язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.2002 й. 199-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан хамкорликни кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.2002 й.

N 199



ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

БИЛАН ХАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШГА

ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳалар тайёрланишини жадаллаштириш, лойиҳа тайёрланишидан унинг тўлиқ амалга оширилишигача бўлган бутун давр мобайнида амалий натижа берадиган мониторингни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан биргаликда амалга ошириш мўлжалланган лойиҳалар рўйхати 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан қўшма лойихаларни тайёрлаш ва амалга ошириш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари:

икки ҳафта муддатда ишчи гуруҳларни шакллантирсинлар ва уларнинг рахбарларини тайинласинлар;

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича ижроия агентликлар сифатида белгиланган республика вазирликлари ва идоралари билан биргаликда бир ой муддатда лойиҳаларни амалга оширишга жадал тайёргарлик кўрилишини таъминлайдиган чора-тадбирларнинг тегишли режаларини тасдиқласинлар, бунда техник-иқтисодий асослаш ўз вақтида экспертизадан ўтказилишини, маблағ билан таъминлаш манбалари ва қарз маблағлари қайтарилишини келишишни назарда тутсинлар;

қўшма лойиҳаларнинг тайёрланишидан уларнинг тўлиқ амалга оширилишигача бўлган бутун давр мобайнида амалий натижа берадиган мониторингни таъминласинлар.


4. Белгилансинки:

Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида ишлаб чиқилаётган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланиши юзасидан техник вазифалар ишчи гуруҳлар томонидан мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига келишиш учун тақдим этилади;

янги лойиҳаларни маблағ билан таъминлашга буюртманомалар Европа тикланиш ва тараққиёт банкига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари раҳбарлари билан келишилгандан кейин Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти орқали юборилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар тайёрланиши ва рўёбга чиқарилиши жараёнини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун вазирликнинг марказий аппарати тузилмасида 4 кишидан иборат мониторинг гуруҳини ташкил этсин.


6. Бош вазирнинг ўринбосари, Иқтисодиёт вазири Р.С.Азимов техник кўмак олиш, шунингдек Ўзбекистон Респубшкаси Ҳукумати кафолати остида молиявий кўмак олиш юзасидан Европа тикланиш ва тараққиёт банкига буюртманомаларни имзолашга вакил қилинсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 6 июндаги

199-сон қарорига

1-ИЛОВА



Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан биргаликда

амалга ошириш мўлжалланган лойихалар

РЎЙХАТИ

     

N


Лойиҳанинг номи


Лойиханинг мақседи


Лойихалар

босқичлари

бўйича амалга

ошириш

муддатлари


ЕТТБ

нинг

молия-

лаш-

тириш

суммаси

(млн

АҚШ

доллари)


Масъул

раҳбар ва

ижроия

агентлик


1.


Микро ва кичик

Корхоналарни

Ривожлантиришни

қўллаб-қувватлаш

учун кредит

линияси


Тижорат банклари

томонидан

микрокредитлар

бериш йўли билан

маҳаллий хом ашё

ва қишлоқ хўжалиги

махсулотларини

қайта ишловчи

микро ва кичик

ишлаб чиқаришларни,

хизматлар соҳасини,

шунингдек аҳолининг

иш билан банд

бўлмаган қисмининг

касаначилик

меҳнатини маблағ

билан таъминлаш


I фаза 

2002 йил

III чорак

II фаза

2003 йил

II чорак


20

20


Бош вазир

ўринбосари

Р.С.Азимов,

Марказий

банк, Ўзбекистон

банклар

уюшмаси


2



Кичик ва ўрта

Бизнесни

Ривожлантиришни

қўллаб-қувватлаш

учун учинчи кредит

линияси



Энг янги

технологиялар ва

асбоб-ускуналарни

харид қилишга

кредит бериш йўли

билаи хусусий кичик

ва ўрта

тадбиркорликни

ривожлантириш ва

қўллаб-қувватлаш.

Лойихада иштирок

этишга қўшимча

равишда 5-6 та

тижорат банкини

жалб этиш


2002 йил

IV чорак


140



Бош вазир

ўринбосари

Р.С.Аазимов,

"Ўзмиллийбанк",

"Асака" банки,

"Ўзсанбатқури

лишбанк " ,

"Пахта-банк",

Ўзбекистон

банклар

уюшмаси,

тижорат

банклари


3.


Сирдарё ГРЭСини

Реконструкция

қилиш лойиҳаси

(II фаза)


ГРЭСнинг ишлаб

турган қувватларини

техника билан қайта

жиҳозлаш, иккита 300

МВт 5 ва 6 - эвергая

блокларини

реконструкция

қилиш


2002 йил

IV чорак


30


Бош вазир

ўринбосари

В.Ю.Атаев,

"Ўзбекэнерго"

ДАК


4.


Тошкент шаҳрида

иссиқлик таъминоти

тизимини

такомиллаштириш

лойиҳаси


11 туман буғ қозонини

ва Тошкент иссиқлик

электр  марказини

модернизация

қилиш, иссиқлик

алмаштиргичлар

ўрнаташ, қувурларда

ва Тошкент шаҳар

Сирғали туманидаги

квартиралар ва уй-

жойларда

ҳисоблагичлар

ўрнатиш


2002 йил IV чорак


40



Бош вазирнинг

биринчи

ўринбосари

К.Н.Тўлаганов,

Тошкент шаҳар

ҳокимлиги


5.


Пайвандлаш

Агрегатлари ва

электродлар ишлаб

чиқариш лойиҳаси


"Узрезинотехника"

ишлаб чиқариш

бирлашмасида

саноатнинг ҳар хил.

тармоқлари учун

пайвандлаш

агрегатлари ва

электродлар ишлаб

чиқаришни

маҳаллийлапггариш


2002 йил

IV чорак


15


Бош вазир

Ў.Т.Султонов,

"Ўзкимёсаноат"

ДАК, Давлат

мулхя қўмятаси,

"Ўзрезинотех

ника" ИБ


6.


Савдони қўллаб-

қувватлаш бўйича

(ТРР) ЕТТБ

дастури доирасида

Ўзбекистон

Республикасининг

тижорат банкларини

савдо

молиялаштириши бўйича

операцияларни

қўллаб-қувватлашга

кредит линияси


Аккредитивлар ва

кафолатларни

тасдиқлаш йўли

билан ўзбекистонлик

товар ишлаб

чиҳарувчиларни,

уларнинг экспорт-

импорт

битишувларини

молиялаштиришни

қўллаб-қувватлаш;

экспортдан олдин

маблағ билан

таъминлаш,

шунингдек

Ўзбекистонда

экспортга

йўналтирилган

маҳсулотлар ишлаб

чиқаришии

ривожлантириш

учун бутловчи

материаллар ва хом ашё импортини

маблағ билая

таьминлаш


2002-2003

йиллар (молиявий

шартлар

келишилиши

мобайнида)


100


Бош вазир

ўринбосари

Р.С.Азимов,

"Ўзмиллийбанк",

"Асака"  банки

манфаатдор

тижорат

банклари


7.


"Асака" банкини

хусусийлаштириш

лойихаси


Хусусийлаштиришдан

олдия институционал

қўллаб-қувватлаш,

хорижий инвесторлар

жалб этилишига

кўмаклашиш, банк

акциялари

пакетининг 20

фоизини сотиб

олиш


2003 йил

II чорак


30


Бош вазир

ўринбосари

Р.САзимов,

"Асака" банки,

Молия

вазирлиги

1


8.


Телекоммуникация

лар секторини

хусусийлаштириш

лойиҳаси


Компанияни

корпоратив

бошқаришни ва унинг

самарадорлигини

яхшилаш мақсадида

"Узбектелеком" АКни

хусусийлаштиришдан

олдин маблағ билан

таъминлашда

қатнашиш


2003 йил

III чорак


30


Бош вазир

ўринбосари

А.Н.Оршов.

Ўзбекистон

алоқа ва ахборотлашти

риш агентлиги,

Давлат мулки

қўмитаси,

"Ўзбектвлеком"

АК


9


Зармитан ва

Ғужумсой олтин

конларини қазиш

бўйича қўшма

корхона ташкил

этиш лойиҳаси


"Малтиплекс

Майнинг"

компанияси

(Австралия) билан

биргаликда Зармитан

ва Ружумсой олтин

конларини қазиш

бўйича қўшма

корхона ташкил

этилишида қатнашиш


2003 йил

III-IV чораклар


35


Бош вазир

Ў.Т.Султонов,

Давлат геология

қўмитаси,

Навоий кон-

металлургия

комбинати


10


Ахборот-

Коммуникация

Технологияларини

Ривожлантириш

Жамгармасини

ташкил этиш

лойиҳаси


2010 йилгача

бўлган даврда

компьютерлаштириш

ва ахборот-

коммуникация

технологияларини

ривожлантириш

дастури доирасида

ташкил этиладиган

Жамғарманинг

ҳаммуассиси

сифатида қатнашиш


2003 йил

III-IV чораклар


20


Бош вазир

ўринбосари

А.Н.Орипов,

Ўзбекистон

алоқа ва

ахборотлашти

риш агентлиги


Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 6 июндаги

199-сон қарорига

2-ИЛОВА



Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан

қўшма лойиҳаларни амалга оширишга доир

биринчи навбатдаги чора-тадбирлар

ЖАДВАЛИ

     

Т/р


Лойиҳанинг номи


ЕТТБ инве-

стициялари

миқдори

(млн АҚШ

доллари)


Тадбирлар


Муддати


Масъул

ташкилотлар

ва идоралар


1.


Микро ва кичик корхона-

ларни ривожлантиришни

қўллаб-қувватлаш учун кре-

дит линияси (Микромаблар

билан таъминлаш дастури, I

ва II фазалар м 40 млн АҚШ

доллари)


20


Ўзбекистон

Республикаси Ва-

зирлар Махкамаси

қарорияи қабул қилиш


2002 йил

июнь


Марказий банк,

Молия вазирлиги,

"Ипак йўли" бан-

ки, "Ҳамкорбанк",

"Пахта-банк"

"Ўзуйжййжамғар

мабанк", Ташқи иқтисодий

алоқалар ва

хорижий инве-

стициялар департаменти


ЕТТБ билан

меморандумни

имзолаш


2002 йил

июнь


Кредит ва кафолат

битимларияи

тайёрлаш


2002 йил

июль


Кредит ва кафолат

битимларини

имзолаш


2002 йил

август


Микромаблағ

билан таъмин-

лаш Дастурида

қатнашиш учун

қўшимча тижорат

банкларяяи белгалаш


Кредит линияси I

фазасини

ўзлаштириш


2003 йил

июль


"Ипак йўли" банки, "Ҳамкорбанк" "Пахта-банк", "Ўзуйжойжамғар

мабанк"


20


II фазанинг кучга

киришишни

таъминлаш


2003 йил

июль


Маркаэий банк,

Моляя вазирлиги

Ташқи иқтисодий

алоқалар ва

хорижий инве-

стициялар

департаменти


Қатнашувчи банклар сонини кўпайтириш


2003 йил

июль


Марказий банк



Кредит линиясининг

II фазасини

ўзлаштириш


2004 йил

июль


Қатнашувчи

тижорат банк-

лари


2


Кичик ва ўрта бизнесни

ривожлантиришни қўллаб-

қувватлаш учун учинчи

кредит линияси


140


ЕТТБ раҳбарларига

хат жўнатиш


2002 йил

II чорак


Ташқи иқтисодий

алоқалар ва

хорижий

инвестициялар

департаменти


ЕТТБ Директорлар

Кенгаши

маъқуллашини

таъминлаш, Ҳукумат

қарорини тайёрлаш


2002 йил

II-III

чорак


"Ўзмиллийбанк",

"Асака" банки,

"Ўзсаноатқурилиш-

банк", "Пахта-

банк", "Ўзуйжойжамғарма

банк", "Ғалла-

банк", тижорат

банклари, Кичик

ва хусу сий

тадбиркорликни

ривожлантиришни

рағбатлантириш

бўйича республика мувофиқлаштирув

чи Кенгаши,

Ташқи иқтисодий

алоқалар ва

хорижий

инвестициялар

департаменти


Кредит линияси

шартларини ишлаб

чиқиш


Қатнашувчи банклар

сонини кўпайтирюп .


