ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Транспорт, йўллар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.1998 й. 456-сон "Темир йўлларни реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.1998 й.

N 456



"ТЕМИР ЙЎЛЛАРНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Темир йўл секторида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва темир йўлларнинг энг устувор участкаларини реконструкция қилиш мақсадида, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳимлигини эътиборга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Осиё тараққиёт банки Директорлар Кенгаши "Темир йўлларни реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига ўзгарувчан ставка бўйича ва қайтариш муддати 25 йил бўлган, шу жумладан, беш йил имтиёзли муддатга 70 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз берилишини маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қинлинсин.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Осиё тараққиёт банкининг қарзини Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ ва Осиё тараққиёт банки билан "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ўртасидаги Лойиҳа битими асосида "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясига қайта кредитлайди;

қарз маблағлари, улар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақи "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ҳисобига қайтарилади.


3. Қарзни қайтариш жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагиларга:

Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Қарз битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ўртасидаги қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раисига "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Лойиҳа битимини имзолаш ваколати берилсин.


5. Кўрсатиб ўтилган лойиҳани самарали амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки иштирокида "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ҳузурида 6 кишидан иборат (ёрдамчи ходимлардан ташқари) Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилсин.

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи харажатлари ва унинг фаолиятини маблағ билан таъминлаш лойиҳа маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Қарз битими бўйича юридик хулосани икки ҳафта муддатда ишалаб чиқсин ва Осиё тараққиёт банкига тақдим этсин.


7. Маълумот учун қабул қилинсинки, Қарз битимига ва Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик компанияси лойиҳа маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар, бажариладиган ишлар ёки кўрсатиладиган хизматларга бож тўловлари тўлашдан озод қилинади (божхона расмийлаштируви учун бож йиғимларидан ташқари).


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий ташкилотларнинг вакилларига "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик компаниясининг буюртманомаларига кўра ҳақ ундирмасдан визалар, зарурат бўлганда кўп марталик визалар берилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларни "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомаларига кўра Ўзбекистон Республикасида яшаш жойида рўйхатдан ўтказганлик ва рўйхатдан ўтказиш узайтирилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод қилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л.А. Ахметов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.


































Время: 0.0232
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск