язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2007 й. 89-сон "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида Германия Федератив Республикаси Ҳукумати имтиёзли кредитининг тежалган маблағларидан ҳамда кредитни тўлдириш маблағларидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2007 й.

N 89



"АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЎМАКЛАШИШ"

ЛОЙИҲАСИ    ДОИРАСИДА    ГЕРМАНИЯ    ФЕДЕРАТИВ

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТИНИНГ

ТЕЖАЛГАН МАБЛАҒЛАРИДАН ҲАМДА КРЕДИТНИ

ТЎЛДИРИШ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



"Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳасини амалга ошириш учун Германия тараққиёт банки (КfW) томонидан берилган имтиёзли кредит маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳасини Германия Ҳукуматининг имтиёзли кредитидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 1 декабрдаги 563-сон қарорига ҳамда "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида Германия Ҳукумати имтиёзли кредитининг тежалган маблағларидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 15 мартдаги 46-сон қарорига мувофиқ "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳасини амалга ошириш учун Германия тараққиёт банки (КfW) томонидан берилган 7669,4 минг евро миқдоридаги имтиёзли кредитни ва 1023,0 минг евро миқдоридаги грантни ўзлаштириш доирасида:

КfW имтиёзли кредитининг тежалган маблағлари 746,619 минг еврони ташкил этганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасидаги 2004 йилда ривожлантириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳукуматлараро маслаҳатлашувлар якунларининг 2004 йил 1 апрелдаги Протоколига биноан кўрсатиб ўтилган лойиҳа маблағларини 1200,0 минг евро миқдорида тўлдириш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг КfW имтиёзли кредитининг 1946,6 минг евро миқдоридаги тежалган маблағларини ва кредитни тўлдириш маблағларини ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлашни амалга оширадиган касб-ҳунар коллежлари қўшимча сонини замонавий ўқув-лаборатория анжомлари билан жиҳозлашга йўналтириш тўғрисидаги таклифига 1 ва 2-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига илгари белгиланган тендер шартларига риоя қилган ҳолда тендер савдолари ўтказмасдан:

ахборот-технология асбоб-ускуналари етказиб бериш учун - Fujitsu-Siemens компанияси билан 2005 йил 11 июлдаги SSEР/01/Е/2005-сон контрактга;

касб-ҳунар коллежларини ўқув анжомлари билан жиҳозлаш ва мебеллар етказиб бериш учун - Lucas Nuelle компанияси билан 2005 йил 23 августдаги SSEР/02/ЕM/2005-сон контрактга;

консалтинг хизматлари кўрсатиш учун - GOPA компанияси билан тузилган шартномага;

касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини техник жиҳатдан ўқитишда маслаҳат хизматлари кўрсатиш учун - Тошкент ахборот технологиялари университети билан 2006 йил 14 августда тузилган 03/CS-сон контрактга;

касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларининг техник малакасини оширишни ташкил этиш хизматлари кўрсатиш учун - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти билан 2006 йил 18 сентябрда тузилган 04/О-сон контрактга қўшимча битимлар тузишга рухсат этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасидаги 2004 йилда ривожлантириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳукуматлараро маслаҳатлашувлар якунларининг 2004 йил 1 апрелдаги Протоколига биноан "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳасини кенгайтириш учун жалб қилинадиган 1200,0 минг евро миқдорида молиялаштириш ҳажмини кўпайтириш тўғрисида Германия тараққиёт банки (КfW) билан шартнома тузсин;

ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган қўшимча битимларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин.


5. Молиялаштириш ҳажми 1200,0 минг еврога кўпайганлигини ҳисобга олган ҳолда кредитни қайтариш ва Германия тараққиёт банки (КfW) кредити бўйича фоизлар тўлаш жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, асосий қарзни қайтариш, воситачилик ҳақи, фоизлар тўлаш, КfW имтиёзли кредитининг 1200,0 минг евро миқдоридаги тўлдириш маблағларига оид бошқа чиқимларни қайтариш билан боғлиқ харажатлар давлат бюжети маблағлари ҳисобига қопланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига кредит маблағларидан ўз вақтида ва самарали фойдаланилишини таъминлаш юзасидан жавобгарлик юклансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 3 майдаги

89-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида

касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш"

лойиҳаси бўйича Германия тараққиёт банки (КfW) имтиёзли

кредитининг тежалган маблағларини ҳамда кредитни

тўлдириш маблағларини қайта тақсимлаш

(минг евро)

Т/р

Кредит маблағлари

ҳисобига харажатлар

номи


Кредит бўйича

режалаштирилган

харажатлар


Кредитнинг

фойдаланилган

қисми


Кредитнинг

тежалган қисми

ва унинг

тўлдирилиши


Кредитнинг

тежалган қисми

маблағларини ва

кредитни тўлдириш

маблағларини қайта

тақсимлаш



Кредит бўйича ҳаммаси


8 869,4

6 922,8

1 946,6

1 946,6

1.

Кредитнинг тақсимланган қисми, шу жумладан:


7 669,4

6 922,8

746,6


1.1

асбоб-ускуналар сотиб олиш


6 963,3

6 594,7

368,6

1 825,4*

1.2

ахборот инфратузилмасини ривожлантириш


15,0

15,0

0,0


1.3

ўқув материаллари сотиб олиш ва нашр этиш


208,4

23,8

184,6

101,2*

1.4

ўқув-лаборатория анжомлари харид қилиш бўйича маслаҳат хизматлари


289,3

289,3


20,0*

1.5

назарда тутилмаган харажатлар


193,4


193,4


2.

Ушбу лойиҳа бўйича маблағларни тўлдириш


1200,0


1200,0


Изоҳ.

*) Лойиҳа амалга оширилиши давомида унинг қисмлари қиймати Fujitsu-Siemens, Lucas Nuelle, GOPA Consultants фирмалари билан алоқа музокаралари ўтказилиши натижалари бўйича ҳамда нархлар ва харажатлар мақбуллаштирилиши ҳисобга олинган ҳолда аниқлаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 3 майдаги

89-сон қарорига

2-ИЛОВА



Германия тараққиёт банки (КfW) имтиёзли кредитининг

тежалган маблағлари ва кредитни тўлдириш маблағлари

ҳисобига жиҳозланадиган касб-ҳунар коллежлари

РЎЙХАТИ*

Т/р

Минтақалар бўйича

касб-ҳунар коллежлари


Ташкил

этилган йили


Ўқувчи

ўринлари сони



Андижон вилояти

1.

Андижон компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи


2002

750


Жиззах вилояти

2.

Жиззах компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи


2006

720


Қашқадарё вилояти

3.

Шаҳрисабз компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи


2007

540

4.

Ғузор компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи


2007

540


Наманган вилояти

5.

Уйчи компьютер технологиялари ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи


2006

720


Самарқанд вилояти

6.

Самарқанд информатика ва алоқа касб-ҳунар коллежи


2005

720

7.

Иштихон компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи


2007

720


Фарғона вилояти

8.

Қўқон компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи


2006

720


Хоразм вилояти

9.

Урганч алоқа ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи


2003

750

10.

Хива касб-ҳунар коллежи


2006

720

Изоҳ.

*) Германия тараққиёт банки (КfW) имтиёзли кредитининг тежалган маблағлари ва кредитни тўлдириш маблағлари ҳисобига жиҳозланадиган касб-ҳунар коллежлари рўйхатига етказиб бериладиган анжомлар ва мебелнинг контракт нархлари мақбуллаштирилиши ҳисобга олинган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.



*) 3-илова рус тилидаги матнда берилган.