язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Алоқа, ахборот-коммуникацион технологиялар/ ЎзР ВМ 06.07.1999 й. 331-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 06.07.1999 й. 331-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси  телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) лойиҳаси бўйича ижро этувчи агент функцияси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига юклансин. (ЎзР ВМ 11.09.2014 й. 259-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



6-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки: (ЎзР ВМ 11.09.2014 й. 259-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 11.09.2014 й. 259-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси  телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) лойиҳаси бўйича ижро этувчи агент функцияси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига юклансин. (ЎзР ВМ 23.09.2002 й. 328-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



6-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Адлия вазирлиги  ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки: (ЎзР ВМ 23.09.2002 й. 328-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



9-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


9. Лойиҳани амалга ошириш доирасида товарлар етказиб берувчиларни ва хизматлар кўрсатувчиларни танлаб олиш бўйича тендер комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. (Мазкур қарорнинг 9-бандига ЎзР ВМ 19.09.2000 й. 359-сон Қарори, ЎзР ВМ 23.09.2002 й. 328-сон Қарорига мувофиқ ўзгартириш киритилган) (Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг)



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги буюртманомалари бўйича лойиҳанинг хорижий қатнашчиларига, консуллик йиғимлари ундирмаган ҳолда, кўп марталик визалар беришни таъминласин. (ЎзР ВМ 23.09.2002 й. 328-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 07.06.2004 й. 262-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Белгилансинки, Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш ва уни узиш ҳамда ундан фойдаланганлик учун фоизлар билан боғлиқ 1-иловага* мувофиқ сарф-харажатлар, шунингдек Кредит битими бўйича бериладиган қарз ҳажмидан ошадиган ҳар қандай молиявий харажатлар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тизими корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади. (ЎзР ВМ 23.09.2002 й. 328-сон Қарори таҳриридаги банд)