язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2006 й. 46-сон "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида германия ҳукумати имтиёзли кредитининг тежалган маблағларидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.2006 й.

N 46



"АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЎМАКЛАШИШ"

ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ГЕРМАНИЯ ҲУКУМАТИ

ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТИНИНГ ТЕЖАЛГАН

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳасини Германия Ҳукуматининг имтиёзли кредитидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 1 декабрдаги 563-сон қарорига мувофиқ ҳамда имтиёзли кредитнинг тежалган маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳасини амалга ошириш учун Германия тараққиёт банки (КfW) томонидан берилган 7669,4 минг евро миқдоридаги имтиёзли кредитни ҳамда 1023 минг евро миқдоридаги грантни ўзлаштириш доирасида:

а) Ўзбекистон Республикасининг 14 та касб-ҳунар коллежини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун, ўтказилган тендер савдолари натижалари бўйича жами 4425,4 минг евро (кредит маблағлари) миқдорида контрактлар тузилганлиги, шу жумладан:

ахборот-технология асбоб-ускуналари етказиб бериш учун - 1397,4 минг евро миқдорида Fujitsu-Siemens компанияси билан 2005 йил 11 июлдаги SSEР/01Е/2005-сон контракт тузилганлиги;

ўқув анжомлари ва мебеллар етказиб бериш учун - 2599,5 минг евро миқдорида Lucas Nuelle компанияси билан 2005 йил 23 августдаги SSEР/02ЕM/2005-сон контракт тузилганлиги;

ўқув материаллари сотиб олиш ва нашр этиш учун - 158,4 минг евро миқдорида Фан ва технологиялар маркази босмахонаси билан 2005 йил 15 июлдаги 02/У-сон контракт тузилганлиги;

б) Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази топшириғига биноан 2003 йил 1 октябрда КfW банки томонидан тендер асосида "GOPA" (Германия) консалтинг компанияси билан касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш доирасида консалтинг хизматлари кўрсатиш юзасидан шартнома ҳамда унга жами 456,9 минг евро (289,3 минг евро - кредит маблағлари ва 167,6 минг евро - грант маблағлари) миқдорида иккита қўшимча битим тузилганлиги;

в) КfW имтиёзли кредитининг тежалган маблағлари 3244,0 минг еврони ташкил этганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг КfW имтиёзли кредитининг 3244,0 минг евро миқдоридаги тежалган маблағларини ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлашни амалга оширадиган касб-ҳунар коллежлари қўшимча сонини замонавий ўқув-лаборатория анжомлари билан жиҳозлашга йўналтириш тўғрисидаги таклифига 1 ва 2-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига:

лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилишини, маблағлардан, шунингдек етказиб бериладиган асбоб-ускуналардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

лойиҳада назарда тутилган тадбирларни 2006 йил охиригача тугаллаш юзасидан жавобгарлик юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига, илгари белгиланган тендер шартларига риоя қилган ҳолда, тендер савдолари ўтказмасдан:

ахборот-технология асбоб-ускуналари етказиб бериш учун - Fujitsu-Siemens компанияси билан тузилган 2005 йил 11 июлдаги SSEР/01Е/2005-сон контрактга;

касб-ҳунар коллежларини жиҳозлаш мақсадида ўқув анжомлари ва мебеллар етказиб бериш учун - Lucas Nuelle компанияси билан тузилган 2005 йил 23 августдаги SSEР/02ЕМ/2005-сон контрактга қўшимча битимлар тузишга рухсат этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:

ушбу қарорнинг 4-бандида кўрсатилган қўшимча битимларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин;

консалтинг хизматларининг амалдаги ижросини назарда тутиб, истисно тартибида, касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш доирасида консалтинг хизматлари кўрсатиш учун 2003 йил 1 октябрдаги шартнома юзасидан, шунингдек ушбу шартномага 2005 йил 11 февралдаги 1-сон ва 2005 йил 18 апрелдаги 2-сон қўшимча битимлар юзасидан хулоса берсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 15 мартдаги

46-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида

касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш"

лойиҳаси бўйича Германиянинг КfW банки имтиёзли

кредити тежалган маблағларини тақсимлаш

(минг евро)

Т/р

Кредит маблағлари ҳисобига

харажатлар номи


Кредит

бўйича дастлаб

режалаш-

тирилган

харажатлар


Кредитнинг

фойдала-

нилган

қисми


Кредитнинг

тежалган

қисми


Кредитнинг

тежалган

қисмини қайта

тақсимлаш


Кредит бўйича ҳаммаси


7669,4

4425,4

3244,0

3244,0

1.

Кредитнинг тақсимланган қисми, шу жумладан:


6141,1

4425,4

1715,7


1.1

Асбоб-ускуналар сотиб олиш


5312,1

3962,7

1349,4

3000,6*

1.2

Ахборот инфратузилмасини ривожлантириш


100,0

15,0

85,0


1.3

Ўқув материалларини сотиб олиш ва нашр этиш


245,0

158,4

86,6

50,0**

1.4

Ўқув-лаборатория анжомларини харид қилиш бўйича консультация хизматлари


264,0

289,3***

0,0

25,3

1.5

Кўзда тутилмаган харажатлар


220,0

25,3

194,7

168,1

2.

Кредитнинг тақсимланмаган қисми


1528,3

0,0

1528,3


Изоҳ:

*) 10 та касб-ҳунар коллежини жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар сотиб олишга йўналтирилади (сотиб олинадиган асбоб-ускуналарнинг аниқ миқдори ва суммаси Fujitsu-Siemens ва Lucas Nuelle етказиб берувчилари билан музокаралар ўтказиш натижалари бўйича аниқлаштирилади).

**) 10 та касб-ҳунар коллежи учун ўқув материалларини нашр этиш ва кўпайтиришга йўналтирилади.

***) шу жумладан кўзда тутилмаган харажатлардан 25,3 минг евро.






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 15 мартдаги

46-сон қарорига

2-ИЛОВА



КfW банки имтиёзли кредитининг тежалган маблағлари

ҳисобига жиҳозланадиган касб-ҳунар коллежлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Касб-ҳунар коллежлари

Ташкил

этилган

йили


Ўқувчи

ўринлари

сони


1.

Самарқанд компьютер технологиялари ва гидромелиорация касб-ҳунар коллежи


2003

900

2.

Фарғона компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи


2003

750

3.

Термиз хизматлар кўрсатиш соҳаси касб-ҳунар коллежи


2000

900

4.

Олтинсой саноат касб-ҳунар коллежи


2001

600

5.

Хонобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи


2002

750

6.

Навоий индустрия-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи


2001

750

7.

Косонсой саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи


2001

600

8.

Урганч политехника касб-ҳунар коллежи


2002

750

9.

Қоракўл саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи


2001

600

10.

Қонликўл саноат касб-ҳунар коллежи


2004

750