язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2008 й. 85-сон "Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси иштирокида "Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази ҳузуридаги кардиохирургия бўлимини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2008 й.

N 85



АРАБ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ

ҚУВАЙТ ЖАМҒАРМАСИ ИШТИРОКИДА

"АКАДЕМИК В.ВОҲИДОВ НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ЖАРРОҲЛИК МАРКАЗИ

ҲУЗУРИДАГИ КАРДИОХИРУРГИЯ БЎЛИМИНИ

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ЖИҲОЗЛАШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонининг амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси "Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази ҳузуридаги кардиохирургия бўлимини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш" лойиҳасини амалга ошириш учун тўрт йилдан иборат бўлган имтиёзли даврни қўшган ҳолда 24 йил муддат билан Ўзбекистон Республикасига 3,5 млн қувайт динори (эквиваленти 12,97 млн АҚШ долларига тенг) суммасида кредит берилишини маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарз маблағларидан Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси тартиботига мувофиқ мақсадли фойдаланилиши, шунингдек кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг Қарз битими ва амалга ошириш жадвалига мувофиқ самарали амалга оширилиши учун масъул ижро этувчи агентлик ҳисобланади;

асосий қарзни, фоизларни, воситачилик ҳақини ва қарзга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази ҳузуридаги кардиохирургия бўлимини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий ҳисоб-китоби кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;

"Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази ҳузуридаги кардиохирургия бўлимини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш" лойиҳаси бўйича Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси қарзини ҳамда қарз бўйича фоизларни ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси билан тузилган Қарз битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолашга вакил қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси ўртасидаги Қарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

лойиҳа доирасида бажариладиган ишлар ва хизматларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун лойиҳанинг амал қилиш даврида, вазирлик тузилмасида ходимларининг сони уч нафардан иборат бўлган лойиҳани амалга ошириш бўлимини ташкил этсин, бўлимнинг лойиҳани амалга ошириш бўлими таъминоти учун техник-иқтисодий кўрсаткичларда белгиланган ҳаражатлар доирасида молиялаштирилишини назарда тутсин;

лойиҳа доирасида харид қилинадиган замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари етказиб берилиши бошлангунга қадар Баромарказ биносидаги кардиохирургия бўлимида зарур қурилиш-реконструкция ишлари тугалланишини таъминласин.


6. Қуйидагилар:

лойиҳани амалга ошириш доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган товарлар, шу жумладан тузилган контрактлар бўйича бепул етказиб бериладиган товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмлар божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармасининг ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида тўлов манбаларидан ундириладиган даромадлари фойда солиғидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик йиғимини ва бошқа йиғимларни ундирмасдан расмийлаштиришни белгиланган тартибда таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга, уларни давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказиш ва унинг муддатини узайтиришни белгиланган тартибда таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.