язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.2004 й. 574-сон "ЎзЭксайд" ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасида аккумулятор батареялари ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.2004 й.

N 574



"ЎЗЭКСАЙД" ЁПИҚ АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ ҚЎШМА КОРХОНАСИДА

АККУМУЛЯТОР БАТАРЕЯЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Замонавий аккумулятор батареялари ишлаб чиқариш бўйича яратилган ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, улар билан ички бозорни тўлдириш ва уларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг "EurasiaTrans" Limited (Буюк Британия) компаниясини "ЎзЭксайд" ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасига стратегик инвестор сифатида жалб этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Eurasia Trans" Limited" (Буюк Британия) компанияси:

"Эксайд АБ Груп Лтд" компаниясининг 51 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш йўли билан "ЎзЭксайд" ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси акциядорлари таркибига кириши;

аккумулятор батареялари ишлаб чиқаришни йилига 1,2 млн донагача етказишни, улардан камида 80 фоизини экспортга сотиш мажбуриятини олишни назарда тутувчи бизнес-режа ишлаб чиққанлиги;

"ЎзЭксайд" ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасини 4,425 млн АҚШ доллари миқдоридаги айланма маблағлар билан таъминлаш ва лойиҳани амалга ошириш учун жалб этилган кредитларни 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ жадвалларга қатъий риоя қилган ҳолда қайтаришни таъминлаш мажбуриятини олганлиги;

"ЎзЭксайд" ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасига хом ашё, материаллар ва бутловчи деталлар харид қилишда фойдаланиш учун 3,675 млн АҚШ доллари миқдорида айланма маблағлар сифатида инвестиция бериши;

"ЎзЭксайд" ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасига ишлаб чиқариладиган маҳсулотга "Катод" савдо маркасидан фойдаланиш ҳуқуқини бериши маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг:

"ЎзЭксайд" ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси устав капиталидаги ўзига тегишли 25 фоиз миқдоридаги акциялар пакетининг бир қисмини, "EurasiaTrans" Limited компанияси томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилган, шу жумладан илгари жалб этилган кредитлар қайтарилган тақдирда унга 3-иловага* мувофиқ муддатларда бериш;

2016 йилда устав капитали таркибини 3-иловага* мувофиқ ўзгартириш тугаллангандан кейин "ЎзЭксайд" ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси устав капитали улушларини қуйидаги миқдорларда тақсимлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:

"Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси улуши - 23,3 фоиз;

"EurasiaTrans" Limited (Буюк Британия) компанияси улуши - 76,0 фоиз;

"Жиззахободончилик" акциядорлик жамияти улуши - 0,7 фоиз.


4. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси "Ўзиккиламчиранглиметалл" акциядорлик жамияти билан биргаликда қўрғошин парчаларини йиғишни, шу жумладан жисмоний шахслардан йиғишни ташкил этсин, 2005 йилнинг I ярим йиллигида "ЎзЭксайд" ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси базасида уни қайта ишлаш линиясини ишга туширишни таъминласин.

"Ўзиккиламчиранглиметалл" акциядорлик жамияти "ЎзЭксайд" ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасига 4-иловага* мувофиқ ҳажмларда қўрғошин парчалари етказиб берилишини таъминласин

6. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг "ЎзЭксайд" ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасида аккумулятор батареялари ишлаб чиқариш лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Тайёр маҳсулотларнинг янги турларини, уларга қисмлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхатига киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И.Каримов



*) 1 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 48-49-сон, 497-модда.