язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Ирригация ва мелиорация/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2008 й. ПҚ-794-сон "Марказий Фарғонанинг ҳайдаладиган ерлари мелиоратив тармоқларини яхшилаш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2008 й.

N ПҚ-794



"МАРКАЗИЙ ФАРҒОНАНИНГ ҲАЙДАЛАДИГАН

ЕРЛАРИ    МЕЛИОРАТИВ    ТАРМОҚЛАРИНИ

ЯХШИЛАШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Ҳукумати бераётган маблағлардан фойдаланган ҳолда молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "China National Machinery Import & Export Corporation" (ХХР) ўртасида "Марказий Фарғонанинг ҳайдаладиган ерлари мелиоратив тармоқларини яхшилаш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 8,48 млн. АҚШ доллари миқдорида ускуналар, эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ва уларни шеф-монтаж қилиш бўйича шартнома тузилди;

мазкур шартномани молиялаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобидан ХХР Эксимбанкининг беш йиллик имтиёзли даврни ҳам ҳисобга олганда 20 йил муддатда тўлаш шарти билан 8,48 млн. АҚШ доллари миқдорида берилган қарз маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан амалга ошириб борилади.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ижро этувчи агентлик, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити бўйича қарз олувчи ҳисобланади;

асосий қарзни узиш, фоизлар, комиссияларни тўлаш ва кредитга хизмат кўрсатиш ҳамда молиялаштиришни ташкил этиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси 1-иловага* мувофиқ;

лойиҳа бўйича ХХР Эксимбанки қарз маблағлари, фоизлар ва комиссияларни тўлаш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мазкур лойиҳани молиялаштириш учун:

ХХР Эксимбанки билан якка тартибдаги қарз битимини;

ХХР Эксимбанки қарз маблағларини қайта молиялаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан кредит шартномасини тузсин.


5. Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ХХР Эксимбанки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мажбуриятлари юзасидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси номидан кафолат беришга вакил қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси кафолати бўйича қарз битимида назарда тутилган шаклда юридик хулоса тақдим этсин.


7. Маълумот учун қабул қилинсинки, қарз битимининг шартларига мувофиқ қуйидагилар:

ХХР Эксимбанки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаидан ундириб олинадиган фойда солиғи тўлашдан;

лойиҳани амалга ошириш доирасида ХХР Ҳукуматининг кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визаларини консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек уларнинг вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2008 йил, 2-сон, 102-модда.