язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Ирригация ва мелиорация/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.2004 й. 37-сон "Ўзбекистоннинг дренаж лойиҳаси. Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш" лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.2004 й.

N 37



"ЎЗБЕКИСТОННИНГ ДРЕНАЖ ЛОЙИҲАСИ.

ЖАНУБИЙ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАН ДРЕНАЖ

ЎТКАЗИШ" ЛОЙИҲАСИНИ ЖАҲОН БАНКИ

ИШТИРОКИДА АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Суғориладиган ерларнинг унумдорлигини янада ошириш, сув ресурсларини бошқариш, Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманлари ҳудудларидаги ирригация-дренаж тизимларидан фойдаланиш ва уларга техника хизмати кўрсатиш тузилмасини такомиллаштириш, шунингдек Жаҳон банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг амалга ошириш муддати 6 йил ва умумий қиймати 74,55 млн АҚШ доллари бўлган "Ўзбекистоннинг дренаж лойиҳаси. Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш" лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Жаҳон банки Директорлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига "Ўзбекистоннинг дренаж лойиҳаси. Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш" лойиҳасини амалга ошириш учун:

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ресурсларидан беш йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 20 йил муддатга 35 млн АҚШ доллари миқдорида қарз берилишини;

Халқаро тараққиёт уюшмаси ресурсларидан ўн йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 35 йил муддатга 18,4 млн СДР миқдорида(қарз бериш махсус ҳуқуқлари) (эквивалент ҳисобида 25 млн АҚШ доллари) кредит берилишини маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан қарз тўғрисидаги битимни ва Халқаро тараққиёт уюшмаси билан кредит битимини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолаш ваколати берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан қарз тўғрисидаги битим ва Халқаро тараққиёт уюшмаси билан кредит битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулосалар берсин.


4. Қуйидагилар:

лойиҳани молиялаштиришнинг 1-иловага* мувофиқ манбалар бўйича йилларга бўлинган ҳолдаги ҳажмлари;

лойиҳани молиялаштиришнинг 2-иловага* мувофиқ компонентлар бўйича схемаси;

лойиҳани молиялаштириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзини ва Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитини қайтаришнинг 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ жадваллари;

Лойиҳани амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 5-иловага мувофиқ таркиби тасдиқлансин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек зарур ҳужжатларни ўз вақтида ишлаб чиқилиши ҳамда келишиб олишга ва тасдиқлашга киритилиши учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига юкланади;

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзи ва Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредити бўйича асосий қарзни, фоизларни ва воситачилик ҳақини тўлаш Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг лойиҳани амалга оширишга улушини молиялаштириш 2-иловага мувофиқ қуйидаги тартибда:

ирригация-дренаж тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатлар - марказлаштирилган маблағлар ҳисобига, Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги учун ҳар йили назарда тутиладиган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида;

ирригация-дренаж тизимларидан фойдаланиш ва уларнинг техник ҳолатини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар - бюджет маблағлари ҳисобига, Молия вазирлиги томонидан ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.


6. Кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, материаллар (республикада ишлаб чиқарилмайдиган), ишлар (хизматлар) мазкур лойиҳани амалга ошириш даврида божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига биноан кўрсатиб ўтилган лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар учун келиш визаларининг консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига биноан лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш узайтирилишини, уларни давлат божи тўловидан озод қилган ҳолда таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ.Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



*) 1-4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 26 январдаги

37-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Ўзбекистоннинг дренаж лойиҳаси. Жанубий Қорақалпоғистондан

дренаж ўтказиш" лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида

амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ

Ғуломов Р.А.


-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг

Жўраев А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Кенгаш раҳбарининг ўринбосари


лавозимига кўра



-

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири

Жалолов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Каипов Ж.С.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Салимов А.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Жўраев Т.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


лавозимига кўра


-

Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси

лавозимига кўра


-

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар Кенгаш таркибига киритилади.