Меиежмевтни ва

лойихаяи маблағ

билан таъминлаш ти-

зимини институционал

мустахкамлаш учун

явги қатнашувчи

банкларга ЕТТБ

техник кўмаги

бериш


2002 йил

III-IV

чорак


Кредит

шартномаларини

имзолаш


2002 йил

IV чорак


Кредит линиясини

ўзлаштириш


2004 йил

II чорак


3


Сирдаре ГРЭСини реконст-

рукция қилиш лойиҳаси,

II фаза


30


ЕТТБ шартлари

бажарилишини

таъмиклаш


2002 йил

июль


"Ўзбекэнерго"

давлат-

акциядорлик

компанияси,

Ёқилғи-энергетика комплексини

ривожлантириш

департаменти


ЕТТБ Директорлар

Кеягаши

маъқуллашини

таъминлаш, Ҳукумат

қарорини тайёрлаш


2002 йил

август


Битим шартларини

ишлаб чиқиш, кредит

битимини имзолаш


2002 йил

сентябрь


Кредит маблағларини

ўзлаштиришни

бошлаш


2002 йил

IV чорак


4.


Тошкеит июҳрининг

иссиқлик таъминоти

тизимини такомиллаш

тириш лойиҳаси


40


Лойиҳа концепцияси

бўйича ЕТТБ

шартлари

бажарилишини

таъминлаш


2002 йил

август


Тошкент шаҳар

ҳокимлиги, Бош

вазир биринчи

ўринбосари

Котибияти


ЕТТБ Директорлар

Кенгаши

маъқуллашини

таъминлаш, Ҳукумат

қарорини тайёрлаш


2002 йил

сентябрь


Битим шартларини

ишлаб чиқиш, кредит

битимини имзолаш


2002 йил

октябрь


Кредит маблағларини

ўзлаштиришни

бошлаш


2002 йил

IV чорак


5.


"Ўзрезинотехника" ишлаб

чиқариш бирлашмасида пай-

вандлаш агрегатлари, элек-

тродлар ва симлар ишлаб

чиқариш лойиҳаси


15


Лойиҳани баҳолаш

ва қарз бўйича

шартларни муҳокама

қилиш учун ЕТТБ

мутахассисларини

таклиф қилиш


2002 йил июль


"Ўзкимёсаноат"

давлат-

акциядорлик

компанияси,

"Ўзрезинотехника"

ишлаб чиқариш

бирлашмаси,

Давлат мулки

қўмитаси,

Индустрияни

ривожлантириш

комплекси

Котибияти


Лойиҳа ковцепцияси

бўйича ЕТТБ

шартлари

бажарилишини

таъминлаш


2002 йил

сентябрь


ЕТТБ Директорлар

Кенгаши

маъқуланишияи

таъмиялаш, Хукумат

қарорини тайёрлаш


2002 йил

октябрь


Битим шартларини

ишлаб чикариш, кредит битимини

имзолаш


2002 йил

ноябрь


Кредит

маблағларини

ўалаштиришни

бошлаш


2002 йил

декабрь


6.


"Асака" банкини хусусий-

лаштириш лойиҳаси


30*


Лойиҳани баҳолаш

ва шартларни

муҳокама трлит

учуя ЕТГБ

мутахассислдрини

таклиф қилиш


2002 йил

июль



ЕТТБ шартлари

бажарилишини ва

хусусийлаштиришдан

олдин техникавий

ёрдам ажратилишини

таъминллш, хорижий

инвесторларни

жалб этиш


2002 йил

II ярим

йиллиги


"Асака" банки,

Молия вазирлиги,

Ташқи иқтисодий

алоқалар ва хорижий

инвестициялар

департаменти


ЕТТБ Директорлар Кенгаши

маъқуллашини

таъминлаш, Ҳукумат

қарорини тайёрлаш


2003 йил

I чорак


Битим шартларини

ишлаб чиқиш,

битимни имзолаш,

"Асака" банки

акциялдрини ЕТТБ

томонидан сотиб

олиш


2003 йил

II чорак


7.


"Ўзбектелеком" акциядорлик

компаниясини хусусийлаш-

тириш лойиҳаси


30*


Лойиҳани баҳолаш

ва шартларни мухокама. қилиш

учун ЕТТБ мутахассисларини

таклиф қилиш,

лойиха концепция-

сини ишлаб чикиш


2002 йил III чорак


Ўзбекистон алоқа ва

ахборотлаштириш

агентлиги, Молия

вазирлиги, Давлат

мулки ^ўмитаси,

Алоқа ва ахборот-

коммуникация

технологаялари

масалалари

комплекси

Котибияти


ЕТТБ шартлари

бажарилишини ва

хусусийлfштиришдан

олдин техникавий

ёрдам ажратилишини

таъмиялаш, хорижий

инвесторларни жалб

этиш


2002 йил

III-IV

чорак


ЕТТБ Директорлар

Кеягаши

маъқуллашини

таъмиялаш, Ҳукумат

қарорини тайёрлаш


2003 йил

I чорак


Ўзбекистон алоқа ва

ахборотлаштириш

агентлиги, Алоқа

ва ахборот-

коммуникация

технологиялари

масалалари

комплекси

Котибияти


Битим шартларини ишлаб чиқиш, битимни имзолаш, компания акцияларини ЕТГБ томонидан сотиб олиш


2003 йил III чорак


8.


Зармитан ва Ғужумсой

олтин конларини қазиб

олиш бўйича қўшма

корхона ташкил қилиш

лойиҳаси


35*


Лойихани бохолаш ва

шартларни муҳокама

қилиш учун ЕТТБ мутахассисларини

таклиф қилиш,

лойиха концепция

сини ишлаб чиқиш


2002 йил

III-IV

чорак


Давлат геология

қўмитаси, Навоий

кон-металлургия

комбияати,

Индустрияни

ривожлантириш

комплекси

Котибияти


ЕТТБ шартлари

бажарилишини таъминлаш


2003 йил

I-II чорак


ЕТТБ Директорлар

Кенгаши

маъқуллашини

таъминлаш, Ҳукумат

қарорини тайёрлаш


2003 йил

II-III

чорак


Битим шартлfрини

ишлаб чиқиш,

ЕТТБнинг улуш

қўшиб қатнашиши

бўйича битимни

имзолаш


2003 йил

III-IV

чорак


9.


Ахборот-коммуникация

технологияларини

ривожлантириш

жамғармасини ташкил

этиш лойиҳаси


20*


Лойихани баҳолаш ва

шартларни мухокама

қилиш учун ЕТТБ

мутахассислариви

таклиф қилиш,

лойиха концепция

сини ишлаб чиқиш


2003 йил

III-IV

чорак


Ўзбекистон алоқа

ва ахборотлаштириш

агевтлиги, Алоқа

ва ахборот-

коммунякация

технологиялари

масалалари

комплекси

Котибияти


ЕТТБ шартлари

бажарилишини

таъминлаш-


2003 йил

I чорак


ЕТТБ Директорлар

Кенгаши

маъқуллашини

таъминлаш, Ҳукумат

қарорини тайёрлаш


2003 йил

II-III

чорак


Битим шартларини

ишлаб чиқиш,

ЕТТБнинг ҳаммуассис

сифатида қатнашиши

бўйича битимни

имзолаш


2003 йил III-IV

чорак



Жами


380





*) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини бермасдан, ЕТТБнинг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобига.