язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Транспорт, йўллар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.1998 й. 41-сон "Тошкент" халқаро аэропортини реконструкция қилиш учун Европа Тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.1998 й.

N 41



"ТОШКЕНТ" ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИНИ

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ УЧУН ЕВРОПА

ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

(ЕТТБ)НИНГ КРЕДИТИГА ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



"Тошкент" халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасини маблағ билан таъминлаш учун ЕТТБ томонидан бериладиган 48 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитдан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

ЕТТБ кредитни 1-иловага мувофиқ шартларда берган;

"Тошкент" халқаро аэропорти билан ЕТТБ ўртасида 48 млн АҚШ доллари суммасига кредит битими тузилган;

ушбу лойиҳа учун жалб қилинаётган кредит юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ЕТТБ ўртасида кафолат битими имзоланган.


2. Белгилансинки, кредитга хизмат кўрсатиш ва уни ҳамда ундан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар 2-иловага мувофиқ "Тошкент" халқаро аэропорти маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кредит ва  кафолат битимлари юзасидан юридик хулосани ЕТТБ тартиботига мос келувчи муддатларда белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ЕТТБ кредити ҳисобига маблағ билан таъминланадиган контрактларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мазкур кредитга белгиланган тартибда комплекс хизмат кўрсатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги "Тошкент" халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилги ва ундан кейинги йиллардаги Инвестиция дастурига киритсин.


7. Махфий.


8. "Тошкент" халқаро аэропортини реконструкция қилиш учун ЕТТБ кредити ҳисобига чет элдан етказиб берилаётган асбоб-ускуналар, приборлар ва бошқа воситалар, шунингдек хорижий маслаҳатчилар хизматлари божхонада расмийлаштиришда ундириладиган божхона божлари ва йиғимлардан, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғидан озод қилинсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги реконструкция қилиш лойиҳасида қатнашаётган хорижий мутахассисларни "Тошкент" халқаро аэропорти буюртманомалари бўйича тегишли равишда консуллик йиғимлари ва бож тўлашдан озод қилган ҳолда улар учун виза масалалари белгиланган тартибда ҳал этилишини таъминласинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳа қатнашчиларини Ўзбекистонда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун йиғимлар тўлашдан озод қилсин.


11. Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси "Тошкент" халқаро аэропортининг, ушбу лойиҳа бўйича пудратчилар ва иккиламчи пудратчиларнинг буюртманомалари бўйича етказиб берилаётган асбоб-ускуналар ва қурилиш учун материаллар ўз вақтида (кўпи билан уч кунда) божхонада расмийлаштирилишини ва белгиланган жойга тўсиқсиз етказилишини таъминласинлар.


12. "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси кўрсатиб ўтилган лойиҳани комплекс суғурта ҳимояси билан таъминлашга кўмаклашсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 23 январдаги

41-сон қарорига

1-ИЛОВА



Европа тикланиш ва  тараққиёт

банкининг (ЕТТБ) кредит бериш

ШАРТЛАРИ


Банк ва Қарз олувчи ўртасидаги кредит битими (Кредит битими) ҳамда Кафолат битими асосида Банк Қарз олувчи - давлат корхонаси - "Тошкент" халқаро аэропортига Кредит битимида баён қилинган шартларда, асосий сумма тўловини 3 йилга кечиктирган ҳолда, 15 йил муддатга 48 млн (қирқ саккиз миллион) АҚШ доллари суммасида кредит (Кредит) беради.

Кредитга фоиз ставкаси бозор фоиз ставкасига мувофиқ ўзгарувчан Либор фоиз ставкаси бўйича қўшилади. Мажбурият учун комиссия ставкаси йилига ярим (0,5%) фоизни ташкил қилади.

2001 йил 31 январь кредитдан фойдаланишнинг охирги санаси ҳисобланади.

Кредит қуйидаги жадвал бўйича қайтарилади: 2001 йил 20 мартдан бошлаб 2012 йил 20 сентябргача, ҳар 6 ойда 2 млн АҚШ долларидан.