язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Кичик бизнес/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.2001 й. 69-сон "Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банки кредитидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2001 й.

N 69



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИ КРЕДИТИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантириш ҳамда Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Осиё тараққиёт банки директорлар Кенгаши Ўзбекистон Республикасига кичик ва ўрта корхоналар лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун умумий миқдори 50 млн АҚШ долларига тенг бўлган кредит беришни маъқуллаганлиги;

кредит Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Осиё тараққиёт банки билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги қарз битимига мувофиқ берилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қайта кредитлаш ҳақидаги битимларга ҳамда Осиё тараққиёт банки ва банклар ўртасидаги лойиҳа битимлари асосида 20 млн АҚШ долларини Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига, 15  млн АҚШ долларини "Асака" банкига ва 15   млн АҚШ долларини "Пахта-банк"га қайта кредитлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан  Осиё тараққиёт банки ўртасидаги 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки,  "Асака" банки ва "Пахта-банк" ўртасидаги қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни имзолаш;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси вазифасини бажарувчига Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа битимини имзолаш;

"Асака" банки раисига  "Асака" банки билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги 15 млн АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа битимини имзолаш;

"Пахта-банк" раисига "Пахта-банк" билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги 15 млн АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа битимини имзолаш ваколати берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги   Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан  Осиё тараққиёт банки ўртасидаги  қарз битими юзасидан, битим белгиланган шаклда тақдим этилган пайтдан бошлаб икки ҳафта муддатда, юридик хулоса берсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов