язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2009 й. 19-сон "Ўзбекистон Республикаси билан Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси ўртасидаги "Кардиохирургия бўлими биносини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш" лойиҳаси" қарз битими тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2009 й.

N 19



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БИЛАН АРАБ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ҚУВАЙТ

ЖАМҒАРМАСИ ЎРТАСИДАГИ "КАРДИОХИРУРГИЯ

БЎЛИМИ БИНОСИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА

ЖИҲОЗЛАШ" ЛОЙИҲАСИ" ҚАРЗ БИТИМИ ТЎҒРИСИДА



"Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази ҳузуридаги кардиохирургия бўлимини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш" лойиҳасини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси иштирокида "Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази ҳузуридаги кардиохирургия бўлимини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 6 майдаги 85-сон қарорини амалга оширишда Қувайт Давлати Амирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи пайтида Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси билан Қарз битими Ўзбекистон томони билан келишган ҳолда тенг даражани таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири имзолаган Ўзбекистон Республикаси билан Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси ўртасидаги Қарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев