язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Кичик бизнес/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2002 й. 286-сон "Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун Банк оф Нью-Йорк (АҚШ)нинг кредит линиясини жалб этиш ва ундан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.2002 й.

N 286



КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕС ЛОЙИҲАЛАРИНИ

МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ УЧУН БАНК ОФ

НЬЮ-ЙОРК (АҚШ)НИНГ КРЕДИТ ЛИНИЯСИНИ

ЖАЛБ ЭТИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



АҚШ Экспорт-импорт банкининг суғурта қопламаси остида Банк оф Нью-Йорк томонидан бериладиган, Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантиришга йўналтирилган кредит линиясидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2002 йил 12 мартда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Банк оф Нью-Йорк ва АҚШнинг Экспорт-импорт банки ўртасида кредит битими тузилганлиги;

АҚШнинг Экспорт-импорт банкининг суғурта қопламаси остида Банк оф Нью-Йорк томонидан бериладиган 54,97 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси Ўзбекистон Республикасининг кичик ва ўрта бизнес субъектлари лойиҳаларини маблағ билан таъминлашга йўналтирилиши;

кредит линияси доирасида импорт контрактлар бўйича АҚШда ишлаб чиқарилган технологиялар, асбоб-ускуналар, материаллар ва хизматлар сотиб олиниши назарда тутилаётганлиги;

АҚШ Савдо ва тараққиёт агентлиги орқали иш кўрувчи Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати томонидан кредит линиясини жалб этиш дастури доирасида кичик ва ўрта бизнес корхоналарига техник ёрдамни маблағ билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига 250 минг АҚШ доллари миқдорида грант берилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Банк оф Нью-Йорк ва АҚШнинг Экспорт-импорт банки ўртасидаги кредит битимини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


3. Қуйидагилар:

Банк оф Нью-Йорк, АҚШнинг Экспорт-импорт банки ҳамда кредит битими ва грант тўғрисидаги битим доирасида бошқа хорижин қатнашчиларнинг даромадлари Ўзбекистон Республикасида тўлов манбаида даромад (фойда) солиғи тўлашдан;

Банк оф Нью-Йорк томонидан бериладиган мазкур кредит линияси бўйича маблағ билан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган техвология асбоб-ускуналари, материаллар ва хизматлар қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона пошлиналари тўлашдан озод қилинсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.'



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов