язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Ирригация ва мелиорация/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.08.2009 й. ПҚ-1172-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2009 й.

N ПҚ-1172



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ФАРҒОНА ВА ЗАРАФШОН ВОДИЙЛАРИДА

СУВ    РЕСУРСЛАРИНИ    БОШҚАРИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришни таъминлаш, Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ҳамда ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

2008 йилнинг 17 декабрь куни Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) Директорлар Кенгаши "Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш" лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли ресурсларидан 8 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, тўлаш муддати 32 йил бўлган, 10,04 млн. махсус қарз олиш ҳуқуқлари (15,0 млн. АҚШ доллари эквивалентида) ҳамда Осиё тараққиёт банкининг оддий ресурсларидан 6 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, тўлаш муддати 26 йил бўлган, 85,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари берилишини маъқуллади;

лойиҳани амалга ошириш муддати олти йил (2009  2014 йиллар) мобайнида белгиланган;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси 44,05 млн. АҚШ доллари эквивалентини ташкил этади, бундан 8,41 млн. доллари  солиқ ва божхона тўловларидан озод этиш тарзидаги, 7,29 млн. доллари  лойиҳани амалга ошириш даврида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фоизлар ва комиссиялар тўловлари, 0,33 млн. доллари  Давлат бюджети ҳисобидан марказлаштирилган капитал қўйилмалари, 28,02 млн. доллари  лойиҳани амалга ошириш даврида унинг доирасида реконструкция қилинадиган давлат сув хўжалиги объектларини ҳар йили эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатишга ажратиладиган бюджет маблағларидан иборатдир.

2. Белгилансинки:

қарзлар Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасидаги қарз битимлари асосида Ўзбекистон Республикасига берилмоқда;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича жавобгар ижрочи орган ҳисобланади;

фоизлар ва комиссияларни, шунингдек қарзларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

Фарғона ва Зарафшон водийларининг Сирдарё-Сўх, Норин-Сирдарё, Норин-Қорадарё ва Зарафшон ҳавзалари ирригация тизими бошқармалари ҳудудида алоҳида устувор лойиҳаларни танлаб олиш, экспертиза қилиш ва тайёрлаш йўли билан лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш;

мазкур лойиҳа доирасида тайёрланган, амалга ошириш даври тўрт йил бўлган (2009  2012 йиллар) Самарқанд вилоятидаги "Нарпай" ва Фарғона вилоятидаги "Бешариқ" насос станциялари ҳамда "Нарпай" ва "Бешариқ" хўжаликлараро машина каналлари тизимини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


4. Қуйидагилар:

"Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш" лойиҳаси бўйича ОТБ қарзларини ҳамда фоизлар ва комиссияларни тўлаш жадваллари 2-ва 2а-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Самарқанд ва Фарғона вилояти ҳокимлари зиммасига лойиҳа чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, шунингдек ОТБ тартиб-қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш ҳамда тақдим этишни ташкиллаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


5. Ўзбекистон Республикаси молия вазири ОТБ билан тузилган қарз битимларини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолашга вакил этиб тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасидаги қарз битимлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар берсин.


6. "Фарғона ва Зарафшон водийлари сув ресурсларини бошқариш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш 4-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин ҳамда унга қуйидаги вазифалар юклансин:

лойиҳа доирасида алоҳида устувор лойиҳаларни сифатли танлаб олиш, экспертизадан ўтказиш ва ўз вақтида амалга оширишга тайёрлаш, ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланишни назорат қилиш;

лойиҳани амалга ошириш доирасида товарлар, ишлар (хизматлар) харид қилиш бўйича тендер комиссиялари таркибини тасдиқлаш;

ҳар бир амалга оширилаётган лойиҳа ва умуман бутун лойиҳанинг амалга оширилишини мунтазам кўриб бориш, зарур ҳолларда, уларнинг самарали ҳамда ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

бир ой муддатда  Тошкент шаҳрида мазкур лойиҳани бошқариш гуруҳини ташкил этсин, унинг зиммасига лойиҳани амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш ва бошқариш вазифаси юклансин, шунингдек ОТБ билан қарз битимлари шартларига мувофиқ Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида лойиҳани амалга ошириш бўйича иккита ишчи гуруҳ тузсин, уларнинг штат жадваллари ва фаолиятини молиялашнинг ҳар йилги сметаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан албатта келишиб олсин;

лойиҳа доирасида қўшимча лойиҳалар танлаб олина боришига қараб  белгиланган тартибда уларнинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.


8. ОТБ қарз маблағлари ҳисобидан инвестиция даврида ушбу лойиҳа доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғи ҳамда мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўлашдан озод этилсин.

Белгилансинки, ушбу имтиёзларни бериш натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшадиган улуши ҳисобланади.

Мазкур имтиёзлар, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этишни истисно қилган ҳолда, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га татбиқ этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва ушбу лойиҳа доирасида амалга ошириладиган лойиҳа ҳамда қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан қатъий назорат ўрнатсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига кўра, мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


12. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнида берилган.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил., 8-сон, 319-модда