язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2002 й. 289-сон "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компаниясининг шиша идиш ишлаб чиқарувчи заводи қурилиши тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2002 й.

N 289



"ЎЗМЕВАСАБЗАВОТУЗУМСАНОАТ-ХОЛДИНГ"

КОМПАНИЯСИНИНГ ШИША ИДИШ ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИ ЗАВОДИ ҚУРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА



Жахон андозаларига жавоб берувчи шиша идиш ишлаб чиқаришни таъминлаш, мана шу асосда рақобатбардош мева-сабзавот ва вино-ароқ махсулотлари ишлаб чиқариш хажмини кўпайтириш ва тармоқнинг экспорт салоҳиётини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, Тошкент шахар хокимлиги ва "Сифат" акциядорлик лойиха-қурилиш бирлашмасининг Тошкент шахар Сирғали туманида "Сифат" акциядорлик лойиха-қурилиш бирлапшасининг "Каркас" корхонасининг бўш майдонлари негизида бир кеча-кундузда 150 тонна шиша массаси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, жахон андозалари талабларига жавоб берадиган шиша идиш ишлаб чиқарувчи завод қурилиши туғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Asl Oyna" очиқ акциядорлик жамияти билан "HEYE international GmbH/GLASTECHNIK WINKLER & Co" фирмаси (Германия) ўртасида умумий қиймати 22.551,55 минг Евро бўлган, 2004 йилда фойдаланишга топшириладиган шиша идиш ишлаб чиқарувчи қурилаётган заводни бутлаш учун технология асбоб-ускуналари ва сарфлаш материаллари етказиб беришга контракт тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси ва "Asl Oyna" очиқ акциядорлик жамияти 1-иловага* мувофиқ шиша идиш ишлаб чиқарувчи заводни фойдаланишга топшириш жадвали бажарилишини таъминласинлар.


3. Белгилансинки, шиша идиш ишлаб чиқарувчи завод қурилиши лойиҳасини маблағ билан таъминлаш қуйидаги миқдорларда:

контракт қийматининг суғурта мукофоти суммаси қўшилган 85 фоизи "Hermes" экспорт-кредит агентлигининг суғурта қопламаси остида "Vereins- und Westbank AG" банкининг (Германия) Узбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштирилган кредити ҳисобига;

умумий суммаси 3.382,73 минг Евро бўлган контракт қийматининг 15 фоизи миқдоридаги аванс тўлови - "Ўзмевасабзавотузумсаноат- холдинг" компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига;

шиша идиш ишлаб чиқариш заводи қурилишига ва молиявий чиқимларга ҳақ тўлашга 1,5 млрд сўм миқдоридаги миллий валютадаги сарф-харажатлар - "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компаниясини реконструкция қилиш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига;

асосий қарзни қайтариш, фоизлар тўлаш, воситачилик ҳақи ва кредитга хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар шиша идиш ишлаб чиқариш заводининг ишлаб чиқариш фаолияти ҳисобига "Asl Oyna" очиқ акциядорлик жамияти томонидан, етишмайдиган қисми эса - 2-иловага* мувофиқ прогноз жадвалга биноан "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компаниясининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки "Vereins- und Westbank AG" банки билан қарз битими ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компаниясининг таъминлапш остида "Asl Oyna" очиқ акциядорлик жамиятига қарз мабларларини қайта молиялаш учун уч томонлама субқарз битимини белгиланган тартибда тузсин.


5. Молия вазири "Vereins- und Westbank AG" банки олдида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тўлов мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолат беришга вакил қилинсин.


6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


7. Махфий.


8. Заводни ишга туширишни жадаллаштириш зарурлигияи ҳисобга олган ҳолда қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда олиб борилишига рухсат берилсин, лойиҳа-смета ҳужжатлари ваколатли органларда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилипш таъминлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги шиша идиш ишлаб чиқарувчи завод қурилишини Ҳукумат кафолати остидаги хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига амалга ошириладиган 2002 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ йўналтирилган дастурига киритсин.


10. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси шишани фақат газ ёқилғисида қайнатиш технологиясининг ўзига хос шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси билан биргаликда шиша идиш заводига табиий газдан фойдаланиш учун белгиланган тартибда рухсатнома олинишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишшш назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.