язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Кичик бизнес/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2003 й. 348-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2003 й.

N 348



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"КИЧИК ВА МИКРО МОЛИЯЛАШТИРИШНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кичик бизнес субъектларига кредит ва молия хизмати кўрсатишни кенгайтириш, микро молиялаштиришни ривожлантиришни янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикасига:

"Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун беш йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга 20 млн АҚШ доллари миқдорида қарз берилишини;

кредит уюшмалари фаолияти устидан назорат тизимини институционал мустаҳкамлаш бўйича техник кўмаклашиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдорида грант берилишини маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикасига Осиё тараққиёт банкининг қарзи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасида имзоланган Қарз битими асосида берилади;

мазкур Лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарз олувчи ҳисобланади;

қарзнинг 5 млн АҚШ доллари миқдоридаги қисми кредит уюшмаларини ривожлантиришни молиялаштиришга, шунингдек Лойиҳани амалга ошириш даврида (2003-2010 йиллар) Қарз битимида назарда тутилган фоизлар ва воситачилик ҳақининг бир қисмини қоплашга йўналтирилади;

қарзнинг қолган 15 млн АҚШ доллари миқдоридаги қисми кичик бизнесни, шунингдек кредит уюшмаларини кредитлаш бўйича линиялар очиш учун Молия вазирлиги томонидан "Асака" банки ва "Агробанк" АТБга қайта молиялаштирилади;

Қарз битими шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Молия секторини ривожлантириш агентлиги, "Асака" банки ва "Агробанк" АТБ Лойиҳа айрим компонентларининг ижро этувчи агентликлари ҳисобланади;

"Асака" банки ва "Агробанк" АТБга қайта молиялаштириладиган қарз маблағларини, шунингдек улар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш банклар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

3. Қуйидагилар:

Лойиҳани молиялаштириш схемаси 1-иловага мувофиқ;

Лойиҳани амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унга Лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш вазифалари юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Қарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2008 йилдан бошлаб, ҳар йилги Давлат бюджетини шакллантиршцда Осиё тараққиёт банкининг кўрсатиб ўтилган қарзи бўйича асосий қарзни, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш учун тижорат банкларининг ушбу мақсадларга йўналтариладиган маблағларига қўшимча равишда маблағлар ажратишни назарда тутсин.


6. "Асака" банки, "Агробанк" АТБ ва Молия секторини ривожлантириш агентлиги Осиё тараққиёт банки билан Лойиҳа битимларини имзоласинлар ҳамда ўз зиммаларига кўрсатиб ўтилган Лойиҳа битимлари шартларига мувофиқ Лойиҳани ижро этиш мажбуриятини қабул қилсинлар.

7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасида имзоланган Қарз битимига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Божхона кодексига мувофиқ Лойиҳа доирасида уни амалга ошириш даврида импорт бўйича олиб келинаётган товарлар, ишлар (хизматлар) божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари), Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинадиган товарлар, ишлар (хизматлар) эса кўрсатиб ўтилган Лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг улуши сифатида қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинади.


8. Кредит уюшмаларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва молиявий хизматлар бозорида рақобатни ошириш мақсадида:

кредит уюшмалари, бўшаб қоладиган маблағлар сармояни кўпайтиришга ва устав фаолиятини амалга оширишга йўналтирилган ҳолда 2006 йил 1 январгача даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинсин;

белгилансинки, кредит уюшмаларининг кредитлаши учун банклар томонидан нақд маблағлар бериш кредит уюшмалари ҳисоб рақамларидаги маблағлар доирасида амалга оширилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки билан биргаликда кредит уюшмаларини солиққа тортиш тартиби тўғрисидага низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И.Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 11 августдаги

348-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Кичик ва микро молиялаштиришни

ривожлантириш" лойиҳасини молиялаштириш

СХЕМАСИ*

(млн АҚШ доллари)

N

Компонент


ОТБ

қарзи


Ҳукумат

улуши**


Кредит

уюшмалари

аъзолари


Тижорат

банклари


Жами

1.

Кредит уюшмаларипи ташкил этиш

шу жумладан:


5,0

2,46

12,43

-

19,89

Кредит уюшмаларига қарзлар


2,0

-

-

-

2,0

Кредит уюшмалари аъзолари депозитларини жалб этиш


-

-

12,43

-

12,43

Молия секторини ривожлантириш агентлигани институционал мустаҳкамлаш


-

0,25

-

-

0,25

Лойиҳани бошқариш


1,26

1,95

-

-

3,21

Инвестиция даврида кўзда тутилмаган харажатлар ва фоизлар


1,74

0,26

-

-

2,0

2.

Тижорат банкларига кредит линияси


15,0

-

-

15,11

30,11


Лойиҳа бўйича жами


20,0

2,46

12,43

15,11

50,0

*) маълумотлар ҳисоб-китоблар асосида;

**) Ҳукумат улуши халқаро ва маҳаллий экспертлар ишлаши учун хоналар, шаҳар телефон алоқаси, коммунал хизматлар, электр энергияси ва бошқалар бериш, шунингдек грант маблағлари жалб этиш ҳисобига таъминланади.