язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Алоқа, ахборот-коммуникацион технологиялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2003 й. 558-сон "Радиочастота спектрининг техник назорат тизимидан фойдаланиш учун асбоб-ускуналар етказиб бериш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш (иккинчи босқич)" лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2003 й.

N 558



"РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИНИНГ ТЕХНИК

НАЗОРАТ ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИШ УЧУН

АСБОБ-УСКУНАЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИШ, МОНТАЖ

ҚИЛИШ, СОЗЛАШ ВА ИШГА ТУШИРИШ

(ИККИНЧИ БОСҚИЧ)" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг радиочастота ресурсини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, ундан фойдаланиш устидан мониторингни таъминлаш, республиканинг бутун ҳудудида радионурлар манбалари билан ижозат берилмаган ишлар олиб борилишини ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг "Курт Миттерфельнер ГмбХ" фирмаси (Германия) билан биргаликда "Радиочастота спектрининг техник назорат тизимидан фойдаланиш учун асбоб-ускуналар етказиб бериш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш (иккинчи босқич)" лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

лойиҳанинг умумий қиймати 6060,4 минг еврони, шу жумладан эркин муомаладаги валютадаги харажатлари - 6008,6 минг еврони ва миллий валютада - 51,8 минг еврога тенг суммани ташкил этиши;

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Электромагнит мослик маркази томонидан "Курт Миттерфельнер ГмбХ" фирмаси (ГФР) билан қурилишнинг иккинчи босқичи бўйича радиочастота спектри техник-назорат тизимига асбоб-ускуналар етказиб бериш, монтаж қилиш, созлаш ва фойдаланишга топшириш учун 5 730 минг евро миқдорида контракт тузилганлиги;

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Электромагнит мослик маркази жалб этилаётган кредитлар бўйича қарз олувчи эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Радиочастота спектрнинг техник назорат тизимидан фойдаланиш учун асбоб-ускуналар етказиб бериш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш (иккинчи босқич)" лойиҳасининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган контрактни молиялаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

контракт қийматининг 859,5 минг евро миқдоридаги 15 фоизи КфВ Банкининг (Германия) Электромагнит мослик марказига 4 йил муддатда қайтариш шарти билан берилаётган кредити ҳисобига;

контракт қийматининг 4870,5 минг евро миқдоридаги 85 фоизи КфВ Банкининг (Германия) Электромагнит мослик марказига "Гермес" экспорт-кредит агентлигининг (Германия) 5 йил муддатда қайтариш шарти билан берилаётган суғурта қопламаси остидаги кредити ҳисобига.

Белгилаб қўйилсинки, асосий қарзни, фоизларни, воситачилик ҳақини ва жалб этилаётган кўрсатиб ўтилган кредитларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қайтариш Электромагнит мослик марказининг ўз маблағлари ҳисобига 2 ва 3-иловаларга мувофиқ амалга оширилади.


5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Электромагнит мослик маркази кўрсатиб ўтилган лойиҳани молиялаштириш бўйича хорижий банк - КфВ Банки (Германия) билан белгиланган тартибда кредит битимлари тузсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Марказ билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кафолат битими тузиб, Электромагнит мослик марказининг тўлов мажбуриятлари бўйича хорижий банкка кафолат беришга вакил қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хорижий банкни қониқтирадиган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатлари юзасидан юридик хулоса берсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Электромагнит мослик марказининг "Курт Миттерфельнер ГмбХ" фирмаси билан тузган контрактини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин.


9. "Курт Миттерфельнер ГмбХ" хорижий компанияси, хорижий банк ва "Гермес" экспорт-кредит агентлиги ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги манбадан норезидентлардан ундириладиган даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 22 декабрдаги

558-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Радиочастота спектрининг техник назорат тизимидан

фойдаланиш учун асбоб-ускуналар етказиб бериш, монтаж

қилиш, созлаш ва ишга тушириш (иккинчи босқич)"

лойиҳасининг техник-иқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


6060,4 минг евро



шу жумладан:




а) инвестицияолди, тайёргарлик тадқиқотлари ва ишлар миллий валютага тенг миқдорда


51,8 минг евро


б) эркин муомаладаги валютадаги харажатлар


6008,6 минг евро


улардан:




асбоб-ускуналар сотиб олишга


4092,9 минг евро


бошқа харажатлар


1915,7 минг евро

2.

