язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.1998 й. 186-сон "Осиё ривожланиш банки билан ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.1998 й.

N 186



ОСИЁ РИВОЖЛАНИШ БАНКИ БИЛАН

ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Осиё ривожланиш банки иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Осиё ривожланиш банки (ОРБ) билан биргаликда амалга ошириш мўлжалланган лойиҳалар рўйхати иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Осиё ривожланиш банки билан қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш учун масъул Бош вазир ўринбосарлари:

икки ҳафта муддатда ишчи гуруҳларни шакллантирсинлар ва уларнинг раҳбарларини тайинласинлар;

ОРБ билан қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича ижро этувчи агентлик сифатида белгиланган республика вазирликлари ва идоралари билан биргаликда харажатларнинг маҳаллий улушини маблағ билан таъминлаш манбаларини қарзга олинган маблағларни тўлашнинг аниқ манбаларини лойиҳаларни харажатларни қоплашини ва иқтисодий самарадорлиги юзасидан экспертиза қилишни назарда тутган ҳолда ОРБ билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки:

ОРБ иштирокида ишлаб чиқилаётган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш юзасидан техник топшириқлар ишчи гуруҳлари томонидан мажбурий равишда Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига ҳамда Молия вазирлигига келишиб олиш учун тақдим этилади;

янги лойиҳаларни маблағ билан таъминлашга буюртманомалар Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти орқали Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари билан келишилгандан кейин ОРБга йўналтирилади.


4. Иловада кўрсатилган қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Бош вазир ўринбосари Макроиқтисодиёт ва статистика вазири Б. С. Ҳамидов молиявий ва техникавий кўмак олиш учун Осиё ривожланиш банкига буюртманомаларни имзолашга вакил қилинсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 30 апрелдаги

186-сон қарорига

ИЛОВА



Осиё ривожланиш банки билан биргаликда

амалга оширишга мўлжалланган

ЛОЙИҲАЛАР РЎЙХАТИ

Т/р

Лойиҳа номи маблағ

билан таъминлаш

умумий суммаси


Лойиҳа мақсади


Лойиҳа

босқичлари

бўйича

таъминлаш

муддатлари


Сумма

(млн.

АҚШ

долл.)


Масъул рахбар ва

ижро этувчи агентлик


1

2


3


4

5

6

1.

Умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув адабиётларини нашр қилиш тизимини такомиллаштириш лойиҳаси (90 млн. АҚШ долл.)


Нашриётларнинг матбаа базасини мустаҳкамлаш шунингдек ўқув адабиётлари сифати ва улардан фойдаланишни яхшилаш, зарур дарсликлар ва ўқув адабиётларини етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш


I даври

II чорак 1998 йил


40


Бош вазир ўринбосари А. А. Азизхўжаев

Ҳалқ таълими вазирлиги

Давлат матбуот қўмитаси "Ўзмиллийбанк"

II даври

III чорак 2001 йил


40

2.

Автомобиль йўлларини тиклаш лойиҳаси (110 млн. АҚШ долл.)

Йўл секторини институционал ривожлантириш. "Ўзавтойўл" давлат концерни таркибини ўзгартириш автомобиль йўлларининг устувор участкаларини реконструкция қилиш


I даври

III чорак 1998 йил


50

Бош вазир ўринбосари Р. Р. Юнусов

"Ўзавтойўл" давлат концерни

II даври

II чорак 2001 йил

60

3.

Темир йўлларини тиклаш лойиҳаси (130 млн. АҚШ долл.)

Темир йўл секторида институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, темир йулларнинг устувор участкаларини реконструкция қилиш


I даври

III чорак

1998 йил


70

Бош вазир ўринбосари Л. А. Ахметов

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик компанияси

II даври

II чорак 2000 йил


60

4.

Қишлоқ хўжалигининг устувор секторларини ривожлантириш лойиҳаси (190 млн. АҚШ долл.)

Иифратузилмаларни ривожлантиришни шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш

I даври

IV чорак

1998 йил

40

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И. X. Жўрабеков

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги



Ғаллачилик хўжаликларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан элита навли уруғлик етиштириш бўйича янги махсус технологияларни жорий этиш

II даври

IV чорак

1999 йил

50




Турли қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш хўжаликларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш

III даври

II чорак

2000 йил

50




Турли қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш хўжаликларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш


IV даври

IV чорак

2000 йил

50


5.

Қишлоқ хўжалигида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга кредит линияси (50* млн. АҚШ долл.)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослаштирилган кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш


I чорак

1999 йил


50

Бош вазир ўринбосари Б. С. Хамидов

"Ўзмиллийбанк" тижорат банклари


6.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини лойиҳаси (40 млн. АҚШ долл.)

Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг малакасини ошириш


III чорак

1999 йил

40

Бош вазир ўринбосари А. А. Азизхўжаев

Халқ таълими вазирлиги


*) Япониянинг Хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси (OECF) томонидан 50 млн. АҚШ доллари суммасидаги қўшимча молиялаш.