидагиларни унинг асосий вазифалари этиб белгиласин:

сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликнинг тарқалишини ва бундай касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини таҳлил қилиш;

сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка чалинган беморларга сифатли даволаш-профилактика ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш;

наркология тиббий ёрдам соҳасида юқори малакали тиббиёт ходимлари тайёрлаш;

сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка чалинган беморларни мажбурий даволаш бўйича наркология тиббиёт муассасаларига ва ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларига методик ва ташкилий ёрдам кўрсатиш;

наркология хизматини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликнинг олдини олиш ва бундай касалликларга чалинган беморларни даволашни ташкил этиш устидан назорат қилиш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

наркология тиббиёт тармоғини кенгайтириш ва унинг негизида сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка чалинган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари (касалхоналар таркибида бўлимлар) ташкил этиш бўйича мазкур қарор билан тасдиқланган топшириқнинг бажарилишини таъминласинлар;

"Соғлиқни сақлаш" соҳаси бўйича бюджет параметрлари доирасида ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари (бўлимлар)ни тузатиш ва реконструкция қилишни ҳамда улар ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг талабларига мувофиқ қўриқлаш тизимлари самарали фаолият кўрсатишини назарда тутсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги алкоголизм ёки гиёҳвандликка чалинган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари (бўлимлар) ишончли қўриқланишини ташкил этсин.


5. Телерадиокомпания, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда алкоголизмнинг сурункали шаклларининг, гиёҳванд моддалар ва бошқа психофаол моддалар истеъмол қилишнинг олдини олишда соғлом турмуш тарзининг ҳал қилувчи аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 24 августдаги

401-сон қарорига

ИЛОВА



Наркология тиббиёт тармоғини кенгайтириш

ва унинг негизида сурункали алкоголизм ёки

гиёҳвандлик касалига чалинган беморларни

мажбурий даволаш бўйича ихтисослаштирилган

даволаш-профилактика муассасалари (ёки

касалхоналар таркибида бўлимлар)

ташкил этиш топшириғи

Ҳудуднинг номи


Мажбурий

даволаш учун

ўринларга

бўлган эҳтиёж


Мавжуд

ўринлар

сони


Қўшимча

равишда

ташкил

этиладиган

ўринлар


Бажариш

муддати


Бажариш

учун

масъуллар


Андижон вилояти


40

30

10

2000 й.,

январь


Вилоят ҳокимлиги


Бухоро вилояти


40

30

10

2000 й.,

январь


Вилоят ҳокимлиги


Жиззах вилояти


30

30

0

1999 й.,

сентябрь


Вилоят ҳокимлиги


Қашқадарё вилояти


40

0

40

2000 й.,

январь


Вилоят ҳокимлиги


Навоий вилояти


50

0

50

2000 й.,

январь


Вилоят ҳокимлиги


Наманган вилояти


50

50

0

2000 й.,

январь


Вилоят ҳокимлиги


Самарқанд вилояти


100

50

50

2000 й.,

январь


Вилоят ҳокимлиги


Сурхондарё вилояти


100

100

0

1999 й.,

сентябрь


Вилоят ҳокимлиги


Сирдарё вилояти


30

0

30

2000 й.,

январь


Вилоят ҳокимлиги


Тошкент вилояти


60

0

60

2000 й.,

январь


Вилоят ҳокимлиги


Фарғона вилояти


80

80

0

1999 й.,

сентябрь


Вилоят ҳокимлиги


Хоразм вилояти


50

10

40

2000 й.,

январь


Вилоят ҳокимлиги


Тошкент шаҳри


60

60

0

1999 й.,

сентябрь


Вилоят ҳокимлиги


Қорақалпоғистон

Республикаси


50

0

50

2000 й.,

январь


Қорақал-

поғистон

Респуб-

ликаси

Вазирлар

Кенгаши


Ўзбекистон

Республикаси

Соғлиқни сақлаш

вазирлигининг

Интенсив кузатиш

психиатрия

касалхонаси

(Тошкент шаҳри)


60

0

60

2001 й.,

январь



Ўзбекис-

тон

Респуб-

ликаси

Соғлиқни

сақлаш

вазирлиги


Жами:

840

440

400


































Время: 0.0158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск