язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2005 й. 120-сон "Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ва унинг минтақавий (вилоят) филиалларини тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш" лойиҳасини Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2005 й.

N 120



"РЕСПУБЛИКА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ

МАРКАЗИ ВА УНИНГ МИНТАҚАВИЙ (ВИЛОЯТ)

ФИЛИАЛЛАРИНИ ТИББИЁТ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ

БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ" ЛОЙИҲАСИНИ ИСЛОМ

ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурини амалга ошириш, шошилинч тиббий ёрдам муассасаларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш, шунингдек Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ислом тараққиёт банки Директорлар Кенгаши "Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ва унинг минтақавий (вилоят) филиалларини тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб юритилади) амалга ошириш учун ҳақини бўлиб тўлаган ҳолда асбоб-ускуналар сотиш йўли билан Ўзбекистон Республикасига уч йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 15 йил муддатга 23,799 млн АҚШ доллари миқдорида молиявий маблағлар берилишини маъқуллаганлиги;

Ислом тараққиёт банки маблағларининг Ўзбекистон Республикасига юқори технологияли замонавий тиббиёт асбоб-ускуналарини Ислом тараққиёт банки номидан сотиб олиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ислом тараққиёт банки ўртасида имзоланган ҳақини бўлиб тўлаган ҳолда сотиш тўғрисидаги битим асосида берилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ислом тараққиёт банки тартиб-қоидаларига мувофиқ маблағлардан самарали фойдаланилиши, шунингдек лойиҳанинг Битимга ва амалга ошириш жадвалига мувофиқ самарали амалга оширилиши учун масъул ижро этувчи агентлик ҳисобланади;

Ислом тараққиёт банки томонидан берилаётган маблағларни қайтариш, шунингдек улар бўйича устамалар тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан биргаликда лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби 1-иловага* мувофиқ;

молиялаштириш манбалари ва компонентлари бўйича лойиҳани молиялаштириш схемаси 2-иловага* мувофиқ;

лойиҳани амалга ошириш учун Ислом тараққиёт банки томонидан берилаётган маблағларни қайтаришнинг прогноз жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

лойиҳа доирасида бажариладиган ишлар ва хизматларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида лойиҳани амалга ошириш даври учун 3 кишидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этсин, уни Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобига молиялаштиришни назарда тутсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда, лойиҳа доирасида сотиб олинаётган юқори технологияли замонавий тиббиёт асбоб-ускуналарини етказиб бериш бошлангунга қадар, уларни ўрнатиш учун Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг вилоят филиаллари хоналарини тайёрлашга доир зарур чора-тадбирлар кўрсин.

Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобига етказиб бериладиган тиббиёт асбоб-ускуналарини харид қилиш ва даволаш муассасаларига олиб бориш билан боғлиқ маъмурий харажатларни соғлиқни сақлаш муассасалари таъминоти учун назарда тутилган тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида амалга оширсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган ҳорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини давлат божи ундирмасдан таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.