язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.1994 й. 37-сон "Халқаро қайта қуриш ва тараққиёт банки томонидан ажратилган институционал кредитдан ҳамда Япония Ҳукумати грантидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.1994 й.

N 37



ХАЛҚАРО ҚАЙТА ҚУРИШ

ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ТОМОНИДАН

АЖРАТИЛГАН ИНСТИТУЦИОНАЛ КРЕДИТДАН

ҲАМДА ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИ ГРАНТИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро қайта қуриш ва тараққиёт банки ўртасидаги кредит (институционал қурилиш ҳамда техник ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ лойиҳа - кейинги ўринларда институционал кредит деб юритилади) бериш тўғрисидаги Битимга мувофиқ Халқаро қайта қуриш ва тараққиёт банки (ХҚТБ) томонидан берилаётган институционал кредитдан, шунингдек, Япония Ҳукуматининг гранти (кейинги ўринларда "грант" деб юритилади)дан самарали фойдаланиш ҳамда институционал кредит ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

20 йил муддатга, беш йиллик имтиёзли давр ҳам шунга киради, 21 млн. АҚШ доллари миқдорида берилаётган институционал кредит ХҚТБ томонидан Ўзбекистонда бозор инфраструктурасини шакллантиришга техник ёрдам кўрсатишга, хусусийлаштириш соҳасида консультация хизматлари кўрсатиш ва кадрларни ўқитишга, иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизини мустаҳкамлашга, молия тизимини шакллантиришга, иқтисодиётнинг базавий тармоқларида тадқиқот ишларини олиб боришга, шунингдек, институционал кредитдан фойдаланиш учун масъул бўлган вазирликлар ва идораларни компьютер ва ахборот билан таъминлашга йўналтирилади;

1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги грант Ўзбекистонда телекоммуникациялар тизимини такоммиллаштиришга йўналтирилади.


2. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўн кун муддатда институционал кредит ва грант маблағларидан фойдаланиш учун махсус аванс счётлари очилишини таъминласин.


3. Марказий банкка қуйидагилар тавсия этилсин ҳамда Давлат мулк қўмитасига, "Ўздавжамғарма"га, Меҳнат вазирлигига, Алоқа вазирлигига, "Ўзбекнефтгаз" корпорациясига, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига, шунингдек "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига қуйидаги вазифалар топширилсин:

бир ҳафта муддатда институционал кредитдан фойдаланиш бўйича (Алоқа вазирлиги - грант маблағлари учун ҳам) вазирлик ёки идора раҳбари бошчилигида ишчи гуруҳи тузсинлар;

бир ҳафта муддатда ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш ҳамда институционал кредит доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича иловага* мувофиқ зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар (Алоқа вазирлиги - грант маблағлари учун ҳам);

йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасининг ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига ажратилаётган маблағлардан фойдаланиш, шунингдек режалаштирилаётган чора-тадбирларнинг календарь жадвали тўғрисида ҳисобот тақдим этиб турсинлар.


4. Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда Институционал кредит ва грант доирасида консультантларни танлаш ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш бўйича тендерлар ўтказиш тўғрисида низомни ишлаб чиқсин;

кредит ва у бўйича фоизлар институционал кредит бўйича Битимда назарда тутилган муддатларда ўз вақтида қайтарилишини таъминловчи кредитга хизмат кўрсатиш тартибини ишлаб чиқсин.

5. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг экспорт-импорт режасини тузаётганда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг буюртманомасига биноан ҳар йили институционал кредитни ва у бўйича фоизлар қопланишини таъминловчи зарур миқдордаги экспорт ресурсларини назарда тутсин.


6. Давлат солиқ қўмитаси бож ҳужжатларининг тезкорлик билан расмийлаштирилишини ҳамда институционал кредит ва грант ҳисобига сотиб олинаётган асбоб-ускуналарнинг бож йиғимлари ва пошлиналарсиз ўтказилишини таъминласин.


7. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси институционал кредит ва грант ҳисобига сотиб олинадиган асбоб-ускуналар манзилларга бетўхтов етказиб берилишини таъминласинлар.


8. Институционал кредит ва грантдан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатилиши устидан умумий назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ў.Т. Султоновга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлимига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.