язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Кичик бизнес/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.1999 й. 38-сон "Германиянинг "КфВ" тараққиёт банкининг кредит линиясидан фойдаланиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.1999 й.

N 38



ГЕРМАНИЯНИНГ "КФВ" ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИНИНГ КРЕДИТ ЛИНИЯСИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА



Кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш давлат дастурини ривожлантириш, тижорат банклари ва сармоялар миллий бозори тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Германия федерал ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси учун уч йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 10,5 йил муддатга ажратиладиган кредит линиясини 15 миллион евро (30 млн Германия маркаси) миқдорига кўпайтириш ҳақида қарор қабул қилинганлиги;

кичик ва ўрта бизнеснинг инвестиция лойиҳаларини маблағ билан мақсадлитаъминлаш учун кўрсатиб ўтилган маблағлар "КфВ" банки томонидан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига берилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Бунда:

кредит линияси умумий миқдорининг 7,5 миллион евро миқдоридан ортиқ бўлмаган қисми Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан бевосита кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини маблағ билан таъминлашга йўналтирилади;

кредит линияси умумий миқдорининг камида 7,5 миллион евро миқдоридан кам бўлмаган қисми Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари кейинчалик кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини маблағ билан таъминлашлари учун Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан ушбу банкларга қайта молияланади.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири "КфВ" банки томонидан берилаётган кредит бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатини беришга;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси Ташқи иқтисодий фаолият банки билан "КфВ" банки ўртасида тузиладиган Қарз битимини имзолашга вакил қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси кафолати бўйича "КфВ" банки учун мақбул шаклда юридик хулоса берсин.


4. Молия вазирлиги, Марказий банк Ўзбекистон банклари уюшмаси ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда мазкур кредит линияси маблағларини кичик ва ўрта бизнес субъектларига қайта молиялаш учун тижорат банклари рўйхатини бир ой муддатда аниқласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов