язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2007 й. 65-сон "Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси - Доктор Ли Джонг-Вук хотираси жамғармаси грант маблағларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2007 й.

N 65



КОРЕЯ ХАЛҚАРО СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ЖАМҒАРМАСИ - ДОКТОР ЛИ ДЖОНГ-ВУК ХОТИРАСИ

ЖАМҒАРМАСИ ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси - Доктор Ли Джонг-Вук хотираси жамғармасининг Тошкент вилояти Ўрта чирчиқ тумани болалар касалхонасини мукаммал таъмирлаш ва замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун ажратилган грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси билан Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси - Доктор Ли Джонг-Вук хотираси жамғармаси ўртасида имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида Тошкент вилояти Ўрта чирчиқ тумани болалар касалхонасини мукаммал таъмирлаш ва замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун 500 000 АҚШ доллари миқдорида грант ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти Ўрта чирчиқ тумани болалар касалхонасини мукаммал таъмирлаш ва замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича масъул ижрочи ҳисобланадилар.


3. Болалар касалхонасини мукаммал таъмирлаш ва замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш лойиҳаси маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 1 ва 2-иловалар*га мувофиқ келтирилаётган асбоб-ускуналар, материаллар (ишлар, хизматлар) солиқ солишдан ҳамда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.


4. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириладиган асбоб-ускуналар, материаллар (ишлар, хизматлар)ни "Тошкент" аэропортида ҳамда темир йўллар станцияларида сақлашнинг барча даврида тўловлар ундирмасдан юклаш-тушириш ҳамда омборларга жойлаштириш ишларини таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги буюртманомасига биноан ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги буюртманомасига биноан лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда кўп марталик визалар бериш ва улар муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтиришни таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов ва С.Т. Иномова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.