Лойиҳанинг қуввати:




радионазоратнинг турғун станциялари


4


радионазоратнинг турғун станциясини кенгайтириш


1


радионазоратнинг кўчма станциялари


5

3.

Эгалланадиган ўринларнинг мўлжалланаётган сони


59,5 та

4.

Лойиҳани амалга ошириш муддати


9 ой

5.

Ташкил этиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари қиймати


6838,1 млн сўм

6.

Лойиҳанинг ўзини қоплаш муддати


5 йил

7.

Хорижий валютадаги қарз маблағларини қайтариш муддати


6 йил





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 22 декабрдаги

558-сон қарорига

2-ИЛОВА



Электромагнит мослик маркази учун КфВ Банки

(Германия) кредитини қайтаришнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

(контракт қийматининг 15 фоизи)

Кредит суммаси

-

859500

евро

Кредитнинг фоиз ставкаси

-

EURIBOR+

KfW банки маржаси (3%)

Кредитни қайтариш муддати

-

4 йил


Мажбурият учун воситачилик ҳақи

-

0,50%

кредитнинг ўзлаштирилмаган суммасидан

Ташкил этганлик учун воситачилик ҳақи

-

1,00%

кредит суммасидан

(минг евро)

Тўловнинг номи

Йиллар


Ҳаммаси


2003


2004 йилнинг

II ярми


2005


2006


2007


2008 йилнинг

I ярми


2009


Асосий қарз



107,4

214,9

214,9

214,9

107,4


859,5

Фоизлар



44,6

36,2

25,1

13,9

2,8


122,6

Воситачилик ҳақи*


12,9

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0


12,9

Жами


12,9

152,0

251,1

240,0

228,8

110,2


995,0

*) Воситачилик ҳақи мажбурият ва ташкил этганлик учун воситачилик ҳақини ўз ичига олади.

Кредит учун фоиз суммаси ва мажбурият учун воситачилик ҳақи амалда етказиб бериш санасига ва EURIBORнинг ставкасига боғлиқ.

EURIBOR=2,20 (2003 йил 11 декабрдаги ҳолатига кўра).






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 22 декабрдаги

558-сон қарорига

3-ИЛОВА



Электромагнит мослик маркази учун КфВ Банки

(Германия) кредитини қайтаришнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

(контракт қийматининг 85 фоизи)

Кредит суммаси

-

4870500

евро

Кредитнинг фоиз ставкаси

-

EURIBOR+

KfW банки маржаси (1,1%)

Кредитни қайтариш муддати

-

5 йил


Мажбурият учун воситачилик ҳақи

-

0,25%

кредитнинг ўзлаштирилмаган суммасидан

Ташкил этганлик учун воситачилик ҳақи

-

1,00%

кредит суммасидан

(минг евро)

Тўлов номи


Йиллар


Ҳаммаси


2003


2004

2005

2006

2007

2008

2009

Асосий қарз


0

0

974,1

974,1

974,1

974,1

974,1

4870,5

Фоизлар


0

160,2

152,2

120,2

88,1

56,1

24,0

600,8

Воситачилик ҳақи*


48,7

12,2

0

0

0

0

0

60,9

Жами


48,7

172,4

1126,3

1094,3

1062,2

1030,2

998,1

5532,2

*) Воситачилик ҳақи мажбурият ва ташкил этганлик учун воситачилик ҳақини ўз ичига олади.

Кредит учун фоиз суммаси ва мажбурият учун воситачилик ҳақи амалда етказиб бериш санасига ва EURIBORнинг ставкасига боғлиқ.

EURIBOR=2,20 (2003 йил 11 декабрдаги ҳолатига кўра).