язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.1996 й. 245-сон "Буюк Британиянинг молиявий ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасига кредит линиялари очилиши тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.1996 й.

N 245



БУЮК БРИТАНИЯНИНГ МОЛИЯВИЙ

ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА

КРЕДИТ ЛИНИЯЛАРИ ОЧИЛИШИ

ТЎFРИСИДА



Экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни кенгайтириш мақсадида ҳамда Буюк Британия Ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси учун кредитларни суғурта қилиш ҳақидаги қарорини эътиборга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Ўзбекистонга технологиялар ва асбоб-ускуналар етказиб беришни маблағ билан таъминлаш юзасидан "Барклайз банк" (Буюк Британия) билан узоқ муддатли Умумий битим тузиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:

икки ой муддатда Буюк Британиянинг экспорт кредитларини кафолатлаш департаментининг суғурта қопламаси остида "Барклайз банк" билан 75 млн фунт стерлинг суммасидаги Умумий битимни имзоласин ва бу ҳақда республика Ҳуқуматига ахборот берсин;

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда кредит беришнинг асосий принципларига ва лойиҳаларнинг тўлиқ ўзини қоплашига қатъий риоя қилган ҳолда техник-иқтисодий асосланиши комплекс экспертизадан ўтган Англия технологиялари ва асбоб-ускуналари етказиб берилишининг "Барклайз банк" кредит линияси ҳисобидан маблағ билан таъминланиши мўлжалланаётган лойиҳаларни танлов асосида танлаб олсин. Эксперт хулосалари ижобий бўлган тақдирда лойиҳалар рўйхатини келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

республика учун устувор аҳамиятга эга бўлган ва экспортга мўлжалланган ҳамда импортнинг ўрнини босишга йўналтирилган лойиҳалар юзасидан халқаро кредитларни маблағ билан қайта таъминлаш бўйича "Барклайз банк" билан якка тартибдаги кредит битимини тузсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Б.С. Ҳамидовга, Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида, "Барклайз банкидан олинадиган кредитлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолатни ҳар бир лойиҳа учун алоҳида имзолаш ваколати берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Барклайз банк" билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасида тузилган Умумий битим қоидаларига, якка тартибдаги кредит битимларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кафолатлари юзасидан юридик хулосаларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.

Мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида республика Ҳукуматига йилнинг ҳар чорагида ахборот берилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов