язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Ирригация ва мелиорация/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.06.2006 й. ПҚ-389-сон "Андижон сув омборидаги 2-ГЭС учун ХХРдан ускуналар етказиб бериш" ва "Оҳангарон сув омборидаги мгэс учун ХХРдан ускуналар етказиб бериш" инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2006 й.

N ПҚ-389



"АНДИЖОН СУВ ОМБОРИДАГИ 2-ГЭС УЧУН

ХХРДАН УСКУНАЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИШ" ВА

ҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИДАГИ МГЭС УЧУН

ХХРДАН УСКУНАЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматининг экспорт кредитларидан фойдаланиб, "Андижон сув омборидаги 2-ГЭС учун ХХРдан ускуналар етказиб бериш" ва "Оҳангарон сув омборидаги МГЭС учун ускуналар етказиб бериш" инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Ўзсувэнерго" Ихтисослашган бирлашмаси "China National Elektric Equipment Согрогаtion" (ХХР) компанияси билан Андижон сув омборидаги 2-ГЭС учун 11 800 минг АҚШ долларига ва Оҳангарон сув омборидаги МГЭС учун 6 952 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги технология ускуналарини етказиб бериш бўйича контрактлар тузгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, мазкур контрактларни молиялаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Андижон сув омборидаги 2-ГЭС учун (1770 минг АҚШ доллари) ҳамда Оҳангарон сув омборидаги МГЭС учун (1042,8 минг АҚШ доллари) контрактлар қийматининг 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Ўзсувэнерго" ИБ маблағлари ҳисобидан;

Андижон сув омборидаги 2-ГЭС учун (10 030 минг АҚШ доллари) ҳамда Оҳангарон сув омборидаги МГЭС учун (5 909,2 минг АҚШ доллари) тегишли контрактлар қийматининг 85 фоизи ХХР Эксимбанкининг 5 йиллик имтиёзли даврини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 15 йил муддатга бериладиган қарз маблағларини қайта молиялаш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитлари ҳисобидан тўланади.


3. Андижон сув омборидаги 2-ГЭС учун ва Оҳангарон сув омборидаги МГЭС учун технология ускуналарини етказиб берган бўйича инвестиция лойиҳаларининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;

кредитларни тўлаш жадваллари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширишга масъул бўлган ижро этувчи агентлик ҳисобланади;

капитал қўйилмалар ҳаражатлари, асосий қарзни тўлаш, кредит хизматлари билан боғлиқ фоизлар, комиссиялар ва бошқа ҳаражатларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Ўзсувэнерго" ИБ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

кредит маблағларидан ўз вақтида фойдаланиш, "Ўзсувэнерго" ИБ маблағлари ҳисобидан кредит хизматлари кўрсатиш ва тўлаш устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига юкланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мазкур контрактлар асосида:

ХХР Эксимбанки билан якка тартибдаги қарз битимларини;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Ўзсувэнерго" Ихтисослашган бирлашмаси билан ХХР Эксимбанки кредитларини қайта молиялаш бўйича кредит шартномаларини тузсин.


6. Ўзбекистон Республикаси молия вазири белгиланган тартибда ХХР Эксимбанкига якка тартибдаги қарз битимлари бўйича тасдиқномалар беришга вакил қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига кўра лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари контрактлар амал қиладиган муддатда консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига кўра, лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 6-сон, 349-модда.