Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Умумий қоидалар /

Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов ундириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 7-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 8 январдаги

7-сон қарорига

ИЛОВА



Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича

Ўзбекистон Республикаси кафолатлари

берилганлиги учун тўлов ундириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов (кейинги ўринларда матнда "тақдирлаш пули" деб юритилади) ундириш тартибини белгилаб беради.


2. Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича қарз олувчилардан (субқарз олувчилардан) тушадиган тақдирлаш пули Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Кафолат жамғармаси даромадларини шакллантириш манбалари сифатида ҳисобга олинади ва Кафолат жамғармасининг чет эл ва миллий валютадаги очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.


II. ТАҚДИРЛАШ ПУЛИ МИҚДОРЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ВА УНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан қарз олувчи (субқарз олувчи) ўртасида тузиладиган кафолат битимида Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тақдирлаш пули тўлаш бўйича қарз олувчи (субқарз олувчи)нинг мажбуриятлари назарда тутилади.


4. Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари учун тўловлар қарзларнинг қолдиқ суммасига камида йиллик 0,5 фоиз миқдорида белгиланади.

Тўлаш манбаи Давлат бюджети маблағлари бўлган кредитлар бўйича тақдирлаш пули ундирилмайди.

5. Тақдирлаш пули жалб этиладиган кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ фоизлар тўланадиган тегишли саналарда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича тенг миқдорда сўмда тўланади.

Тақдирлаш пулини тўлаш уч кун мобайнида кечиктирилган тақдирда, қарз олувчилар (субқарз олувчилар) муддати ўтказиб юборилган суммага қўшимча равишда ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарзлар суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайдилар.


6. Қарз олувчилар (субқарз олувчилар) томонидан тақдирлаш пулини ўз вақтида тўлаш бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги пул маблағларини қарз олувчи ва субқарз олувчининг ҳар қандай ҳисоб рақамларидан (субқарз олувчининг мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилган тақдирда) муддати ўтказиб юборилган сумма ва ҳисобланган пеня миқдорида исталган валютада шубҳасиз ва сўзсиз ундириб олиш ҳуқуқига эгадир.

Пул маблағларини қарз олувчи (субқарз олувчи)нинг ҳисоб рақамларидан чиқариш бюджетга тўловларни ҳисобдан чиқариш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


7. Илгари олинган кредитлар суммаси ўзгарганлиги, ёхуд жалб этилган кредитларни қайтариш муддатлари узайтирилганлиги муносабати билан кредит битимларини қайта расмийлаштирувчи қарз олувчилар (субқарз олувчилар) тақдирлаш пулини мазкур Низомда белгиланган тартибда кредит битимлари қайта расмийлаштирилган пайтдан бошлаб тўлайдилар.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8. Қарз олувчилар (субқарз олувчилар) томонидан тўланган тақдирлаш пули қайтарилмайди ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Кафолат жамғармаси тасарруфида қолади.

9. Тақдирлаш пули тушуми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳисобга олинади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботда жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов сифатида ҳисобот санасида тушган маблағлар тўғрисидаги маълумотни кўрсатади ҳамда ушбу маълумотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тақдим этади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 1-2-сон, 14-модда.







































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск