язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.07.2008 й. ПҚ-934-сон "Корея Республикаси Ҳукуматининг Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш фонди (ЕDСF) имтиёзли кредити маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.2008 й.

N ПҚ-934



КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ФОНДИ (ЕDСF) ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТИ МАБЛАҒЛАРИ

ҲИСОБИДАН МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИГАН ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЮЗАСИДАН

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Таълим йўналишларига мувофиқ энг мақбул тарзда бутлаш ҳисобига ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланадиган касб-ҳунар коллежлари сонини кўпайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг умумий кредит суммаси доирасида ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланадиган касб-ҳунар коллежлари сонини лойиҳага мувофиқ харид қилинадиган ускуналар рўйхатидан бир-бирига ўхшашларини, шунингдек ўқув жараёнида тўлиқ ҳажмда ишлатилмайдиганларини чиқариб ташлаш ҳисобига 60 тадан 150 тагача ошириш, кўрсатилган рўйхатда номи ёзилган ускуналарни 138 тадан 43 тагача қисқартириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:

лойиҳанинг киритиладиган ўзгартишларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини тендер савдолари натижаларига кўра, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

лойиҳа доирасида амалга оширилиши назарда тутилган барча тартиб-қоидалар ўз вақтида бажарилишининг аниқ муддатларини белгиласин ва унинг ижро муддати асоссиз чўзилишига йўл қўйилмаслигини таъминлайдиган қатъий назоратни ўрнатсин.


3. Корея Республикаси Ҳукуматининг Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш фонди (EDCF) имтиёзли кредити маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳа доирасида қуйидагилар:

инвестиция даврида бевосита етказиб берувчи ҳамда пудратчилардан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан, давлатнинг мақсадли фондларига ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалардан;

лойиҳанинг хорижий қатнашчилари Ўзбекистон Республикасидаги тўлов манбаидан ундириладиган фойда солиғи тўлашдан озод этилсин.


4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталари Ахборотномаси”, 2008 й., 7-сон, 396-модда.