язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Ирригация ва мелиорация/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2004 й. 494-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Аму-Занг машина канали тизимини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2004 й.

N 494



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"АМУ-ЗАНГ МАШИНА КАНАЛИ ТИЗИМИНИ

ТИКЛАШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сув хўжалиги инфратузилмасини янада такомиллаштириш, ирригация тизимларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва сув ресурсларини бошқаришнинг замонавий методларини жорий этиш,  шунингдек Осиё таррақиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгаши "Аму-Занг машина канали тизимини тиклаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига қарз беришни маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин, унга мувофиқ:

лойиҳанинг 112,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги умумий қиймати ва уни молиялаштиришда, шу жумладан Осиё тараққиёт банкининг  беш йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 25 йил муддатда 1-иловага мувофиқ* мувофиқ қайтариладиган 73,2  млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзини ҳисобга олган ҳолда томонларнинг иштирок этиши схемаси белгиланган;

лойиҳани амалга ошириш беш йил муддатга белгиланган;

лойиҳа Сурхондарё вилоятининг бешта туманида  Ангор, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Музрабод ва Термиз туманларида амалга оширилади;

лойиҳани амалга ошириш даврида (2004-2008 йиллар) Осиё тараққиёт банки қарзи бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


2. Қуйидагилар:

"Аму-Занг машина канали тизимини тиклаш" лойиҳасини молиялаштиришга ажратиладиган Осиё тараққиёт банки қарзини тўлаш схемаси ҳамда жадвали 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Осиё тараққиёт банки билан қарз битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва танлаб олинган тижорат банклари ўртасидаги қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги  лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи агент этиб белгилансин.


Лойиҳани самарали амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ҳамда Сурхондарё вилояти ва лойиҳаларга киритилган туманлар ҳокимларига кредит маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш ва ҳисобга олиб бориш, шунингдек Осиё тараққиёт банки тартиботларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш ва киритишни таъминлаш масъулияти юклансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бир  ой муддатда:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига лойиҳанинг барча харажатлари йиғма сметасини, шунингдек Осиё тараққиёт банки қарзининг берилиши, ундан фойдаланиш ва уни қайтариш тартибини тасдиқлаш учун киритсин;

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида лойиҳани бошқариш гуруҳини ташкил этсин.


8. Белгилансинки, лойиҳага киритилган туманларда тажриба тариқасида:

2005 йил ҳосилидан бошлаб, лойиҳани амалга ошириш даврида  давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш топшириқлари ўрнига Осиё тараққиёт банки билан қарз битими шартларига мувофиқ пахта хом ашёси ва дон маҳсулотларига  давлат харид квоталари белгиланади;

пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари бўйича давлат харид квоталарини бажарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар харид квоталаридан ортиқча етиштирилган маҳсулотларни  шартномавий нархлар бўйича  сотиш ҳуқуқига эгадирлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва лойиҳага киритилган туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда лойиҳадаги туманларнинг қишлоқ хўжалиги корхоналари учун белгиланадиган харид квоталарини тақсимлаш тартибини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан, 2005 йилдан бошлаб ҳар йили инвестиция дастурларини шакллантиришда лойиҳани амалга ошириш бўйича  Ўзбекистон Республикаси улуши молиялаштирилишини назарда тутсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати  ва Осиё тараққиёт банки ўртасида эришилган битимга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ лойиҳа доирасида импорт қилинадиган (республикада ишлаб чиқарилмайдиган) асбоб-ускуналар, материалларнинг инвестиция даври мобайнида божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртманомаларига биноан, кўрсатиб ўтилган лойиҳани ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар учун келиш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртманомаларига биноан, кўрсатиб ўтилган лойиҳани ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божи тўловидан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини ҳамда визалар муддати узайтирилишини, шунингдек уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов


*) 1-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.