язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Молия сектори/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2010 й. 152-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Кичик ва микромолиялаштиришни ривожлантириш. 2-фаза" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2010 й.

N 152



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"КИЧИК ВА МИКРОМОЛИЯЛАШТИРИШНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ. 2-ФАЗА" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни уларни кредитлашни кенгайтириш ҳисобига жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, микромолиялаштиришни янада рағбатлантириш, шунингдек тижорат банкларининг кредит ресурсларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгаши 2010 йил 21 апрелда Ўзбекистон Республикасига "Кичик ва микромолиялаштиришни ривожлантириш. 2-фаза" лойиҳасини амалга ошириш учун қайтариш мудлати 20 йил, шу жумладан, имтиёзли даври беш йил бўлган 50 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз бериш, шунингдек лойиҳада иштирок этаётган тижорат банклари, микромолиялаштириш ташкилотлари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг салоҳиятини оширишга техникавий кўмаклашиш мақсадида 600 минг АҚШ доллари миқдорида грант беришни маъқуллаганлиги;

кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Қарз битими, шунингдек Осиё тараққиёт банки билан лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган тижорат банклари - "Агробанк" очиқ акциядорлик тижорат банки, "Ҳамкор банк" очиқ акциядорлик тижорат банки ва "Ипак йўли" очиқ акциядорлик инновация тижорат банки ўртасидаги лойиҳа битимлари 2010 йил 1 майда имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳа амалга оширилиши ҳамда лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган тижорат банклари фаолияти мувофиқлаштирилиши учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;

лойиҳада иштирок этаётган тижорат банклари лойиҳанинг тегишли компонентларини амалга ошириш бўйича агентлар, Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ва грантидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул ҳисобланадилар;

Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари тижорат банклари томонидан кейинчалик хорижий ва миллий валютада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, шунингдек микромолиялаштириш ташкилотларига кредитлар (субқарзлар) бериш учун лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи тижорат банкларига қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар асосида қайта молиялаштирилади;

Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайтариш, шунингдек қарз бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлаш лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи тижорат банклари томонидан амалга оширилади;

лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи тижорат банклари бир қарз олувчига 20 минг АҚШ доллари миқдорида ёки Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги эквивалентда кредитлар (субқарзлар) берадилар;

кўрсатиб ўтилган лойиҳа доирасида жалб қилинган субқарзлар ҳисобига микромолиялаштириш ташкилотлари томонидан бериладиган микрокредитлар ва микроқарзлар эквивалентда 1 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлмаслиги керак.


3. Қуйидагилар:

лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи тижорат банкларига Осиё тараққиёт банкининг қарзини бериш бериш жадвали 1-иловага* мувофиқ;

Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайтариш ҳамда қарз бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлаш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи 1-иловага* мувофиқ тижорат банклари билан қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз битими, Ўзбекистон Республикаси билан лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи тижорат банклари ўртасидаги қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.