язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2004 й. 611-сон "Ўзбекистон телерадиокомпанияси тизими учун жалб этилган хорижий кредитларнинг тўланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2004 й.

N 611



ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ

ТИЗИМИ  УЧУН  ЖАЛБ  ЭТИЛГАН  ХОРИЖИЙ

КРЕДИТЛАРНИНГ ТЎЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон телерадиокомпанияси тизимини техника билан қайта жиҳозлаш учун жалб этилган хорижий кредитларни тўлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибий бўлинмалари Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон телерадиокомпанияси тизимини техника билан комплекс қайта жиҳозлаш тўғрисида" 1997 йил 25 августдаги 412-сон қарорига мувофиқ хорижий кредит ҳисобига сотиб олинган асбоб-ускуналар учун мулк солиғи тўлашдан мазкур асбоб-ускуналар бўйича мулк солиғи юзасидан илгари берилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугайдиган вақтдан бошлаб беш йил муддатга озод қилинсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 августдаги 412-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Асосий қарзни, фоизларни, воситачилик ҳақини ва Ўзбекистон телерадиокомпанияси тизимини техника билан комплекс қайта жиҳозлаш дастури бўйича жалб этиладиган хорижий кредитларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни тўлаш қарз битимлари муддатлари ва шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади";


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 1998 йил ва кейинги йиллар учун марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитларини шакллантиришда аванс тўловларини амалга ошириш ҳамда хорижий банклар кредитларини ва қарз битимлари муддатлари ва шартларида улар бўйича белгиланган фоизларни тўлаш учун Ўзбекистон телерадиокомпаниясига маблағлар ажратишни назарда тутсинлар".


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ш. Мирзиёев