язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2007 й. 156-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ва унинг минтақавий (вилоят) филиалларини тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш" лойиҳасини Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 11 майдаги 120-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2007 й.

N 156



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"РЕСПУБЛИКА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ

МАРКАЗИ ВА УНИНГ МИНТАҚАВИЙ (ВИЛОЯТ)

ФИЛИАЛЛАРИНИ ТИББИЁТ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ

БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ" ЛОЙИҲАСИНИ ИСЛОМ

ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2005 ЙИЛ 11 МАЙДАГИ 120-СОН ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ва унинг минтақавий (вилоят) филиалларини Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобига етказиб бериладиган тиббиёт асбоб-ускуналари билан ўз вақтида жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ва унинг минтақавий (вилоят) филиалларини тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш" лойиҳасини Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 11 майдаги 120-сон қарорининг 4-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобига етказиб бериладиган тиббиёт асбоб-ускуналарини харид қилиш ва даволаш муассасаларига олиб бориш билан боғлиқ маъмурий харажатларни соғлиқни сақлаш муассасалари таъминоти учун назарда тутилган тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида амалга оширсин".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев