язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2000 й. 351-сон "Техник шиша тола ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.09.2000 й.

N 351



ТЕХНИК ШИША ТОЛА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Техник шиша тола ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва "Хобас-ТАПО" қўшма корхонасида ташкил этилган нометалл центрифугаланган қувурлар ишлаб чиқаришини хом ашё билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг "Оникс" акциядорлик жамияти томонидан "Прайсс-Даймлер" (Германия) ва "Ровитекс" (Швейцария) компаниялари билан биргаликда устав фонди 5,98 млн. Германия маркасига тенг бўлган ҳамда улушлар 1-иловага* мувофиқ Ўзбекистон томони ва хорижий томонлар ўртасида тенг тақсимланган техник тола ишлаб чиқариш бўйича "Ўзгласзайден" қўшма корхонасн ташкил этилганлиги;

"Ўзгласзайден" қўшма корхонаси томонидан қуввати йилига 9,4 минг тонна техник шиша толаси ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 60,3 млн. Германия маркасидан иборат асбоб-ускуналар туркумини етказиб бериш ва монтаж қилиш юзасидан Германиянинг "Проектирунг унд Адлагенбау ГмбХ Баутцен" компанияси билан контракт тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган контрактни маблағ билан таъминлаш қуйидаги тартибда:

контракт қийматининг 05 фоизи ("Гермес" жамиятининг суғурта мукофотини ҳисобга олган ҳолда 50,1 млн. Германия маркаси) - хорижий банкининг Германиянинг "Гермес" жамияти суғурта қопламаси остидаги маблағларини қайта молиялаш йўли билан "Ўзсаноатқурилишбанк" кредити ҳисобига;

контракт қийматининг 15, фоизи (10,2 млн. Германия маркаси) -"Проектирунг унд Анлагенбау ГмбХ Баутцен" компаниясига 8,2 млн. Германия маркаси қийматига эга бўлган "ноу-хау"ни ва қўшма корхонага инвестиция мажбуриятлари сифатида бериладиган 2,0 млн. Германия маркаси миқдоридаги пул маблағларини бериш йўли билан "Ўзгласзайден" қўшма корхонасининг хорижий муассислари ҳисобига;

жалб этиладиган хорижий кредитларни ташкил этиш бўйича хорижни банкка барча харажатларни тўлаш, шунингдек қурилиш даврида фоизларни тўлаш - хорижий муассисларнинг "Ўзгласзайден" қўшма корхонасига инвестиция мажбуриятлари сифатида бериладиган маблағлари хисобига;

хорижий кредитни, у бўйича фоизларни ҳамда ишлаб чиқариш давридаги бошқа чиқимларни қайтариш - 2-иловага* мувофиқ қайтариш жадвалига кўра "Ўзгласзайден" қўшма корхонасининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Қайд этилсинки, "Ўзгласзайден" қўшма корхонасининг хорижий муассислари ўз зиммаларига "Хобас-ТАПО" қўшма корхонасн томонидан талаб этиб олинмаган техник шиша тола хажмларини экспорт қилиш мажбуриятини олдилар.


4. Махфий.


5. "Ўзгласзайден" қўшма корхонаси кредитларни қайтариш даврида техник шиша тола ишлаб чиқариш учун импорт хом ашё, материаллар, эхтиёт қисмлар ва тез эскирадиган қисмлар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштирилганлиги учун йиғимлар бундан мустасно) озод қилинсин.


6. "Ўзсаноатқурилишбанк" бир ой муддатда хорижий банк ва "Ўзгласзайден" қўшма корхонаси билан кредит битимлари тузсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири "Ўзсаноатқурилишбанк" мажбуриятлари бўйича хорижий банкка, шунингдек "Ўзгласзайден" қўшма корхонасининг мажбуриятлари бўйича "Ўзсаноатқурилишбанк"ка Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатларини белгиланган тартибда беришга вакил қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кредит битимларида белгиланган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулосани расмийлаштирсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг ва "Ўзгласзайден" қўшма корхонасининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар учун кўп марталик кириш визалари консуллик йиғимлари ундирмасдан расмийлаштириш масалаларини ўз вақтида кўриб чиқсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг ва "Ўзгласзайден" қўшма корхонасининг буюртманомалари бўйича лониҳаии амалга оширншда қатнашувчи хорижий мутахассисларни яшаш жойида давлат божи ундирмасдан вақтинча рўйхатдан ўтказсин ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтирсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган